Uzum Nasiya: фирибгарлик ҳолатлари тасдиқланганда тадбиркорларга нисбатан қатъий чоралар кўрилади
Uzum Nasiya платформаси фойдаланувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида фирибгарлик ҳолатларига нисбатан қатъий чоралар кўришини маълум қилди.
Хусусан, агар тадбиркорлар устидан фойдаланувчилар томонидан сифатсиз маҳсулот етказиб берилиши, истеъмолчиларни алдаш ҳолатлари ва расмийлаштириш вақтидаги бошқа фирибгарлик ҳолатлари ҳақида етарлича шикоятлар келиб тушса, тадбиркорнинг фаолияти ўрганиб чиқилади, бу вақтда унинг пуллари музлатиб қўйилади. Агар шикоятлар ўринли бўлиб чиқса ҳолат бўйича ҳужжатлар ва далиллар тўпланиб, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилади.
Платформа вакилининг таъкидлашича, бундай чоралар Uzum Nasiya'нинг фойдаланувчилар учун хавфсиз ва шаффоф молиявий хизматларни таъминлаш мақсадида амалга оширилади.
🧠@nurbekalimov