2024 йил сўзи — “brain rot”
Оксфорд луғати томонидан 2024 йил сўзи сифатида танланган “brain rot” ёки “миянинг чириши” замонавий жамиятдаги янги ҳодисани аниқ тасвирлайди деб айтоламан. Бу атама асосан чексиз скроллинг, кераксиз маълумот истеъмоли ва интернетда вақтнинг беқарор сарфланишини ифодалайди. Маълумотларга кўра, ўтган йил давомида “brain rot” сўзининг ишлатилиши 230% га ошган.
Бу атама 1850 йилларда пайдо бўлган бўлса-да, айнан ҳозирги кунда унга бўлган қизиқиш қайтадан кучайди. Сабабини технология ва ижтимоий тармоқлар ҳаётимизнинг асосий қисмига айланиб қолганида дейиш мумкин. Миллардлаб инсонлар кун давомида телефонини қайта-қайта текшириб, фойдали ва фойдасиз маълумотларни уйғун тарзда истеъмол қиляпти. Бу ҳолат нафақат вақтни зое кетказишга, балки ақлий чарчоқ, диққатни йўқотиш ва ижтимоий кўникмаларнинг пасайишига ҳам сабаб бўлади.
Айниқса, ёшлар орасида “brain rot” таъсири сезиларли бўлиб, улар ўқув, ижодий ёки профессионал фаолият ўрнига контент томоша қилишга ҳаддан ташқари кўп вақт ажратаётгани кузатиляпти. Бу ҳолат ақлий салоҳиятга ёмон таъсир қилиб, инсонни маълумот тўлқинига шунчаки мослашувчи ижрочига айлантириши мумкин.
Энг муҳими, “brain rot”ни енгиш учун инсонлар ўзларига турли чекловлар қўйиши ва рақамли детокс орқали онгини қайта фаоллаштириши кераклиги айтиляпти. Оила аъзолари, дўстлар билан жонли мулоқот қилиш, спорт ва китоб ўқиш каби фаолиятлар замонавий “мия чириши” ҳолатини енгишда самарали усуллардан ҳисобланади.
“Brain rot” — нафақат бир йиллик тренд, балки жамиятнинг жиддий муаммосини акс эттирувчи сигнал. У инсонни ўз ҳаётини қайта баҳолашга, рақамли оламга мос тарзда ёндашишга чақирувчи муҳим тушунча сифатида кўрилади.
🧠@nurbekalimov