Қуръон сўзини тўғри ишлатайлик.
Қуръон – Аллоҳ таоло нозил қилган китоб.
Мусҳаф – ўша ваҳийнинг варақларда чоп қилингани.
Шундай экан, масалан, мен Қуръон сотиб олдим, эмас, мусҳаф сотиб олдим, дейиш тўғрироқ бўлади.
Менга Қуръонимни узатиб юборинг, эмас, мусҳафимни узатиб юборинг дейиш керак.
Аллоҳ таоло мусҳафнинг Фотиҳа сурасида бундай деган, эмас, Қуръоннинг Фотиҳа сурасида бундай деган, дейиш керак.
Мусҳафни ёдладим, демайсиз, Қуръонни ёдладим, дейсиз.
Масалан, Қуръонни мусҳафга қараб ёдладим, дейсиз.
Қуръонни таҳоратсиз ушлама, дегандан кўра, мусҳафни таҳоратсиз ушлама, деган тўғироқ. Қуръон шундоқ ҳам қалбида, хотирасида.
Мусҳафим эскириб қолди, мусҳафим йўқолиб қолди, мусҳафим уйда қолиб кетибди, каби жумлаларда Қуръон сўзини ишлатгандан мусҳаф сўзини ишлатган яхшироқ.
Хуллас, қачонки, китобни - муқова орасидаги варақларни назарда тутсангиз, мусҳаф дейиш, қачонки, ваҳийни назарда тутсангиз, Қуръон дейиш тўғрироқ бўлади.
Араблар буни яхши фарқлайдилар, афсуски, бизнинг ўзбек тилида бу фарқ қадимда барчага маълум бўлган эса-да, замонавий ўзбек тилида унутилган. Аҳли илм, толиби илм биродарлар бу фарқларни яхши билишади. Бошқаларга ҳам фойдали бўлар деб бир эслатай дедим.
Қанчадан қанча сўзларни, айниқса, атама (термин)ларни рус, инглиз ва бошқа тиллардан оламиз. Динимизнинг энг муҳим мавзуларига оид атама ва истилоҳларни ҳам араб тилидан таржима қилавермай, борича олишни ўрганган яхшироқ. Аслида бу сўзлар ўрис босқинидан олдинги асл ўзбек тилида бўлган ва уларни қайтариш тилимизнинг бойлиги, гўзаллиги ҳамда тарихини сақлаш йўлида ҳам яхши қадам бўлади, Валлоҳу аълам.
Маҳмуд Усмон