Nosih


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Sahifada asosan iqtiboslar keltiriladi: kitob, kanal va boshqa manbalardan...

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Қуръон сўзини тўғри ишлатайлик.

Қуръон - Аллоҳ таоло нозил қилган китоб.

Мусҳаф - ўша ваҳийнинг варақларда чоп қилингани.

Шундай экан, масалан, мен Қуръон сотиб олдим, эмас, мусҳаф сотиб олдим, дейиш тўғрироқ бўлади.

Менга Қуръонимни узатиб юборинг, эмас, мусҳафимни узатиб юборинг дейиш керак.

Аллоҳ таоло мусҳафнинг Фотиҳа сурасида бундай деган, эмас, Қуръоннинг Фотиҳа сурасида бундай деган, дейиш керак.

Мусҳафни ёдладим, демайсиз, Қуръонни ёдладим, дейсиз.

Масалан, Қуръонни мусҳафга қараб ёдладим, дейсиз.

Қуръонни таҳоратсиз ушлама, дегандан кўра, мусҳафни таҳоратсиз ушлама, деган тўғироқ. Қуръон шундоқ ҳам қалбида, хотирасида.

Мусҳафим эскириб қолди, мусҳафим йўқолиб қолди, мусҳафим уйда қолиб кетибди, каби жумлаларда Қуръон сўзини ишлатгандан мусҳаф сўзини ишлатган яхшироқ.

Хуллас, қачонки, китобни - муқова орасидаги варақларни назарда тутсангиз, мусҳаф дейиш, қачонки, ваҳийни назарда тутсангиз, Қуръон дейиш тўғрироқ бўлади.

Араблар буни яхши фарқлайдилар, афсуски, бизнинг ўзбек тилида бу фарқ қадимда барчага маълум бўлган эса-да, замонавий ўзбек тилида унутилган. Аҳли илм, толиби илм биродарлар бу фарқларни яхши билишади. Бошқаларга ҳам фойдали бўлар деб бир эслатай дедим.

Қанчадан қанча сўзларни, айниқса, атама (термин)ларни рус, инглиз ва бошқа тиллардан оламиз. Динимизнинг энг муҳим мавзуларига оид атама ва истилоҳларни ҳам араб тилидан таржима қилавермай, борича олишни ўрганган яхшироқ. Аслида бу сўзлар ўрис босқинидан олдинги асл ўзбек тилида бўлган ва уларни қайтариш тилимизнинг бойлиги, гўзаллиги ҳамда тарихини сақлаш йўлида ҳам яхши қадам бўлади валлоҳу аълам.

Маҳмуд Усмон


Forward from: Aziz Rahimov
Qisqa video ko’raveradi, uzunlariga sabr yetmay qoladi.

Uzun videoga yetmagan sabr, matnga ham yetmaydi.

Matn o’qimagan, kitob o’qimaydi.

Uzun video va kitoblarsiz ilm olinmaydi.

Ilm olmasa, hayotida muammolar to’xtamaydi.

Muammolardan qochish uchun yana qisqa videolar ko’radi…


Video is unavailable for watching
Show in Telegram




مِنْ عَلَامَاتِ مَوْتِ الْقَلْبِ عَدَمُ الْحُزْنِ عَلَى مَا فَاتَكَ مِنَ الْمُوَافَقَاتِ، وَتَرْكُ النَّدَمِ عَلَى مَا فَعَلْتَهُ مِنْ وُجُودِ الزَّلَّاتِ.

Тоатларнинг сендан фавт бўлишига маҳзун бўлмаслик ва тойилишлар бўлса ҳам, қилганингга надомат қилмай қўйиш қалбнинг ўлими аломатларидандир.

"Хислатли ҳикматлар шарҳи" китобидан


Ғам-ғуссага не ҳожат

Иброҳим Адҳам раҳматуллоҳи алайҳ қайғу билан сўзлаётган одам олдидан ўтиб қолди.
У зот: «Эй фалончи, мен мендан сўрайдиган уч нарсага жавоб бер», деди. У киши: «Хўп», деди.
Иброҳим Адҳам: «Коинотда Аллоҳ хоҳламаган бирон нарса содир бўладими?» деди.
У киши: «Йўқ», деди.
Иброҳим Адҳам: «Унинг учун жидди жаҳд қилганингда Аллоҳ сенга тақдир этган ризқдан бирон нарса камаядими?» деб сўради.
У киши: «Йўқ», деди.
Иброҳим Адҳам: «Сенга  Аллоҳ таоло ёзган ажалидан  бир лаҳза камаядими?» деди.
У киши: «Йўқ», деди.
Иброҳим Адҳам: «Шундай экан, ғам-ғуссага не ҳожат?» деди.


Forward from: Ikrom Sharif
Табассум билан нон сотиб ололмассиз, балки. Аммо у билан қалбларни сотиб оласиз.
Табассумимизни ибодат ўлароқ қабул қилган Зот нақадар карим ва нақадар пок!

Telegram | Instagram | You tube | Tik tok




Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бу дунёнинг мол-дунёси жозибали, ширин бўлади. Ким уни тўқ назар билан олиб, яхшиликка сарфласа, баракотли бўлади. Лекин очкўзлик билан олиб, ёмонликка сарфласа, баракотли бўлмайди, бундай кимса ебтўймас бўлиб қолади. Берувчи қўл олувчи қўлдан хайрлидир».

«Миллионер саҳобалар» китобидан


Ризқни қандай излаш керак!

Имом Ҳасан розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўн учта ҳадис ривоят қилган. Улардан бири ўрганаётган мавзумиз билан боғлиқдир:
«Эй инсонлар! Мен сизларга Аллоҳ буюрган нарсадан бошқа нарсани буюрмайман ва У қайтарган нарсадан бошқа нарсани ман ҳам қилмайман. Ризқ қидиришда яхшилик билан қидиринг. Жоним қўлида бўлган Аллоҳга қасамки, ўлимингиз сизни қидириб топганидек, ризқингиз ҳам сизни излаб топади. Агар ризқингизни топишга қийналаётган бўлсангиз, уни излашда Аллоҳга итоат қилишдан оғишманг».

«Миллионер саҳобалар» китобидан




Тонгнинг эсган шамоллари элтинг мени Мадинага,
Намозларда бузилмасин ҳаёл, кетгим келар Мадинага.
Билол айтган азонларин эшитдайдим зора,
Расулуллоҳ асъҳобларин қучоқласайдим бир бора.

Жаннат боғи хурмоларин есам дейман ифторларга,
Кавсар сувин хўпласайдим, дармон бўлса ғуборларга.
Сизни кўрмай туриб севдик, ё Муҳаммад Росулуллоҳ.
Сиз йўқ биз умматингиз ҳоли бўлди жуда ҳароб.

Қизғонамиз меҳримизни миннат билан қилиб савоб,
Қиёматда амалларга беролмасак керак жавоб.
Бари риё бўлиб кетти, хатто намоз ибодатлар,
Гуноҳимиз шунча кўпки, қурса бўлар иморатлар.

Қани ўша Мадинанинг, савоб тўла кўчалари,
Ойнинг иккига бўлинган мўъжизавий кечалари.
Қани Абу Бакр Сиддиқ, қани Усмон, Умарлари,
Биз ҳам бир бор эшитсайдик, Билол айтган азонларин.

Қани ўша чин муҳаббат, илоҳий ишқ эгалари.
Фотимамни ўзи ювиб, Алийимнинг кўмганлари.
Қани ўша рашк эгаси, Оиша онам бўлганлари,
Ҳадичамдек ёр қанилар, Росулумнинг севганлари.

* Манба билан олинг)


ЯРИМТА ОЛМА ҲАҚҚИ

Собит ибн Иброҳим таҳорат ола туриб ариқда оқиб келаётган бир олмага кўзи тушади ва олмани олиб ейди. Олманинг ярмини еб бўлганида, унинг ҳаққи ҳақида ўйлаб қолади. Шу хаёлда Собит ибн Иброҳим ариқ четидан юриб олма оқиб чиққан боғга киради ва боғ эгасига:
– Еб қўйган яримта олмам учун ҳаққингизни ҳалол этинг. Қолган ярми мана, олинг, – дейди.
– Майли, ҳаққимни ҳалол этаман, фақат бир шартим бор, – дейди боғ эгаси йигитнинг ҳалол, тақволи эканини англаб.
– Шартингизни айтинг, – дейди Собит ибн Иброҳим.
Шунда боғ эгаси:
– Бир қизим бор, уни никоҳингга оласан. Лекин рози бўлишингдан аввал унинг ҳолатидан сени огоҳ этишим лозим. Қизимнинг кўзи ожиз, ҳеч нарсани кўрмайди, соқов – гапирмайди ва яна қулоғи эшитмайди – кар, қимирламайди – шол, – дейди.
Боғ эгасининг гапларини эшитган Собит ибн Иброҳим лол бўлиб қолади. Еб қўйган яримта олманинг ҳаққидан қўрқиб, қизга уйланишга рози бўлади ва:
– Майли, таклифингизни қабул қилдим, зора шу билан Аллоҳнинг розилигига эришсам, – дейди.

Ота қизига оқ фотиҳа беради. Тўй-томошалар ўтгач, Собит ибн Иброҳим салом берганича қизнинг ёнига киради. Қиз саломга алик қайтарганча қўли кўксида қуллуқ қилади. Йигит бўлаётган ишлардан ҳайратланади: “Бу жуда ғалати-ку, соқов эмас экан-да, саломимга жавоб берди. Тик турибди, демак шол ҳам эмас. Қўли кўксида, бундан чиқди кўзлари ҳам кўради”. Йигит шошганча ташқарига чиқади ва қизнинг отасига: “Бу менга ваъда қилинган қиз эмас-ку, кўр, соқов, кар ва шол деганингизнинг боиси не?!” – дейди. “Нега энди?” – изоҳ беради қизнинг отаси: “Бу ўша қиз. Кўзи ожиз деганим – унинг кўзлари Аллоҳ ҳаром қилган нарсага боқмаган, қулоғининг карлиги – Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларга қулоқ тутмаган, соқовлиги ҳам рост, чунки тили Аллоҳнинг зикригагина айланган, шоллиги – ёмон ишга юрмаган”.

Собит ибн Иброҳим бировнинг ҳаққидан қўрққанлиги эвазига олий мукофотга эришади. Вақт ўтиши билан унинг аёли ер юзини илм ва фиқҳга тўлдиражак бир зотга, буюк Имом Абу Ҳанифага ҳомиладор бўлади.

«Жаннат бўстонидаги оилавий оқшомлар» китобидан


Ризойинг афзал эрур катта-кичик матоҳдан,

Илоҳо, хавфсирайман маъсияту гуноҳдан!

Орзу йўқдир дунёда ризойингдан юқори,

Асл мақсад тақводир, шу – мўминнинг виқори!

Ё Робб, соя йўқ кунда менга берсайдинг соя,

Бошқа ўтинчим бўлмас, шудир менга кифоя!


Husaynxon qori aka tilovati

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf masjidi

31.08.2024


Video is unavailable for watching
Show in Telegram




#mavlid
#hilolnashr


Ҳар кишининг ўз лаззат унсурлари бор:
Обидларнинг лаззати муножотда.
Уламоларнинг лаззати тафаккурда.
Сахийларнинг лаззати эҳсонда.
Муслиҳлар (ислоҳотчилар)нинг лаззати ҳидоятда.
Бадбахтларнинг лаззати биров билан ғижиллашишда.
Пасткашнинг лаззати дилозорликда.
Залолатдагиларнинг лаззати иғво ва бузғунчиликда.


Ҳеч нафсингиздан: “Менинг лаззатим нимада?” деб сўраб кўрганмисиз. Ҳаётнинг қадр-қимматини белгилайдиган лаззат пулдор бўлиш, обрў орттириш, катта-катта мансабларда эмас. Аслида у ўзингиздан кейин қолдирадиган яхши номдадир... У – риёсиз қилаётган яхши ишингизда. У – фойдали илмда. У – фарзандларингизга ўргатган илмингизда. Улар Қуръон тиловати ила сизга савоб йўллашади. Сиз ундан дунё ва охиратда фойда оласиз. Ҳаётнинг мазмуни бўлган лаззат – бу бирор-бир яхши одатдир. Сиздан кейин атрофингиздагилар уни одат қилиб, ҳаётларига татбиқ этадилар. Бу лаззат ҳаётнинг қайси жабҳасида бўлмасин, Аллоҳнинг розилигига эриштиради...

«Жаннат бўстонидаги оилавий оқшомлар» китобидан


Қарзни ёзиб қўйиш ҳукми нима?

Қарзни ёзиб қўйишнинг ҳукми мандуб, яъни уни адо қилиш афзал амал ҳисобланади. Яъни қарзни ёзмаслик ҳам мумкин, аммо ёзиш афзал саналади. Ёзганда, албатта, гувоҳлар иштирокида ёзилади. Қарзни гувоҳлар иштирокида ёзиб қўйишда икки томон учун ҳам манфаатлар бўлиб, бу билан қарздорнинг ҳам, қарз берувчининг ҳақлари ҳимоя қилинган бўлади. Гоҳида қарз берувчи киши қарздорга хат-ҳужжат қилиш ҳақида гапиришга ҳаё қилиб айта олмаслиги мумкин. Шунинг учун бунга қарздорнинг ўзи ташаббус кўрсатиб, ёзиб қўйишни таклиф қилиши одоб ҳисобланади. Шунингдек, агар қарз бўлиб-бўлиб тўланадиган бўлса, қарз эгаси ҳам ҳар олган ҳақини давомли равишда ёзиб бориши лозим бўлади.
Қарздор қарзини тўлиқ адо қилса, қарз эгаси қарз ёзилган хат-ҳужжатни қарздорга қайтариб бериши ёки унинг кўз ўнгида йиртиб ташлаши ёки унинг қарздан қутилганлиги ҳақида тилхат ёзиб бериши лозим бўлади. Бу ишларни қарздор талаб қилмаса ҳам қарз берувчининг ўзи қилиши керак. Агар қарз берган киши берган қарзини тўлиқ олганидан сўнг мазкур ишни қилмаса, қарздор ундан бу ишларни қилиб беришини сўрашга тортинмаслиги керак. Чунки бунга эътиборсизлик қилиш гоҳида турли нохуш ҳолатларга сабаб бўлиб қолиши мумкин.

«Динимиз аҳкомлари» китобидан

20 last posts shown.