Вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.05.2023 йилги ПҚ-170-сон қарори билан тасдиқланган “Прокуратура органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш” Концепцияси доирасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, ёш мутахассисларни тарбиялаш, касбга ўргатишда ота-оналар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида жорий йилнинг 30 ноябрь куни вилоят прокуратураси томонидан тизимда хизмат қилиб келаётган ёш мутаҳассислар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Д.Рахматуллаев ёш мутахассисларни тарбиялаш, касб-маҳоратини ошириш, улар ўртасида ножўя ва номуносиб хатти-ҳаракатларни олдини олишда ота-оналар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш борасида ўзининг фикр ва мулоҳазаларини билдирди.
Шунингдек, прокуратуранинг фидоий xодимларининг меҳнат йўлини акс эттирган ҳамда коррупция иллатининг салбий оқибатлари ва олдини олишга қаратилган видео-роликлар намойиш этилди.