Навоий вилоят прокуратураси


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Прокуратура Навоий

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Forward from: Bosh prokuratura
НОВОЕ НАЗНАЧЕНИЕ

В соответствии с Указом Президента Республики Узбекистан старший советник юстиции Касимов Дилмурод Султанмуратович назначен заместителем Генерального прокурора Республики Узбекистан.

До назначения Д.Касимов занимал должность Уполномоченного при Президенте Республики Узбекистан по защите прав и законных интересов субъектов предпринимательства.

Д.Касимов ранее занимал различные ответственные должности в органах прокуратуры.

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Forward from: Bosh prokuratura
ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Касимов Дилмурод Султанмуратович Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Д.Касимов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил лавозимида ишлаган.

Д.Касимов прокуратура органларида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.


🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Нурота туман прокурори Н.Авазов томонидан туман корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда аҳоли бандлигини таъминлаш, миграцияда юрган фуқаролар билан суҳбатлашиш доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда маҳаллалардаги даромади паст оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш бўйича раҳбарларга бириктирилган оилалар билан ишлаш юзасидан кўрилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Шунингдек, "Яшил макон" лойиҳаси доирасида баҳорги кўчат экиш ишларини жадаллаштириш, яшил белбоғлар яратиш, барча корхона ва ташкилот раҳбарларига режадаги кўчатлар экилиши таъминланиши қатъий топширилиб, қайта тикланувчи энергия манбааларини жорий этиш бўйича берилган топшириқлар ижроси муҳокама қилинди ҳамда бу борадаги ишларни сифатли ташкил этиш юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.




Қизилтепа туман прокурори 2-сектор раҳбари Ж.Тошев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентнинг “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги ПФ-143-сонли Фармони ва "Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-330-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, "Хушарти" маҳалласида яшовчи фуқаро Л.Рахматова, "Ванғози" маҳалласида яшовчи фуқаролар З.Джураева ва Н.Ражабоваларга оилавий даромадларини оширишлари учун тикиш машинкалари берилиб, фуқаролар ўзини-ўзи банд қилдирилди.

Бундан ташқари, "Ванғози" маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.Атоевнинг авария ҳолатдаги уй-жойи бузилиб, янги уй-жой қуриб бериш ишлари бошланди ҳамда фуқаро Т.Қодированинг уй-жойининг том қисми ва хоналарини таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.




Ғозғон шаҳар прокурори Ш.Ғаффоров томонидан оталиғига олинган 3-сонли мактаб битирувчилари билан учрашилиб, уларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди.

Шунингдек, мактабнинг ўзидаги шарт-шароитлар ва мавжуд муаммолари ўрганилиб, амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар бўйича мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, шаҳардаги спорт мактабида ўрганиш ўтказилиб, спортнинг юнон-рум ва эркин кураш турларини йўлга қўйиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар келишиб олинди.




Хатирчи туман прокурори Ф.Норов ва туман ИИБ бошлиғи О.Рўзимуродовлар томонидан туманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3-январ кунидаги ”2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги” ПҚ-1-сонли Қарори ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар бўйича танқидий муҳокама қилиниб, топшириқ ва кўрсатмалар берилди.




Учқудуқ туман прокурори М.Ортиқов спорт турлари бўйича масъуллар билан учрашув ўтказди.

Учрашувда, мавжуд таклиф, фикр ва мулоҳазалар тингланиб, мазкур соҳада йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама қилинди.

Шунингдек, спорт мактабидаги мавжуд муаммо ва таклифларни ўрганиб чиқиб, маблағ талаб этиладиган айрим камчиликларни бартараф этиш бўйича масъул идораларга тегишли топшириқлар берилди.


Forward from: Navoiy VTRK | Rasmiy kanal
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"Диёр 24". Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома олиниши ва геологик материалларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларни қонунийлигини назоратга олиш мақсадида ишлаб чиқариш масъулияти чекланган жамиятлар фаолиятини ўрганилди. @Navoiy_trk

12 last posts shown.