Ҳазрати Хадичаи Кубро (саломуллоҳи алайҳо)нинг бойликлари Ислом дини ривож топиши ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) дин таълимотларини одамларга кенг тарғиб қилишлари учун жуда катта таъсир кўрсатди. Агар ҳазрати Хадичанинг бойликлари бўлмаганида, биз ва сиз бугун мусулмон бўлмас эдик. Бинобарин, ҳазрати Хадичаи Кубро (саломуллоҳи алайҳо) қиёмат кунига қадар,
أشهد ان لا اله إلا الله وأشهد أن محمَّدًا رسول الله
деб Аллоҳнинг ягоналигига ва Муҳаммад (с.а.о) Аллоҳнинг Расули [Элчиси] эканлигига гувоҳлик берадиган ҳар бир кишининг бўйнига ҳаёт ва ҳидоят ҳуқуқига эга. Биз ва сиз тавҳид ва яккахудолик неъматидан баҳраманд бўлиб, шаҳодатайн калимасини тилимиз ва дилимизда жорий этишда ҳазрати Хадичаи Кубро (саломуллоҳи алайҳо)га қарздормиз.
Ҳазрати Хадичаи Кубро (саломуллоҳи алайҳо) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) билан турмуш қурганлари учун Макка аёллари у ҳазратни тарк этиб, ёлғиз қолдиришганида, ўзларини ғариб ва яккаю ёлғиз ҳис қилдилар. Орадан бир неча кун ўтгач, ҳазрати Хадичаи Кубро (саломуллоҳи алайҳо) қизлари Фотимага ҳомиладор бўлдилар ва она қорнидаги бу ҳомила гапира бошлади: «Онажоним, ғамгин ва маҳзун бўлманг! Мен сизнинг улфатингизман, сизнинг сирдошингизман. Отам Расулуллоҳ Аллоҳ таоло наздида юқори мартабага эга. Мен сизга хушхабар бериб айтаманки, Худо сизнинг фидокорлигингизни шундай мукофотлайдики, шунда ҳамма сизга қараб ҳавас қилади».
Аллоҳ таоло ҳазрати Фотима дунёга келиш вақтида Ўзининг маҳбуби ва суюкли бандаси туғилиб, бу дунёга қадам қўйиши учун ҳазрати Иброҳим Халилуллоҳнинг завжалари Ҳожарни, ҳазрати Исо Руҳуллоҳнинг онаси Марям бинти Имронни, Фиръавннинг хотини Осияни ва жаннат аёлларини Хадичанинг доялари қилиб юборади.
Энди бу олийжаноб аёл Макка мушриклари томонидан мусулмонлар «Шиъбу Аби Толиб» деган икки тоғ орасида қамал қилингани сабабли қаттиқ очликдан касал бўлиб, оламдан ўтиш ҳолатига келдилар. Шунда ҳазрати Хадича (саломуллоҳи алайҳо) кичик ёшдаги қизалоғи Фотима Заҳрони [ўшанда беш ёшда эдилар] чақириб дедилар: Қизим, отангиз Расулуллоҳ ҳузурларига бориб, менинг саломимни етказинг ва у зотга: «Онам Хадича оламдан ўтиш ҳолатидалар, ҳолбуки, дунё молидан ўзларини ёпиш учун бир кафанга ҳам эга эмаслар. Буни сизга айтишга уяладилар», деб айтинг. Ҳазрати Фотимаи Заҳро (саломуллоҳи алайҳо) Расулуллоҳнинг ҳузурларига келиб, у зотга оналари ҳазрати Хадича Кубро (саломуллоҳи алайҳо)нинг сўзларини етказишлари биланоқ, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг елкалари титрай бошлади ва Раҳматан лил-оламийн, яъни оламларга раҳмат элчиси бўлган Сарвари коинотнинг муборак кўзларидан ёш жорий бўлди.
Шу пайт, ваҳий фариштаси ҳазрати Жаброили Амин Сарвари олам ҳузурларига келиб: «Ё Расулаллоҳ, Нега ўтирибсиз? Хадича бор нарсасини бизнинг йўлимизда ва сизнинг йўлингизда сарфлади. Энди бизнинг навбатимиз, унинг қилган фидокорликларини қадрлайлик!», деб Расулуллоҳга жаннатий кофур билан бирга жаннатдан бешта кафан олиб келди ва: «Ё Расулаллоҳ, бу кафанлардан бири Хадичаи Кубро учундир ва Хадичага айтингки, Аллоҳ таоло сизга салом йўллаб, сизни қабул қилиб олишни кутмоқда», деди. Ушбу кафан Расулуллоҳ ва Фотимаи Заҳро қўллари билан аёллардан биринчи бўлиб иймон келтириб мусулмон бўлган ва унинг мол-давлати билан Сарвари олам Исломни кенг тарғиб қилган ҳазрати Хадича мазлум ва ғарибларча вафот этганидан сўнг у буюк аёлнинг жасадига кийдирилди.
Ривоятларда айтилишича, ҳазрати Хадичаи Кубро (саломуллоҳи алайҳо) қиёмат кунида Аъроф деган маконда туриб, Маҳшар майдонида тўпланган одамлар орасидан ҳазрати Фотима ва унинг фарзандларининг ошиқлари ва дўстларини бирма-бир ажратиб олиб, ўзлари билан жаннатга олиб борадилар.
Тарихда ёзилган маълумотларга кўра, ҳазрати Хадичаи Кубро (саломуллоҳи алайҳо) жуда меҳрибон, жонкуяр, очиқ кўнгил, иймонли ва фидойи аёл бўлганлар. Шунинг учун, Сарвари олам Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ушбу олижаноб ва буюк аёлни қаттиқ яхши кўрар эдилар, шу даражадаки, ҳазрати Хадичанинг ўлимидан сўнг Сарвари коинот жуда ғам-қайғуга ботиб, вафоли умр йўлдошларининг айрилиғида кўп йиғладилар.