АҲЛИ-БАЙТ ОШИҚЛАРИ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Ушбу каналимизда баҳоли қудрат Қуръони Карим оятлари ва Аҳли-Байтнинг саҳиҳ ҳадисларидан иборат қатъий далил-исботларга асосланиб беғараз ва холис ҳолда Ислом динининг ҳаётбахш таълимотлари ва навхаларни сизазизларга тақдим этиб борамиз.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
САҲАРЛИК ВАҚТИ:

0⃣5⃣ : 2⃣2⃣

3 маротаба "Инна анзална" сураси укилиб, кейин 👇

Саҳарлик дуоси (Огиз ёпиш дуоси)

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ
НАВАЙТУ АН АСУУМА СОВМА ШАҲРИ РАМАЗОНА МИНАЛ ФАЖРИ ИЛАЛ МАҒРИБИ, ХОЛИСАН ЛИЛЛАҲИ ТАЪААЛАА АЛЛОҲУ АКБАР.

Маъноси: Аллоҳ учун Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни холис ният қилдим, Аллоҳ буюкдир.

👇Кимки саҳарлик ва ифтор вақтида Қадр сурасини ўқиса, бу иккала вақт орасида Аллоҳ йўлида шаҳид бўлган савобга эга бўлади.

🌺   ҚАДР СУРАСИ🌺

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМААНИР РОҲИИЙМ.

ИННАААА АНЗАЛНААҲУ ФИИ ЛАЙЛАТИЛ  ҚОДРИ. ВА МАААА АДРОКА МАА ЛАЙЛАТУЛ ҚОДР.
ЛАЙЛАТУЛ ҚОДРИ ХОЙРУММИН АЛ ФИ  ШАҲР.  ТАНАЗЗАЛУЛ МАЛААААИКАТУ ВАРРУУҲУ ФИИЙҲАА БИ ИЗНИ РОББИҲИМ МИНН КУЛЛИ АМР, САЛААМУНҲИЯ ҲАТТАА МАТ'ЛАЬИЛ ФАЖР.

​​⊰✿🍃🌺🍃✿⊱
http://t.me/navhala
​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Бисмиллаҳ

Рўза тутаман деб саҳарликка уйғонганларга, Аллоҳнинг саломи, жаннат бўлсин!

Рамазоннинг 11➖куни муборак бўлсин!!!💐

Аллоҳ барчаларимизга гўзал сабр берсин 🤲
​​​​​​​​​​​​​​•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•
http://t.me/navhala


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
♥️
#سلام_بر_مہدے
🌺АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ 🌺


Рамазон ойида ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

⭐️ • 🌺 Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
⭐️• 🌷 Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
⭐️ • 🌹 Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
⭐️ • 💐 Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
⭐️ • 🌹Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.
⭐️ • 🌷 Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
⭐️ •💐 Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
⭐️ • 🌺 Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

🌙 🌹Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!

🎉РАМАЗОННИНГ 11 -КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН
!

​​​​​​​​​​​​🌹 اَللّٰهُــمَّ صَلِّ عَلی ٰمُحَمَّدٍ
وَّ آلِ محمد وَعَجِّلْ فَرَجَهُمْ🌹
❤️‍🩹اَللّهُمَّ عَجِّل لِوَلیِّکَ الفَرَج❤️‍🩹
​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•
http://t.me/navhala


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌹ФАРАЖ ДУОСИ 🌹

     БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ.

🌷🌱ИЛОҲИ  ЪАЗУМАЛ БАЛО ВА БАРИҲАЛ ХАФОЬ ,  ВАН КАШАФАЛ  ҒИТОООЬ ,  ВАН ҚАТОЪАР  РАЖОООЪ  . ВА ЗОАКАТИЛ АРЗУ ВА МУНИ ЪАТИС САМООЬ.  ВА АНТАЛ МУСТАЪОН ВА ИЛАЙКАЛ МУШТАКО, ВА АЛАЙКАЛ МУАВВАЛУУУ, ФИШШИДДАТИИ ВАР РАХООЪ.

🌷🌱АЛЛОҲУММА СОЛЛИ АЪЛО МУҲАММАДИВ ВА ООЛИ МУҲАММАД,  УЛИЛ АМР. АЛАЗИЙНА   ФАРАЗТА ЪАЛАЙНО  ТОЪАТАҲУМ ВА  ЪАРРАФТАНО     БИЗОЛИКА МАНЗИЛАТАҲУМ.
ФА ФАРРИЖ ЪАННООО БЕ ҲАККИҲИ  ,     ФАРАЖАН ЪОЖИЛАН ҚАРИЙБОО, КАЛАМҲИЛ БАСААР АВ ҲУВА АҚРААБ .

🌷🌱 Ё МУҲАММАДУ  Ё АЛИЙ,  Ё АЛИЮ Ё МУҲАММАД!

🌷🌱 ИКФИЁНИ ФАИННАКУМО КОФИЁН.

🌷🌱ВАНСУРОНИЙ ФАИННАКУМО НОСИРОН

🌷🌱Ё МАВЛОНО Ё СОҲИБАЗЗАМОН!

🌷🌱АЛҒАВС, АЛҒАВС, АЛҒАВС!

🌷🌱 АДРИКНИЙ, АДРИКНИЙ, АДРИКНИЙ!

🌷🌱 АССОЪАҲ, АССОЪАҲ, АССОЪАҲ!

🌷🌱 АЛЪАЖАЛ, АЛЪАЖАЛ  АЛЪАЖАЛ!

🌷🌱Ё АРҲАМАР РОҲИМИН БИҲАҚҚИ МУҲАММАДИН ВА ОЛИҲИТ ТОҲИРИН!
​​​​​​​​​​​​🌹 اَللّٰهُــمَّ صَلِّ عَلی ٰمُحَمَّدٍ
وَّ آلِ محمد وَعَجِّلْ فَرَجَهُمْ🌹
❤️‍🩹اَللّهُمَّ عَجِّل لِوَلیِّکَ الفَرَج

•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•
http://t.me/navhala


🌺БИСМИЛЛААҲИР РОҲМААНИР РОҲИЙМ 🌺

Мелодий 2025 й. 11- Март
Хижрий 1446 й.
РАМАЗОН ОЙИНИНГ 11 - КУНИ  СЕШАНБА.

* (сахарлик тугаши) * 05:22*
* (ифторлик вақти) * 19:00*

🌺 Намоз вақтлари(САМАРКАНД): 🌺

Субх намози (Бомдод)-05:50

Субх тугаши Куёш 06:50

Пешин - Аср 13:00

Шом - Хуфтон 19:00

🌴НАМОЗИНГИЗНИ ХЕЧ КАЧОН ТАРК ЭТМАНГ!🌴

🌺Бомдод намози: Нур

🌺Зўҳр намози: Баракат

🌺Аср намози: Бадандаги (жаҳаннам ўтига дош берадиган) тоқат

🌺Мағриб (шом) намози: Фарзандингдан сенга манфаат

🌺Хуфтан намози: Охиратдал сенга ором бағишлайди.

🌺НАМОЗ🌺:
1. Юзни зийнатлайди.
2. Қалбни нурлантиради.
3. Баданни роҳатлантиради.
4. Қабрда йўлдош бўлади.
5. Раҳмат туширади.
6. Осмонга калит бўлади.
7. Мезон (қиёматдаги амаллар тарозуси)ни оғирлаштиради.
8. Роббни рози этади.
9. Жаннатнинг қийматини қўлга киритади.
10. Дўзахдан тўсиқ бўлади.

♻️ Эслатинг! Зеро, эслатма му‌минларга манфаат етказур(Зорие‌т сураси, 55-оят)

​​​​​​​​​​​​​​•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•
http://t.me/navhala


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ХАБАР КЕЛТИРУВЧИ ФАРИШТА 3-ҚИСМ.


ТУРК КИНО.
АЛБАТТА КУРИНГ..
​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•
http://t.me/navhala


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Биринчи луқма еган вактда:

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
.
Я ВААСИЪАЛ МАҒФИРАТИ, ИҒФИРЛИ .

"Доим мехрибон ва чексиз рахмли Аллоҳни номи билан, Эй ута кечиргувчи, мени кечиргин"дейилади.

🌺ХАР КУНИ ИФТОР ВАҚТИДА СУВ ИЧГАНДА АЛБАТТА ИМОМ ҲУСАЙН а.с га САЛОМ ЮЛЛАНГ!

🥀АССАЛОМУ АЛАЙКА Ё АБО АБДИЛЛОҲИЛ ҲУСАЙН 🥀

​​•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•

http://t.me/navhala


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ИФТОРЛИК ВАҚТИ (ифторлик бошланиш вақти)

                 1️⃣8⃣ : 5⃣9⃣

ИФТОРЛИК (ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ!

АЛЛОҲУММА ЛАКА СУМТУ ВА БИКА АМАНУ ВА АЪЛАЙКА ТАВАККАЛТУ ВА АЪЛА РИЗҚИКА АФТАРТУ, ФАҒФИРЛИ ЙАА ҒОФФАРУ МА ҚОДДАМТУ ВА МАА АХХОРТУ »

Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу Рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй меҳрибонларнинг энг меҳрибони, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.


🌹РАСУЛУЛЛОҲ (А.С) БУЮРАДИЛАР:

☝️Ким ифторлик вақти қуйидаги дуони ўқиса:

✍ "ЙО АЗИМУ, ЙО АЗИМУ АНТА ИЛАҲИ ЛА ИЛАҲА ЛИ ҒОЙРУК ИҒФИРЛИ ЙО ЗАНБАЛ-АЗИМА ИННАҲУ ЛА ЙАҒФИРУЗ ЗАНБАЛ-АЗИМА ИЛАЛ АЗИМ"

Онаси уни дунёга келтирган кун каби, гуноҳсиз бўлади.

❇️Агар ифторлик вақтида сиз билан купчилик бўлса:

"АЛЛОҲУММА ЛАКА СУМНА, ВА ЪАЛА РИЗҚИКА АФТАРНА, ВА ЪАЛАЙКА ТАВАККАЛНА" деб дуо қиласиз
​​•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•
http://t.me/navhala


У ҳазрат узоқ йиллар давомида кўп ўринларда ҳазрати Хадичаи Кубро (саломуллоҳи алайҳо)ни эслаб, кўзлари ёшга тўлиб кетар, бу олижаноб аёлга Аллоҳнинг салому дурудини йўллаб дуо қилар ва шундай деб марҳамат қилар эдилар:
«ما أبدلني اللّه خيرا منها، لقد آمنت بي حين كفر بي‌ الناس، وصدّقتني حين كذّبني النَّاس وأشركتني في مالها حين حرمني النَّاسُ، ورزقني اللّهُ ولدها، وحرمني ولدَ غيرها»
«Аллоҳ таоло менга Хадичадан яхшисини бермади, одамлар менга куфр келтиришганида, у менга имон келтирди. Одамлар мени ёлғончига чиқаришганида, у мени тасдиқлади. Одамлар мендан ёрдамини дариғ тутганида, у мени ўз молига шерик қилди. Аллоҳ таоло менга бошқа аёллардан эмас, фақат ундангина фарзанд ато этди».
Ҳазрати Хадича барча мусулмонлар наздида энг ҳурматли аёллардан биридир. Бу олижаноб ва юксак аёл беъсатнинг [Сарвари олам пайғамбарликка танланганликларининг] ўнинчи йили, Рамазон ойининг ўнинчи куни [ҳижратдан уч йил олдин] Макка шаҳрида оламдан кўз юмдилар ва ўша йили Ражаб ойининг йигирма олтинчи куни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг фидокор амакилари ҳазрати Абу Толиб (алайҳис салом) ҳам вафот этгандилар. Шунинг учун Сарвари коинот ушбу йилни «Омул-Ҳузн», яъни “Ғам-ғусса йили” деб атадилар.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) бу икки вафодор ва холис фидокор ҳомийларини қўлдан бергач, у ҳазратнинг жонлари Макка шаҳрида хатар остида қолди. Шунинг учун, Сарвари коинот Аллоҳ таолонинг амр-фармони билан Маккани тарк этиб, Мадинага ҳижрат қилишга буюрилдилар.
Уммул мўъминин, онамиз ҳазрати Хадичаи Кубро (саломуллоҳу алайҳо) вафот этган кунларини барча мўмин-мусулмонларга таъзия ва ҳамдардлик билдирамиз.

📚 Устоз Боғир оғо
.
•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•
http://t.me/navhala


Ҳазрати Хадичаи Кубро (саломуллоҳи алайҳо)нинг бойликлари Ислом дини ривож топиши ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) дин таълимотларини одамларга кенг тарғиб қилишлари учун жуда катта таъсир кўрсатди. Агар ҳазрати Хадичанинг бойликлари бўлмаганида, биз ва сиз бугун мусулмон бўлмас эдик. Бинобарин, ҳазрати Хадичаи Кубро (саломуллоҳи алайҳо) қиёмат кунига қадар,
أشهد ان لا اله إلا الله وأشهد أن محمَّدًا رسول الله
деб Аллоҳнинг ягоналигига ва Муҳаммад (с.а.о) Аллоҳнинг Расули [Элчиси] эканлигига гувоҳлик берадиган ҳар бир кишининг бўйнига ҳаёт ва ҳидоят ҳуқуқига эга. Биз ва сиз тавҳид ва яккахудолик неъматидан баҳраманд бўлиб, шаҳодатайн калимасини тилимиз ва дилимизда жорий этишда ҳазрати Хадичаи Кубро (саломуллоҳи алайҳо)га қарздормиз.
Ҳазрати Хадичаи Кубро (саломуллоҳи алайҳо) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) билан турмуш қурганлари учун Макка аёллари у ҳазратни тарк этиб, ёлғиз қолдиришганида, ўзларини ғариб ва яккаю ёлғиз ҳис қилдилар. Орадан бир неча кун ўтгач, ҳазрати Хадичаи Кубро (саломуллоҳи алайҳо) қизлари Фотимага ҳомиладор бўлдилар ва она қорнидаги бу ҳомила гапира бошлади: «Онажоним, ғамгин ва маҳзун бўлманг! Мен сизнинг улфатингизман, сизнинг сирдошингизман. Отам Расулуллоҳ Аллоҳ таоло наздида юқори мартабага эга. Мен сизга хушхабар бериб айтаманки, Худо сизнинг фидокорлигингизни шундай мукофотлайдики, шунда ҳамма сизга қараб ҳавас қилади».
Аллоҳ таоло ҳазрати Фотима дунёга келиш вақтида Ўзининг маҳбуби ва суюкли бандаси туғилиб, бу дунёга қадам қўйиши учун ҳазрати Иброҳим Халилуллоҳнинг завжалари Ҳожарни, ҳазрати Исо Руҳуллоҳнинг онаси Марям бинти Имронни, Фиръавннинг хотини Осияни ва жаннат аёлларини Хадичанинг доялари қилиб юборади.
Энди бу олийжаноб аёл Макка мушриклари томонидан мусулмонлар «Шиъбу Аби Толиб» деган икки тоғ орасида қамал қилингани сабабли қаттиқ очликдан касал бўлиб, оламдан ўтиш ҳолатига келдилар. Шунда ҳазрати Хадича (саломуллоҳи алайҳо) кичик ёшдаги қизалоғи Фотима Заҳрони [ўшанда беш ёшда эдилар] чақириб дедилар: Қизим, отангиз Расулуллоҳ ҳузурларига бориб, менинг саломимни етказинг ва у зотга: «Онам Хадича оламдан ўтиш ҳолатидалар, ҳолбуки, дунё молидан ўзларини ёпиш учун бир кафанга ҳам эга эмаслар. Буни сизга айтишга уяладилар», деб айтинг. Ҳазрати Фотимаи Заҳро (саломуллоҳи алайҳо) Расулуллоҳнинг ҳузурларига келиб, у зотга оналари ҳазрати Хадича Кубро (саломуллоҳи алайҳо)нинг сўзларини етказишлари биланоқ, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг елкалари титрай бошлади ва Раҳматан лил-оламийн, яъни оламларга раҳмат элчиси бўлган Сарвари коинотнинг муборак кўзларидан ёш жорий бўлди.
Шу пайт, ваҳий фариштаси ҳазрати Жаброили Амин Сарвари олам ҳузурларига келиб: «Ё Расулаллоҳ, Нега ўтирибсиз? Хадича бор нарсасини бизнинг йўлимизда ва сизнинг йўлингизда сарфлади. Энди бизнинг навбатимиз, унинг қилган фидокорликларини қадрлайлик!», деб Расулуллоҳга жаннатий кофур билан бирга жаннатдан бешта кафан олиб келди ва: «Ё Расулаллоҳ, бу кафанлардан бири Хадичаи Кубро учундир ва Хадичага айтингки, Аллоҳ таоло сизга салом йўллаб, сизни қабул қилиб олишни кутмоқда», деди. Ушбу кафан Расулуллоҳ ва Фотимаи Заҳро қўллари билан аёллардан биринчи бўлиб иймон келтириб мусулмон бўлган ва унинг мол-давлати билан Сарвари олам Исломни кенг тарғиб қилган ҳазрати Хадича мазлум ва ғарибларча вафот этганидан сўнг у буюк аёлнинг жасадига кийдирилди.
Ривоятларда айтилишича, ҳазрати Хадичаи Кубро (саломуллоҳи алайҳо) қиёмат кунида Аъроф деган маконда туриб, Маҳшар майдонида тўпланган одамлар орасидан ҳазрати Фотима ва унинг фарзандларининг ошиқлари ва дўстларини бирма-бир ажратиб олиб, ўзлари билан жаннатга олиб борадилар.
Тарихда ёзилган маълумотларга кўра, ҳазрати Хадичаи Кубро (саломуллоҳи алайҳо) жуда меҳрибон, жонкуяр, очиқ кўнгил, иймонли ва фидойи аёл бўлганлар. Шунинг учун, Сарвари олам Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ушбу олижаноб ва буюк аёлни қаттиқ яхши кўрар эдилар, шу даражадаки, ҳазрати Хадичанинг ўлимидан сўнг Сарвари коинот жуда ғам-қайғуга ботиб, вафоли умр йўлдошларининг айрилиғида кўп йиғладилар.


Аммо Сарвари оламга нисбатан ҳеч бир ҳурмат-иззат бўлмаган бир пайтда ҳазрати Хадичаи Кубро (саломуллоҳи алайҳо) пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг завжалари ва умр йўлдошлари бўлдилар. У пайтда Ислом динининг илк даври эди, Ислом динининг бошланиши эди. У пайтда Пайғамбарга тош отиш, у зотни ҳақоратлаш, сеҳргарликда айблаш ва туҳмат қилиш авж олган бир пайт эди. Ислом динидан олдин Сарвари олам оталари Абдуллоҳнинг етим боласи деб танилгандилар ва қўлларида ҳеч нарса йўқ эди. Шундай бир оғир шароитда ҳазрати Хадичаи Кубро (саломуллоҳи алайҳо) Пайғамбарнинг аёли ва умр йўлдоши бўлдилар. Шунинг учун ушбу оятлар:
وَالسَّابِقُونَ السَّابِقُونَ ‎ أُولَٰئِكَ الْمُقَرَّبُونَ ‎
«Ва пешқадамлар, пешқадамлар. Ана ўшалар, [Аллоҳга] яқин бўлганлар» бу олижаноб ва буюк аёлга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган оятлардандир.
Аллоҳ таоло Қуръондаги “Зуҳо” сурасининг оятларида Сарвари коинотга қарата: Пайғамбар, биз сенга қулайликлар ва имкониятлар бердик. Сен етим эдинг, сенга бошпана бердик;
أَلَمْ يَجِدْكَ يَتِيمًا فَآوَىٰ ‎
«У сени етим ҳолда топгач, бошпана бермадими?» (Зуҳо сураси, 6-оят)
Сен камбағал эдинг, Биз сени беҳожат ва бой қилдик;
وَوَجَدَكَ عَائِلًا فَأَغْنَىٰ 
«У зот сени камбағал ҳолда топиб, бой қилиб қўйди-ку!» (Зуҳо сураси, 8-оят)
Аллоҳ таоло Пайғамбарни қандай қилиб беҳожат ва бой қилиб қўйди? Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) фақир ва камбағалликдан қутулиб, мол-давлатга эга бўлишларига сабабчи бўлган омиллардан бири ҳазрати Хадича (саломуллоҳи алайҳо)нинг бойликлари эди.
Ҳазрати Хадичаи Кубро (саломуллоҳи алайҳо) нафақат Арабистон ярим оролининг энг бой аёли, балки бутун дунёнинг ўз давридаги энг бой аёли эдилар. Бу буюк ва олижаноб аёл кўп йиллар олдин Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)ни назарга олгандилар ва шунинг учун Пайғамбарга ҳамкорлик қилиш таклифини берадилар ва Пайғамбар ҳам ушбу таклифни қабул қиладилар. У зот ҳазрати Хадичадан тижорат молини олиб, Шом диёри томон сафарга йўл оладилар. Сафардан қайтиб келгач, у зот барча мол-мулкларни фойдаси билан бирга омонат сифатида ҳазрати Хадича (саломуллоҳи алайҳо)га тақдим қиладилар.
Шунда ҳазрати Хадича (саломуллоҳи алайҳо) Сарвари оламдан: «Эй Муҳаммад, уйланиш ниятингиз йўқми?» деб сўрадилар. Пайғамбар ҳам: «Уйланишнинг шароити ҳали муҳайё эмас», деб жавоб қайтардилар. Ҳазрати Хадича (саломуллоҳи алайҳо) яна: «Агар молиявий муаммо бўлса, мен сизнинг хизматингиздаман», дедилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) бу сўзни эшитиб, бошларини эгдилар.
Ўша пайт ҳазрати Хадича (саломуллоҳи алайҳо) неча ёшда эдилар? Мўътабар тарих китобларида ва Пайғамбаримиз Аҳли-Байтларидан ривоят қилинган ҳадисларнинг ҳаммасида ҳазрати Хадича (саломуллоҳи алайҳо) Пайғамбар билан турмуш қурган вақтда йигирма беш ёшда эканликлари айтилган ҳамда турли мўътабар манбаларда бу буюк аёл бокира, тоҳира [покиза] ва беғубор бир қиз деб келтирилган ва шундай деб ҳам таништирилган. Ҳазрати Хадича (саломуллоҳи алайҳо) Пайғамбар билан турмуш қуришларидан олдин одамлар орасида «Тоҳира» [покиза аёл] унвони билан танилган эдилар. Энди ўзингиз айтинг, қандайига Макка шаҳрида «Тоҳира» унвони билан танилган бир қиз икки марта мушрикларга турмушга чиқиб, улардан фарзанд кўрган бўлиши мумкин?
Ҳазрати Хадича (саломуллоҳи алайҳо) Пайғамбар билан турмуш қурган вақтда қирқ ёшда эдилар деб айтилган гаплар, ҳазрати Хадича (саломуллоҳи алайҳо) вафотларидан кейин бани Умайя ҳукмдорларининг пуллари ва баъзи ҳасадгўй кимсаларнинг ҳазрати Хадича (саломуллоҳи алайҳо)га қарши гижгижлашлари, фитна-иғволари билан уйдирилган туҳмат ва ёлғон гаплардир. Балки ҳақиқат шуки, ҳазрати Хадичаи Кубро (саломуллоҳи алайҳо) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)га турмушга чиққан вақтларида йигирма беш ёшда бўлганлар.
Энди бу «Тоҳира» унвони билан танилган қиз Пайғамбарга турмуш қуришни таклиф қилди ва дунёнинг энг бадавлат аёли турмушга чиқиш чоғида бутун мол-мулкини Расулуллоҳга тақдим этди.


БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилиб айтадики, وَالسَّابِقُونَ السَّابِقُونَ «Ва пешқадамлар, пешқадамлар» кимки иймон келтириб мусулмон бўлишда пешқадам бўлган бўлса, мисол тариқасида, Мадина шаҳрида мусулмон бўлганлар Мадинадан кейингиларга нисбатан пешқадам ҳисобланадилар. Аммо Макка шаҳрида мусулмон бўлганлар эса Мадинада мусулмон бўлганларга нисбатан ҳам пешқадам бўлиб, улар Қуръони Каримнинг ушбу оятида айтилган: وَالسَّابِقُونَ السَّابِقُونَ «Ва пешқадамлар, пешқадамлар»дан бўладилар. Ҳазрати Хадича (саломуллоҳи алайҳо)
وَالسَّابِقُونَ السَّابِقُونَ ‏ أُولَٰئِكَ الْمُقَرَّبُونَ
«Ва пешқадамлар, пешқадамлар. Ана ўшалар, [Аллоҳга] яқин бўлганлар»  қаторида эдилар. (Воқеа сурасининг 10 ва 11-оятлари)
Том ва ҳақиқий маънода Уммул мўъминин, яъни мўминларнинг онаси бўлган онамиз Хадичаи Кубро (саломуллоҳи алайҳо) бир неча пешқадамлик хислатига эга бўлганлар:
1. Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг завжалари ва умр йўлдошлари бўлишда пешқадам бўлганлар. Зероки, ҳазрати Хадича (саломуллоҳи алайҳо) Сарвари коинотнинг биринчи умр йўлдошлари бўлганлар ва Пайғамбаримиз ҳазрати Хадича (саломуллоҳи алайҳо) билан 25 йил биргаликда ҳаёт кечириб, бу вақт мобайнида у зотнинг бошқа аёллари бўлмаган.
2. Исломда пешқадам бўлмоқлик; Ҳазрати Хадича (саломуллоҳи алайҳо) иймон келтириб, мусулмон бўлишда барча аёллардан пешқадам бўлганлар.
3. Фидойиликда пешқадамлик; Қуръони Каримда айтилишича, Макка фатҳ этилишидан олдин инфоқ-эҳсон қилган киши билан Макка фатҳ қилингандан кейин инфоқ-эҳсон қилган одам, бир хил ва бир даражада бўлмайди. Шак-шубҳасиз, Макка фатҳ этилишидан олдинги инфоқ-эҳсон Макка фатҳ қилингандан кейинги инфоқ-эҳсонга қараганда анча юқори ажр-мукофотга эга.
Бу борада Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
لَا يَسْتَوِي مِنكُم مَّنْ أَنفَقَ مِن قَبْلِ الْفَتْحِ وَقَاتَلَ ۚ أُولَٰئِكَ أَعْظَمُ دَرَجَةً مِّنَ الَّذِينَ أَنفَقُوا مِن بَعْدُ وَقَاتَلُوا
«Сизлардан [Макка] фатҳ бўлишидан илгари инфоқ-эҳсон қилган ва [Расулуллоҳ билан бирга кофирларга қарши] урушган кишилар [Макка фатҳидан кейин инфоқ-эҳсон қилган ва урушган кишилар билан] баробар бўлмаслар. Улар [Макка фатҳидан] кейин инфоқ-эҳсон қилган ва урушган кишилардан кўра улуғроқ мартабададирлар». (Ҳадид сураси, 10-оят)
Худди шундай, Ислом динидан олдинги инфоқ-эҳсон [Ислом дини шаклланиб кучайиши йўлида, албатта] Исломдан кейинги инфоқ-эҳсон билан бир хил ва бир даражада бўладими? Шак-шубҳасиз, бир хил ва бир даражада бўлмайди.
4. Пайғамбар (с.а.о)ни ҳимоя қилишдаги пешқадамлик; Ҳазрати Хадича (саломуллоҳи алайҳо) бутун мол-мулклари билан Сарвари оламни ҳимоя қилиб, уларнинг ҳаммасини Ислом дини кенг ёйилиши ва тарқалиши йўлида сарфладилар.
Бинобарин, ҳазрати Хадича (саломуллоҳи алайҳо) ҳаммадан олдин иймон келтириб, мусулмон бўлишда пешқадам бўлганлар, Ислом дини кенг ёйилиши учун Аллоҳ таоло йўлида инфоқ-эҳсон ва фидойилик қилишда бошқалардан кўра олдинда борувчи ва пешқадам бўлганлар ва Пайғамбаримизнинг завжалари ва умр йўлдошлари бўлишда пешқадам бўлганлар ҳамда Сарвари коинотни ҳимоя қилишда пешқадам бўлганлар. Демак, ҳазрати Хадича (саломуллоҳи алайҳо):
وَالسَّابِقُونَ السَّابِقُونَ ‌‏ أُولَٰئِكَ الْمُقَرَّبُونَ
«Ва пешқадамлар, пешқадамлар. Ана ўшалар, [Аллоҳга] яқин бўлганлар»дан эдилар. (Воқеа сурасининг 10 ва 11-оятлари)
Баъзи уламоларимиз ҳазрати Хадича (саломуллоҳи алайҳо) ҳақида шундай деганлар:
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг бошқа аёллари у ҳазратнинг умр йўлдоши бўлиш шарафига эришдилар. Дарҳақиқат, улар Сарвари коинотнинг шарофатлари билан ҳурмат ва эътиборга эга бўлдилар. Чунки, у ҳазрат Мадинада бўлган чоғларида ҳукумат бошлиғи эдилар ва моддий аҳволлари ҳам анча яхшилашган эди. Ҳар ҳолда Ислом дини тараққий топган эди. Шу боис, у зотни ҳамма мусулмонлар, ҳатто мусулмон бўлмаганлар ҳам ҳурмат қилардилар ва муборак номлари билан эмас, балки «Ё Расулаллоҳ», деб чақирардилар
.


قَالَ رَسُولُ اللهِ صلَّى الله عليه وآله وسلَّم: أدِّبوا أولادَكُم علىٰ ثلاثِ خِصالٍ: حُبِّ نبيِّكُم، وحُبِّ أهلِ بيتهِ، وعلىٰ قراءةِ القرآنِ، فإنَّ حَمَلَةَ القرآنِ في ظلِّ اللهِ، يومَ لا ظلَّ إلّا ظلُّهُ، مع أنبيائهِ وأصفيائهِ.

❤️Сарвари коинот Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) дедилар:

✅«Фарзандларингизни уч хислат асосида тарбияланг:

💚Пайғамбарингизни яхши кўриш, у зотнинг Аҳли-Байтларини яхши кўриш ва Қуръон ўқиш асосида. Зеро, Қуръонни билганлар Аллоҳнинг соясидан ўзга соя бўлмаган кунда [қиёмат кунида] Аллоҳнинг соясида Унинг пайғамбарлари ва танланган бандалари билан бирга бўлурлар».


📚Манба: Муттақил Ҳиндий, «Канзул уммол», 8-жилд, 278-бет.

•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•
http://t.me/navhala


Həzrət Xədicə binti Xuveylid (s.ə) 2025

​​•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•
http://t.me/navhala


ИСЛОМ ТАРИХИДА ҲАЗРАТИ ХАДИЖАИ КУБРО (саломуллоҳи алайҳо) НИНГ ТУТГАН ЎРИНЛАРИ

Эндигина Ислом дини нозил бўлганида, пулга қаттиқ эҳтиёж сезилган. Баъзи мусулмонлар мушриклар қўлида қул бўлганлар ва бу мушриклар у мусулмонларни қаттиқ азоб берардилар.

Ҳазрати Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) ўша мусулмонлар ўз динларида қолишлари учун, уларни қулликдан сотиб олмоқликлари керак эди.

Айниқса, Маккада яшаган мусулмонлар жуда ҳам азоблар ва шиканжалар остида яшар эдилар. Улар ўз динларида собитқадам бўлиб қолишлари учун Маккадан ҳижрат қилишлари керак эди. Ҳазрати Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) уларнинг бошқа юртларга ҳижрат қилиб (кўчиб бориб) яшашлари учун пул беришлари керак эди. Маккадаги “Шиби Абу Толиб” да яшаган мусулмонлар 3-4 йил давомида қаттиқ иқтисодий таҳримлар (санкциялар) остида эзилган эдилар. Ўша пайтда бир-икки йил ҳазрати Хадижаи Кубро (саломуллоҳу алайҳо) нинг бойликлари ва пуллари эвазига мусулмонлар моддий ва молиявий томондан таъминланганлар.

Ҳазрати Хадижаи Кубро (саломуллоҳу алайҳо) нинг пуллари ва бойликлари тугагач, мусулмонлар қаттиқ моддий сиқувлар остига тушганлар. Ҳатто, икки нафар битта хурмони бўлиб еганлар, мусулмонлар ихтиёрида ҳеч нарсаси бўлмаган. Мана шу муаззама ва бузургвор аёл - Хадижаи Кубро (саломуллоҳу алайҳо) ҳазрати Расули акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) нинг энг яқин ёрдамчиларидан бўлганлар. Ҳазрати Расули акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) Меърожга кўтарилганларида, Меърождан қайтаётиб, Жаброил (алайҳис салом) буюрдилар: “- Ё Муҳаммад, Аллоҳ таоло Сизга саломини бериб марҳамат қилаяптики “- Муҳаммадга айтинг, Менинг саломимни Хадижаи Куброга етказсин!”” Ҳазрати Жаброил (алайҳис салом) ўзлари Аллоҳ ва набиййи мукаррам Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) ўрталарида восита бўлганликлари учун ҳам “- Эй ҳабибим Муҳаммад, менинг ҳам саломимни Хадижаи Куброга етказинг!” – дея марҳамат қилдилар.

Ҳазрати Хадижаи Кубро (саломуллоҳу алайҳо) Аллоҳ (азза ва жалла), ҳазрати Жаброил (алайҳис салом) ва ҳазрати Расули акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) дан келган саломларни эшитиб, бағоят хурсанд бўлиб дедилар: “- Ҳувас салом, ва минҳус салом, ва илайҳи яъудус салом, ва ъало Жабраийл ассалом.”

Саййид Азиз Саййид Исо ўғли таржимаси
​​•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•
http://t.me/navhala


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Хоним Хадижаи Кубро (с.а) зиёратномаси.
🌙🖤🕯️ БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ🌙🖤🕯️

🥀АССАЛАМУ АЛАЙКИ Ё УММАЛ МУЪМИНИН ,
🥀АССАЛАМУ АЛАЙКИ Ё ЗАВЖАТА САЙЙЕДИЛ МУРСАЛИН,
🥀АССАЛАМУ АЛАЙКИ Ё УММАЛ ФОТИМА ТАЗ ЗАҲРО САЙЙЕДАТИЛ НИСОИЛ ОЛАМИЙН,
🥀АССАЛАМУ АЛАЙКИ Ё АВВАЛАЛ МУЪМИНОТ ,
🥀АССАЛАМУ АЛАЙКИ Ё МАН АНФАҚАТ МОЛАҲО ФИЙ НУСРАТИ САЙЙИДИЛ АНБИЁЪИ ,ВА НАСАРАТҲУ МО АСТАТОЪАТ ВАДОФАЪАТ АНҲУ АЛ АЪДО ,
АССАЛАМУ АЛАЙКИ Ё МАН САЛЛАМА АЛАЙҲО ЖАБРАЪИЛ ,ВА БАЛЛАҒАҲО ,
АССАЛАМ МИНАЛЛОҲИ АЛ ЖАЛИЛ , ФАҲАНИЙЪАН ЛАК БИМА АВЛОКИ АЛЛОҲУ МИН ФАЗЛ , ВА АССАЛАМУ АЛАЙКИ ВА РАҲМАТИЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ
.

https://t.me/navhala




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📹 شهادت حضرت خدیجه سلام الله علیها
https://t.me/navhala


  Расули Акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) унга жавобан дедилар:
«Мен сендан ҳeч қандай камчиликни сезганим йўқ ва барча имкониятларингни ишга солиб менга ёрдам бериш учун саъй-ҳаракат қилдинг. Уй-рўзғор ишлари билан жуда чарчадинг ва мол-мулкингни Худо йўлида сарфладинг».

  Хадичаи Кубро (саломуллоҳи алайҳо) жавоб бердилар:
 «Эй Расулуллоҳ, иккинчи васиятим Фотима (саломуллоҳи алайҳо)дан эҳтиёт бўлинг. Чунки, у мен ўтганимдан сўнг етим ва ғариб қолур. Қурайш аёллари мабодо унга азият-озор етказмасинлар! Мабодо бирор киши унга қараб бақирмасин ва мабодо бирор бир киши унинг билан жанжаллашмасин».

  Мўъминларнинг онаси Хадича (саломуллоҳи алайҳо) 65 ёшга кирганларида Рамазон ойининг ўнинчи куни ва биъсатнинг ўнинчи йилида вафот этдилар.
 Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (саллалоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг энг мусибатли кунлари бу – вафоли умр йўлдошлари ҳазрати Хадичаи Кубро (саломуллоҳу алайҳо)нинг вафот этган кунлари эди. Ва ўша йилни мусибат ва ғам-андуҳ йили, деб эълон қилдилар.
 Ундан сўнг ҳам ҳар гоҳ Хадичаи Кубро (саломуллоҳи алайҳо) номини тилга олиб, эслаганларида Сарвари коинотнинг кўзлари ёшга тўлиб кетар ва ҳазрати Хадичаи Кубро (саломуллоҳи алайҳо)га салому дуруд йўллаб дуо қилардилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ҳар доим шундай марҳамат қилардилар:
«ما أبدلني اللّه خيرا منها، لقد آمنت بي حين كفر بي‌ الناس، و صدّقتني حين كذّبني الناس و أشركتني في مالها حين حرمني الناس، و رزقني اللّه ولدها، و حرمني ولد غيرها الحديث …»
«Аллоҳ таоло менга Хадичадан яхшисини бермади, одамлар менга куфр келтиришганида, у менга имон келтирди. Одамлар мени ёлғончига чиқаришганида, у мени тасдиқлади. Одамлар мендан ёрдамини дариғ тутганида, у мени ўз молига шерик қилди. Аллоҳ таоло менга бошқа аёллардан эмас, фақат ундан фарзанд ато қилди».
🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀
https://t.me/navhala


🥀 МЎЪМИНЛАРНИНГ ОНАСИ ХАДИЧАИ КУБРО (с.а) ВАФОТЛАРИ КУНИ 🥀

БОРЛИҚ АТО ЭТУВЧИ ВА РАҲМЛИ АЛЛОҲ НОМИ БИЛАН .

Ислом тарихи эркак ва аёлларнинг фидокорликларига тўла бўлиб, улар ҳаётларининг охирги лаҳзаларигача ушбу олий динни ҳимоя қилиш учун саъй-ҳаракат қилганлар.
 
 Расули Акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг умр йўлдошлари ва ҳаётлари давомида ул зотнинг ёру ёварлари бўлган уммулмуъминин (мўминларнинг онаси) ҳазрат Хадичаи Кубро (саломуллоҳи алайҳо)нинг вафот этган кунларида қарор топганмиз.
 Ҳазрат Хадичаи Кубро (саломуллоҳи алайҳо) Аллоҳнинг сўнгги Расули ва Пайғамбарига биринчилардан бўлиб имон келтирдилар ва Исломни мудофаа этишнинг биринчи сафларида туриб уни ҳимоя қилдилар.
 Муборак Рамазон ойининг ўнинчи куни Расули Акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг вафоли турмуш уртоғлари вафот этган кунларидир. Расули Акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ул ҳазратнинг риҳлатларидан бир неча йиллар ўтгандан сўнг ҳам ҳаяжон билан эслаб шундай дердилар:
  «Хадичага ўхшаш аёл қаерда бор? У шундай бир аёл эдики, ҳамма мендан юз ўгурганида у менга ишонди. Ва менинг даъватимни ёлғонга чиқарганларида у менинг пайғамбарлигимга имон келтирди. Ҳаётимда рўй берган қийинчиликларда менга ёрдам берди ва ўз молу пули билан менга кўмаклашди, дилимда бўлган ғамни бартараф айлаш учун ёрдам берди».

  Уммулмуъминин Хадичаи Кубро (саломуллоҳу алайҳо) вафот этган кунлари муносабати билан барча мусулмонларга ҳамдардлик билдирамиз.
 Ҳазрат Хадичаи Кубро (саломуллоҳу алайҳо) мусулмон аёлининг камолот, поклиги ва яхшиликларининг олий намунаси эдилар. Ул ҳазрат биринчи бўлиб, Аллоҳ ва Унинг Расули (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)га имон келтирдилар ва Расули Акрам келтирган динни тасдиқлади. Ул зот ҳатто жоҳиллик даврида ва ёмон муҳитда ҳам покиза ҳаёт кечиришни кўрсатиб бердилар ва хурофот ва жоҳилликка зарба етказдилар. Саодат ва хушбахтликка эришиш учун Хадича (саломуллоҳу алайҳо)нинг фикрлари шундан иборат эдики, муҳим мақсадлар атрофида фикр юритиш ва ушбу йўлда вужудга келган қийинчиликларни бартараф этиш учун саъй-ҳаракат қилиш керакдир.
 Ул вофодор зот Расули Акрам (салаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ҳаётларида ёрдам берувчи аёл эдилар ва Сарвари оламга барча қийинчилик ва мусибатларда ҳамроҳлик қилдилар. Хадичаи Кубро (саломуллоҳи алайҳо)нинг иймон ва Ислом равнақи йўлида қўшган ҳиссаси шу даражада эдики, Расули Акрам Хадича (саломуллоҳи алайҳо) ҳазратларини оламнинг тўрт машҳур аёлларидан бири, деб биладилар ва Аллоҳ таоло Ўзининг махсус саломини Жабраил орқали ҳазрат Хадичага етказди.
  Расули Акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) буюрадилар:
 Меърожда бўлганим кечаси, қайтиб келиш чоғимда Жаброил мени олдимга келди. Жаброилга дедим: Эй Жабраил, бирор бир ҳожатинг борми? Жавоб бердилар: Менинг ҳожатим шуки, Аллоҳ таоло тарафидан ва менинг номимдан Хадича (саломуллоҳу алайҳо)га салом етказсангиз.

 Расули Акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) Жабраилнинг каломини ҳазрат Хадича (саломуллоҳу алайҳо)га етказганларида, ул ҳазрат жавоб бердилар: Аллоҳ саломдир! Салом ва саломатлик Ундандир. Ва салом ҳам Унга тегишлидир. Жабраил (алайҳиc салом)га саломлар бўлсин!
  Хадичаи Кубро (саломуллоҳу алайҳо) Мадинага ҳижрат қилишдан уч йил олдин бемор бўлдилар. Расулуллоҳ (саллалоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) Хадича (саломуллоҳи алайҳо) ҳазратларига хибот айлаб шундай дедилар:
  Эй Хадича, Аллоҳ таоло жаннатда ҳам сени менинг турмуш ўртоғим қилиб қўйганини биласанми?

 Сарвари коинот Хадичаи Кубро (саломуллоҳи алайҳо) ҳазратларига меҳрибонлик изҳор этиб, ул ҳазратга жаннатни ва унинг хизматларидан шукроналар қилиш учун ул ҳазратга жаннатнинг олий даражасини ваъда бердилар. Хадича (саломуллоҳи алайҳо) хасталиклари янада шиддат олди. Хадича (саломуллоҳи алайҳо) Расули Акрам (саллаллоҳи алайҳи ва олиҳи ва саллам)га хитоб айлаб ўз васиятларини шундай баён этдилар:
 Эй Расулуллоҳ, бир нечта васиятим бор. Мен сиз ҳаққингизда сустлик қилдим. Мени авф айлагайсиз
.

20 last posts shown.