Имом Ибн Ҳиббон раҳимаҳуллоҳ
Имом Ибн Ҳиббон Бустий (270–354 ҳижрий / 884–965 милодий) – машҳур муҳаддис, ҳадис илми ва жарҳ-таъдил соҳасидаги йирик олим, муҳаддис, тарихчи, қози ва Хуросоннинг шайхларидан бири ҳисобланади.
Тўлиқ исми ва насаби: Абу Ҳотим Муҳаммад ибн Ҳиббон ибн Аҳмад ибн Ҳиббон ибн Муоз ибн Маъбад ибн Саҳийд ёки бошқа ривоятларга кўра, ибн Маъбад ибн Ҳадийя ибн Мурра ибн Саъд ибн Язид ибн Мурра ибн Зайд ибн Абдуллоҳ ибн Дорам ибн Молик ибн Ҳанзала ибн Молик ибн Зайд ибн Манот ибн Тамим ибн Мурр ибн Адд ибн Тобиха ибн Иляс ибн Музор ибн Низар ибн Маъд ибн Аднон, ат-Тамимий, Доримий Бустий.
"Тамимий" нисбаси – машҳур араб қабиласи Тамимга мансублигини билдириб, у Тамим ибн Мурга бориб тақалади. Насаби Аднонгача етиб боради, шу сабабли у асл жиҳатидан араб бўлиб, Афғонистонда туғилган.
Манбалар бир овоздан Имом Ибн Ҳиббон Буст шаҳрида туғилганини тасдиқлайдилар. Бу шаҳар бугунги кунда Афғонистон пойтахти Кобулга қарашли бўлиб, Ҳирот ва Ғазна ўртасида жойлашган. Бироқ, аниқ туғилган йили белгиланмаган. Лекин, олимларнинг сўзларидан келиб чиқиб, у 270–279 ҳижрий йиллар оралиғида туғилган, умри тахминан 80 йилни ташкил этган.
Имом Ибн Ҳиббон Буст шаҳрида вояга етди ва болалик ҳамда ёшлигининг илк йилларини шу ерда ўтказди. Кейинроқ у илм излаб сафарга чиқди ва умрининг охирида яна Бустга қайтиб, шу ерда вафот этди.
Ибн Ҳиббон ҳадис ва фиқҳ фанларида мутахассис бўлиб, унинг ижтиҳод даражасига етганлиги таъкидланади. Имом Ибн Касир (774 ҳ. в.) шундай деган: "У улкан муҳаддис ва мустақил мужтаҳидлардан бири эди, кўплаб юртларга сафар қилиб, кўпчилик шайхлардан ҳадис эшитган..."
Имом Ибн Ҳиббон муҳаддисларнинг фақат санадга эътибор қаратганига танқидий ёндашган ва фақиҳларнинг фақат матнга эътибор бериб, санадни четга суриб қўйганини ҳам тўғри деб билмаган. У ўзининг "Саҳиҳи"нинг муқаддимасида бу масалага тўхталиб, ҳадис илмида ўзгача ёндашувга эга бўлган. Унинг фикрича, ҳадис матнидаги зиёдалар (қўшимчалар) ишончли бўлиши учун муҳаддиснинг фақиҳ бўлиши шарт.
Имом Ибн Ҳиббон илм излаб қарийб 40 йил давомида турли ўлкаларга сафар қилган. Бу сафарлари унинг илмий салоҳиятининг ошишида муҳим аҳамият касб этди. Унинг ўзи шундай деган: "Биз 2000 дан ортиқ шайхлардан ҳадис ёздик, Испижабдан Александриягача сафар қилдик."
Испижаб – бу ўша даврда ислом сарҳадларидан бири бўлиб, Турк қабилалари билан чегарадош эди. Ал-Мақдисий (380ҳ.вафот этган)нинг айтишича, у ерда 1700 га яқин "рибот" (ҳимоя постлари) бўлиб, уларни Марв ва Бухоро каби шаҳарлар молиялаштирар эди. Ибн Ҳиббон Александрияга ҳам сафар қилиб, ўша вақтда мавжуд бўлган исломий илм марказларидан баҳраманд бўлган.
Таниқли муҳаддис ва муҳаққиқ шайх Шуайб Арнаут Ибн Ҳиббоннинг "Саҳиҳ"и таҳқиқининг муқаддимасида илмий сафари ҳақида шундай дейди: "У ўша даврда илм олиш мумкин бўлган энг узоқ манзилларгача сафар қилиб, улкан ҳадис меросини жамлади. Унинг бу иши ҳақиқий илмга бўлган юқори ҳиммати ва интилишини кўрсатади."
https://t.me/tuhur
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA