Қашқадарёда валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Косон тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро П.М. 3 300 АҚШ долларини 42,7 млн сўмга сотиб олган вақтида ушланиб, ундан жами 2 800 АҚШ доллари ва 93,3 млн сўм пуллар ашёвий далил сифатида олинган.
Шунингдек, департаментнинг Нишон тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.К. ва бошқалар фуқаро Б.Т.га 3 400 АҚШ долларини 44,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси