Қашқадарё вилоятидаги 828 нафар маҳалла ёшлар етакчиларига малака ошириш бўйича ўқув-семинари ташкил этилди
Семинардан асосий кўзланган мақсад маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ёшлар етакчиларини малакасини ошириш, билим ва кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган.
Семинарда оғир тоифадаги ёшлар билан ишлаш бўйича ҳуқуқ тартибот идоралари, беш ташаббус, ер ажратиш ва бандлик, миграциядаги ёшлар ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш,
“IT”, етакчиларнинг ижтимоий тармоқлардаги роли ва уларнинг шахсий ривожланиши, маҳаллаларда
“Ибрат”, “Мутолаа”, “Узчесс”, “Устоз AI”, "Қизлар академияси", “Wикистипендия” лойиҳаларининг тарғиботи каби устувор йўналишларда махсус спикерлар томонидан маърузалар ташкил этилди.
20-21 феврал кунлари ташкил этилган семинарда маҳалла ёшлар етакчиларига вилоятнинг қатор Бошқарма ва Ташкилотлари маъсул ходимлари жумладан,
Ички ишлар бошқармаси, Адлия бошқармаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси, Алоқа банк, Давлат бошқарув академияси психологлари иштирокида махсус дарслар ўтилди.
Шунингдек уларнинг ижтимоий саҳифаларда ўрни ва фаоллигини ошириш мақсадида
бир қатор фаол блогерлар Отабек Артиков, Азизбек Яздурдиев ва
Умид Каримовлар медиа соҳасида назарий ва амалий махсус дарслар ўтишиб, маҳалла етакчилари билимларини оширишди.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси