Уй-жойни таъмирлаш учун ипотека кредитлари расмийлаштириш бошланди
Ҳукуматнинг «Маҳалла еттилиги» тавсияси асосида камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитини ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан, бугундан бошлаб уй-жойни таъмирлаш учун ипотека кредитлари расмийлаштириш бошланди. «Маҳалла еттилиги» тавсияси асосида якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада (17,5 фоиз) 120 миллион сўмгача миқдорда 20 йилгача муддатда ипотека кредитлари ажратилиши белгиланган.
Ушбу ипотека кредитини олиш мумкин бўлган шахслар бугундан бошлаб online-mahalla.uz платформаси орқали ариза юборишлари мумкин.
Мазкур ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг маълум бир қисмини қоплаш учун кредит муддатининг биринчи беш йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўлаб берилади.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси