#Спорт
ЎЗБЕКИСТОН ЭШКАК ЭШУВЧИЛАРИ ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИДА КАТТА ҒАЛАБАГА ЭРИШДИ:УЛАР ОРАСИДА НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ВАКИЛЛАРИ ҲАМ БОР!
1-14 март кунлари Таиланднинг Паттайя шаҳрида спортнинг слаломда эшкак эшиш тури бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси юқори натижалар қайд этиб, Ватанимиз байроғини юксак кўтарди!
Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритиб, қитъа миқёсида ўз кучини яна бир бор исботлади.
Айниқса, Наманган вилояти сув спортига ихтисослашган спорт мактаби тарбияланувчилари Сайдуллаев Самандар ва Носиржанов Иброҳим ўз маҳоратини намойиш этиб, 2 та бронза медалига сазовор бўлишди. Уларнинг ушбу ютуғи мамлакатимиз спорти тарихида яна бир ёрқин саҳифани очди.
Наманган вилояти спорт бошқармаси ахборот хизмати