#Халқаро_ҳамкорлик
Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти делегациясининг Наманганга ташрифи давом этмоқда
Меҳмонлар Тўрақўрғон туманидаги “Gold Fresh Fruits” корхонаси фаолияти билан танишдилар.
Бир маҳаллар ажриқ босган адирлик ерларида бугун шундай боғлар ташкил этилгани замирида катта меҳнат мужассам. "Gold Fresh Ftuts" МЧЖ ихтиёридаги 750 гектар майдоннинг 450 гектари гилосзор, 100 гектари ҳурмозор, 50 гектарида шафтоли, 70 гектарида олҳўри кўчатлари парваришланмоқда.
Биргина 2024 йилда 1000 тоннадан ортиқ сархил мевалар Дубай, Қатар, Россия, Корея, Хитой каби давлатларга экспорт қилинди. Бу ерда 180 нафар доимий, 3000 нафар мавсумий ишчилар бандлиги таъминланган.
Эндиликда жамиятнинг экспорт салоҳияти ошиб, 300 минг дона кўчатлар етиштириляпти ва юз фоиз хорижга юборилади. 2 гектарлик иссиқхонада эртапишар гилос ва қулупной баравж ўсмоқда.
Шу ерда меҳмонларга қишлоқ хўжалиги соҳасида хизмат кўрсатиш, ўсимликлар карантини бўйича батафсил маълумотлар берилди.
Сўғд вилояти раиси Ражаббой Ахмадзода айни йўналишдаги тажрибани чуқур ўрганиш лозимлигини таъкидлади.
Меҳмонларга Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Азиз Раҳмонзода ҳамроҳлик қилмоқдалар.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube