#Йил_танлови
Наманганнинг энг иқтидорли ёшлари тақдирланди
Бугун Наманган шаҳридаги “Маърифат масакани”да 7 та йўналишда энг муносиб деб топилган 21 нафар ёшлар муносиб тақдирландилар.
Тантанали маросимда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигида секторлар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.
Унда “Давлат ва жамият ҳаётидаги фаол ёш” танлови бўйича “Энг фаол давлат хизматчиси”, “Энг иқтидорли талаба”, “Энг фидоий муаллим”, “Энг моҳир спортчи”, “Энг яхши тиббиёт ходими”, “Энг маърифатли ва билимдон ўқувчи”, “Энг маънавиятли ёш ўқитувчи” номинацияларида 3 нафардан ёшларга махсус статуэтка ва пул мукофотлари тантанали равишда топширилди.
Эътиборлиси, тақдирланганлар орасида мактаб ўқувчиларидан тортиб, талабалар, ёш ўқитувчилар, изланувчан йигит-қизлар, шифокорларгача бор.
Маросимда уларнинг бир гуруҳи сўз олиб, ўз ютуқлари билан ўртоқлашдилар, кўрсатилган эътибор ва рағбат янги марраларга чорлашини таъкидладилар.
Тадбир якунида барча тақдирланганлар эсдалик учун суратга тушдилар.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube

Якунланаётган “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” наманганлик ёшлар учун ҳам кенг имкониятлар йили бўлди. Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик ҳар бир ёшнинг илм олиши, ижод қилиши ва келажакда ўз соҳасининг етакчиси бўлиб, Янги Ўзбекистон тараққиётига муносиб хисса қўшиши учун замин яратмоқда.Вилоят маъанавият ва маърифат Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали, вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотлари ҳамкорлигида жорий йилда ёшларни рағбатлантириш тизими яратилган эди. Шундан келиб чиқиб, “Наманган вилоятидаги олий таълим, мактабгача ва мактаб таълими тизими ҳамда бошқа соҳалардаги фаол ёшларни рағбатлантириш тизимини жорий этиш ҳақида” вилоят ҳокими қарори имзоланди.