«Наманганнинг туризм салоҳияти ўта юқори. Вилоятда туризмнинг барча турлари учун етарли имконият мавжуд. Ўзбек давлатчилигининг уч минг йиллик тарихидан сўзловчи Ахсикентнинг минтақа туризм ривожида ўрни катта. Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан Ахсикентда бошлаган улкан лойиҳа биргина Хитойдан миллионлаб туристларни водийга жалб эта олади», - Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва вазирлик ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиевлар «Ипак йўлида туризм -2024» - Тошкент халқаро туризм ярмаркасидаги Наманган вилояти стенди билан танишдилар.
Вилоятнинг туристик салоҳияти тўлиқ очиб берилган бўлиб, унда Ахсикент археология парки экспозицияси алоҳида ўрин тутади.
Вазир вилоят ҳокими ўринбосари Ботир Нуриддинов, Ахсикент археология парки раҳбари Анвар Икром ҳамда наманганлик соҳавий тадбиркорлар билан билан мулоқот қилди.
Медиа Департамент