САЛОМАТЛИК ПОСБОНЛАРИ ШАРАФЛАНДИ
Мамлакатимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбасида Тиббиёт ходимлари куни нишонланади. Шарафли касб эгалари бу йилги байрамни ҳам эл саломатлигини сақлашда катта ютуқлар билан қарши олдилар. Бугун Наманган шаҳридаги «Шодиёна» тантаналар мажмуасида бўлиб ўтган тадбирда соғлиқни сақлаш тизими ходимларига иззат-икром кўрсатилди.
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов тиббиёт соҳаси вакилларини касб байрамлари билан қутлади. Президентимиз раҳнамолигида соҳа фаолиятини такомиллаштириш, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, касалликларни олдини олиш ва самарали даволашни ташкил этиш, тизим моддий-техник имкониятларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган хайрли ишлар кўлами ортаётганлигини таъкидлади.
Тадбирда Президент Фармонига кўра Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлган Поп тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси мудири Хафиза Мухторовна Жалоловага II даражали «Соғлом авлод учун» ордени ҳамда Мингбулоқ туманидаги «Med Layt» хусусий клиникаси раҳбари, шифокор-терапевти Улуғбек Эргашалиевич Мусаевга «Шуҳрат» медали тантанали равишда топширилди.
Шодиёнада узоқ йиллар самарали хизмат кўрсатиб келаётган бир гуруҳ фаоллар «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси» кўкрак нишони ва вилоят ҳокимлигининг "Фахрий ёрлиқ" ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Вилоятимиз санъат усталари ижросидаги катта концерт дастури байрамга ўзгача файз бағишлади.
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube