Хурматли ва азиз аёллар!
Сизларни баҳорнинг илк ва энг гўзал байрами – 8-Март, Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман!
Аёл – оила ва жамият таянчи, муҳаббат ва меҳр-оқибат тимсоли. Ҳаётимизга мазмун, тартиб ва нафосат бағишлайдиган, эзгу орзу ва интилишларимизга илҳом берувчи сиз, азиз аёллар, доимо эътибор ва эҳтиромга лойиқсиз.
Юртимизда хотин-қизларга бўлган ҳурмат ва ғамхўрлик давлат сиёсати даражасига кўтарилгани, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қобилият ва салоҳиятларини рўёбга чиқариш учун кенг имкониятлар яратилаётгани қувонарли ҳолдир. Ҳозирги кунда сиз, азиз аёллар, нафақат оила, балки жамият тараққиётининг турли соҳаларида фаол иштирок этиб, муносиб ҳисса қўшмоқдасиз.
Бу файзли кунларда сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий саодат, ишларингизда муваффақият ва тинч-тотув ҳаёт тилайман! Доимо юзингизда табассум, қалбингизда бахт ва кўнглингизда хотиржамлик ҳукм сурсин!
Ҳурмат билан,
Носир Қодирович
Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати
@namuzlidep_uz