Forward from: Jonixonov
Беш-олти йил олдин Президент бир соҳа ходимлари ҳақида гапириб: “ўзи булар отини тўғри ёзолмайди, лекин уйини кўрсанг данғиллама, тўртта бешта мошинаси бор, нима булар атомни ихтиро қилганми, қайси пулига буни қуради. Ўғри бўл, инсофли бўл?” дея жуда қаттиқ гапирган эди. Бу гаплар аслида бошқаларга ҳам тегишли.
Ўйлаб кўринг, катта миқдорда пора билан қўлга тушаётганлар нега кўп? Чунки жазо қаттиқ эмас. Қўлга тушмаганлари, ўй хаёли фақат давлатни кемириш, тадбиркорни шилиш бўлган давлат хизматчилари қанчадан қанчаю уларни ким назорат қилади? Қариндош-уруғи, жазмани номига олиб берган уй, кўчмас мулк, савдо дўконлари, мошиналар учун ҳавога сарфланган беҳуда харажатлар тафтиш қилинадиган кунлар келармикан? Ёки яна номаълум августни кутиб яшаймизми?
Президент кеча коррупцияга доир мажлис ўтказди. Жуда қаттиқ гаплар айтилди. Агар ана шу ерда айтилган гаплар амалга ошса, катта ўзгаришлар бўлади. Ҳар ҳолда шунга ишонгим келди. Бунда жамоатчилик назорати муҳим аҳамиятга эга эканлиги айтилди. Бу нима дегани?
Эсланг, авваллари маҳаллага бирор бегона келса, ҳамма ҳушёр тортган. Бир қишлоқда яшаса-да, бошқа гузарда санқиб юрган ёш-ялангни катталар албатта назорат қилган. Ножўя иш қилса, кимнингдир қизини пойлаб борган бўлса-ку, кўрадигани кўрган. Оқсоқоллар юзингда кўзинг борми, демасдан оёқни нотўғри босаётганларни қаттиқ жеркиган. Содда қилиб айтганда, жамоатчилик назорати дегани, бу бефарқ бўлма, бепарволик ҳамма иллатни бошлаб беради дегани.
Шу маънода, шундай тизим яратилишига ишоняпманки, бир кўчада яшовчи ҳоким ҳам, банкир ҳам, тадбиркор ҳам, фаррош ҳам ҳалол бўлсин. Ҳокимни қозонида қайнайдиган ҳар кунлик гўшт фаррошни қозонида ҳам пишсин. Шундагина одил жамият, Президент айтган ҳалоллик пайдо бўлади. Юрт ривожланади.
Наҳангларга ўлим!