Давлатимиз раҳбарининг “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан одил судловни амалга оширишда юқори рейтинг кўрсаткичга эга бўлган судьяларни “Ибратли судья” мукофоти билан тақдирлаш белгиланган. Бу йил ҳам Судьялар олий кенгаши томонидан одил судловга эришишдаги кўрсаткичлари баробарида ўзининг чуқур билими ҳамда маънавий фазилатлари билан касбдошларига намуна бўлаётган 18 нафар судья “Ибратли судья” мукофотига лойиқ кўрилди.
Мазкур юксак мукофот билан тақдирланганлар орасида Наманган вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Авазбек Инамов ҳам бор. Судьялар олий кенгаши томонидан видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган тақдирлаш маросимида “Ибратли судья” деб топилган суд тизими фидойиларига мукофотлар тантанали тарзда топширилди.
Шунингдек, Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан тизимда самарали фаолият олиб бораётган судьяларнинг ота-оналари ҳам ташаккурнома билан тақдирландилар. Бундай эътирофга Наманган вилояти судидан фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро суди раиси Иқбола Кўчкинованинг оналари Кўпайсин Кўчкинова лойиқ кўрилдилар.
Тақдирлаш маросимида вилоят суди раиси, судьялар мукофотланганларни муборакбод этиб, албатта бу адолат ва ҳақиқат йўлида фаолият олиб бораётган судьяларга рағбат ўлароқ, одил судловни қарор топтиришда юксак масъулият эканини таъкидладилар.
Сайт | Telegram