Наманган вилояти судлари | Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


Наманган вилояти судларининг расмий канали

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


Ҳурматли ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар!

Шу йилнинг 30 январь куни соат 16:00да Наманган вилояти судида вилоят судларининг 2024 йилдаги фаолият якунларига бағишланган Матбуот анжумани ўтказилади.

Наманган вилояти суди ҳамда вилоят маъмурий суди раислари, ўринбосарлар иштирокида бўлиб ўтадиган Матбуот анжуманида сиз ҳам қатнашишингиз мумкин
.

Манзил: Наманган шаҳри, Н.Номонгоний кўчаси, 10-уй.

Наманган вилояти судининг жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими.

Сайт | Telegram


Таҳлиларга кўра, фуқаролик судларида кўриладиган меҳнат низоларининг аксарияти ишга тиклаш ҳамда иш ҳақини ундириш ҳақидаги даъволар билан боғлиқдир. Хусусан, Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича судлари томонидан 2024 йилда меҳнат низоси бўйича 326 та даъво аризаси кўриб чиқилиб, шундан 219 таси қаноатлантирилган. Уларнинг 123 таси ишга тиклаш, 141 таси иш ҳақини ундириш билан боғлиқ ишларни ташкил этган.

Наманган вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида бўлиб ўтган семинар ҳам меҳнат қонунчилиги нормаларини суд амалиётида қўллашга оид масалаларга бағишланди.

Олий суд ҳамда вилоятдаги фуқаролик ишлари бўйича судлар судьялари, Касаба уюшмалари федерацияси вилоят кенгаши, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси вакиллари иштирок этган тадбирда меҳнат қонунчилигини амалиётда қўллаш бўйича муҳим ва аҳамиятли жиҳатлар иштирокчилар эътиборига етказилди. Шунингдек, меҳнатга оид муносабатларни тартибга солиш, мазкур турдаги низоларга адолатли ечим топиш, меҳнат низоларига сабаб бўлаётган ҳолатларнинг олдини олиш каби жиҳатлар бўйича фикр алмашилди. Шу билан бирга айрим иш берувчи корхона ва ташкилотлар томонидан ходимлар билан меҳнат шартномасини бекор қилишда йўл қўйилган хато ва камчиликлар кўрсатиб ўтилди.

Сайт | Telegram




Ижтимоий тармоқларнинг бирида эълон қилинган мурожаат юзасидан

Билдиришдаги важлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Жиноят ишлари бўйича Поп тумани суди биноси 2 қаватдан иборат бўлиб, биринчи қаватда 2 та суд мажлиси зали, прокурор ва адвокат ҳамда фуқароларни қабул қилиш хоналари мавжуд.

Бошқа судларда бўлгани каби мазкур бинога кириш ва чиқиш тартиби Олий суд ва Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 23 февралдаги 11-87,20-сонли қўшма қарори билан тасдиқланган “Суд бинолари, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги Йўриқномага қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади.

Туман судига келган ҳар бир мурожаатчи учун ариза ёки шикоят бериш ҳамда ёзиш учун етарлича шароит яратилган бўлиб, қонун талаби асосидаги намуналар орқали фуқаролар суд биносининг биринчи қаватидаги фуқароларни қабул қилиш хонасида ўз ариза ва шикоятларини ёзишлари мумкин.

Шунингдек, суд биносининг кириш қисмида фуқаролар ва суд мажлиси иштирокчилари учун ўриндиқлар мавжуд бўлиб, бино ичидаги кутиш зали ва фуқаролар қабулхонасида ҳам фуқароларга барча шароитлар яратилган.

Туман судининг кириш қисмида қабул кунлари ва вақти кўрсатилган бўлиб, суд раиси ва судья томонидан ҳар куни мурожаатчилар қабул қилиб келинмоқда ҳамда мурожаатлар бўйича тегишли тартибда тушунтиришлар берилмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Поп тумани суди биноси Поп туман Миллий гвардия қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан қўриқланади. Улар суд биносига келган фуқароларда судга мурожаат бўлган тақдирда тегишли суд ходимига хабар қиладилар.

Сайт | Telegram




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Наманган вилояти маъмурий судининг судьяси Рустамжон Эргашев билан Олий суд Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги Қарорлари мазмун-моҳияти ҳақида суҳбат

Сайт | Telegram


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "У.Мингбаевга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвонини бериш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О присвоении У. Мингбаеву почетного звания «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси»"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Бугун Ўзбекистон Судьялари ассоциацияси, Ўзбекистон суд тизими фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик Маркази раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист, “Жасорат” медали, “Фидокорона хизматлари учун” ордени соҳиби Убайдулла Мингбоев таваллуд топган кун.

Ҳамкасблари, кўплаб шогирдлари ва соҳа фидойилари томонидан суд тизимининг виждони деб эътироф этилувчи устоз Убайдулла Қурбонович ибратли ва сермазмун ҳаёт йўлини босиб ўтиб, муборак 90 ёшни қарши олдилар.

Сайт | Telegram


Наманган вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Олимжон Исмаилов иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 январдаги фармойишига асосан Наманган вилояти суди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланган Игамбердиев Абдуносир Абдухамитович жамоага таништирилди.

Игамбердиев Абдуносир Абдухамитович 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2003 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2004 йилда фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманлараро судининг суд мажлиси котиби лавозимидан бошлаб, Тошкент шаҳар хўжалик судининг суд мажлиси котиби, маслаҳатчиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг котиби, катта маслаҳатчиси бўлиб ишлаган. 2014-2017 йилларда Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг судьяси, 2017-2021 йилларда Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси, 2021 йилдан тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси бўлиб фаолият олиб борган.

Олий суд раисининг ўринбосари янги раҳбарнинг фаолиятига тўхталар экан, талабчан, жонкуяр, ўз соҳасининг етук мутахассиси эканини алоҳида таъкидлади. Вилоят суди раислари, судьялар Абдуносир Игамбердиевни юксак ишонч билан муборакбод этиб, янги фаолиятига муваффақият тиладилар.

Якунда Олий суд раисининг ўринбосари судьялар ва тизим ходимлари билан суҳбатлашиб, меҳнат ва ижро интизомига риоя этиш, суд ҳокимиятининг обрўйи ва нуфузини сақлаш бўйича тушунтиришлар берди.

Сайт | Telegram




Наманган вилояти суди жамоаси 26 январь - Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни муносабати билан барча соҳа вакилларини муборакбод этади!

Сайт | Telegram

11 last posts shown.