Наманган вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьялари томонидан “Очиқ эшиклар куни” доирасида Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми ўқувчилари иштирокида “Оила – суд ҳимоясида” мавзусида ҳуқуқий тадбир ўтказилди.
Асосий қонунимиз бўлган Конституциямизнинг 76-моддасида оила жамиятнинг асосий бўғини ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида эканлиги алоҳида белгилаб қўйилган.
Тадбирда ёшларга оиланинг муқаддас даргоҳ эканлиги, никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланиши тушунтирилди. Шу жиҳатдан судларда кўриладиган оилавий низолар, хотин-қизларнинг уй-жой, алимент, меҳнат ва бошқа ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотлар берилди.
Якунда ўқувчи-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга судьялардан батафсил жавоблар олдилар.
Сайт | Telegram