#40_мактаб
Аёл азалдан меҳр-шафқат ва садоқат тимсоли бўлиб келган. Инсон, оила, аёл тушунчаларини бир-биридан ажралган ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Оилани ҳам, жамиятни ҳам бирлаштириб, унга файзу барокот киритадиган хонадонларимизни меҳр-муҳаббат, нафосат, эзгулик нури билан мунаввар қиладиган зотлар ҳам аслида мўътабар оналаримиз, мунис опа-сингилларимиздир.Улуғ донишмандлар Ватанга энг муносиб таъриф излаганда, уни Она сиймосига қиёс этганларида катта маъно бор.
Бугун Наманган тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 40-сонли мактабда 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ташкил этилган "Аёлга эҳтиром" номли тадбирда мунис ва мушфиқ опа-сингилларимиз, гўзал қизларимиз ва, оналаримизнинг ушбу фазилатлари мадҳ этилди.
Жажжи ўқувчилар томонидан оналарни мадҳ этувчи шеър, қўшиқлар, саҳна кўринишлари тадбир иштирокчиларига баҳорий кайфият улашди.Тадбирда мўнис устоз-муаллималар меҳнатлари эътироф этилди.