Namangan tumani hokimligi | rasmiy kanali


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Telegram


Namangan tumani hokimligining telegramdagi rasmiy kanali
Murojaat yuborish uchun: @Nammurojaatbot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Telegram
Statistics
Posts filter


#БУГУН_ФУТБОЛ 🤩
🏆Суперлига | 1-тур
⚽️Навбаҳор - Динамо
📆9 март | Якшанба
⏰19:30
🖥Спорт ТВ
🏟Навбаҳор стадиони
🎫Чипта нархи: 50 000 сўм


#Online

Баҳорги юмушлар кутиб турмайди, ҳар бир кундан унумли фойдаланиш зарур!


Ҳар бир ишнинг ўз вақтида бажарилиши эртанги ҳосил учун кони фойда. Шу боис ҳам бугун тумандаги фермер хўжаликлари томонидан 2025 йил ҳосили учун ер тайёрлаш,  маҳаллий ўғитлар жамғариш,  дала четларига мевали дарахтлар экиш,  мавжудларига шакл бериш, оқлаш ва ҳудудларни ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. 

Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Kanalga ulanish👇👇👇
@namangantumanhokimligi.


#Табрик

Азиз ва муҳтарам аёлларимиз, онахонларимиз, опа-сингилларимиз!

Барчангизни баҳорнинг илк байрами, 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбдан муборакбод этамиз.

Муҳаббат ва меҳр тимсоли бўлган сиз азиз аёллар оилаларимиз тинчлиги, жамиятимиз фаровонлиги йўлида беқиёс ҳисса қўшмоқдасиз. Сизларнинг меҳр-муҳаббатингиз, сабр-тоқатингиз ва ақл-идрокингиз ҳаётимизни янада файзли ва нурли қилади.

Барчангизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, хонадонингизга тинчлик-осойишталик, дастурхонингизга қут-барака, ўзингизга эса оддий АЁЛЛИК БАХТИни тилаймиз. Ҳар бир кунингиз байрам, ҳар бир онингиз баҳор бўлишини Яратгандан сўраб қоламиз!

Инсон қадри улуғланаётган юртда доимо баҳор гулларидай чиройли, нафис, гўзал ва бетакрор бўлишингиз тилакдошимиз!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди

С участием Президента Шавката Мирзиёева состоялось торжественное мероприятие по случаю Международного женского дня

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Radioelektron vositalardan foydalanish tartibini bilasizmi?
Radioelektron vositalar o’zi nima?
Radioelektron vositalar va yuqori chastotali qurilmalardan foydalanish huquqini beruvchi tegishli ruxsatnoma olish tartibi qanday?
Har qanday turdagi radioelektron vositalar va yuqori chastotali qurilmalardan foydalanish uchun ruxsatnoma talab qilinadimi?


#40_мактаб
Аёл азалдан меҳр-шафқат ва садоқат тимсоли бўлиб келган. Инсон, оила, аёл тушунчаларини бир-биридан ажралган ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Оилани ҳам, жамиятни ҳам бирлаштириб, унга файзу барокот киритадиган хонадонларимизни меҳр-муҳаббат, нафосат, эзгулик нури билан мунаввар қиладиган зотлар ҳам аслида мўътабар оналаримиз, мунис опа-сингилларимиздир.Улуғ донишмандлар Ватанга энг муносиб  таъриф излаганда, уни Она сиймосига қиёс этганларида катта маъно бор.
Бугун Наманган тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 40-сонли мактабда 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ташкил этилган "Аёлга эҳтиром" номли тадбирда мунис ва мушфиқ опа-сингилларимиз, гўзал қизларимиз ва, оналаримизнинг ушбу фазилатлари мадҳ этилди.
Жажжи ўқувчилар томонидан оналарни мадҳ этувчи шеър, қўшиқлар, саҳна кўринишлари тадбир иштирокчиларига баҳорий кайфият улашди.Тадбирда мўнис устоз-муаллималар меҳнатлари эътироф этилди.


#Йўқлов

Эл ардоғидаги аёллар байрам арафасида йўқланмоқда

Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Тўрақўрғон туманида бўлиб, "Чусткўприк" маҳалласида яшовчи Ўзбекистон Қаҳрамони Халчахон Мирзаевани 8 март-халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан йўқлади.  

Онахоннинг хонадонида бўлиб ўтган самимий мулоқот чоғида Шавкатжон Абдураззоқов бугунги кунда фермерларга яратилаётган шароитлар ва эришилаётган натижалар, янгиликлар ҳақида сўз очди. Ҳаётини қишлоқ хўжалиги ривожига бағишлаган Халчахон ая ўз тажрибаларини ёшларга ўргатишга тайёрлигини, бугунги йўқлов учун миннатдорлигини, бундай эътибор кексаларнинг умрини узайтиришини билдириб, дуога қўл очди.

Ҳудди шундай йўқловлар Наманган туманида истиқомат қилувчи меҳнат фахрийси, "Меҳнат шуҳрати" ҳамда "Фидокорона хизматлари учун" орденлари соҳибаси Фарида Аҳмедова, Давлатобод туманининг "Елхон" маҳалласида яшовчи I даражали “Соғлом авлод учун” ордени соҳибаси Хосият Аҳмедова хонадонларида ҳам бўлиб ўтди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube

7 last posts shown.