НАМАНГАНДА ЯНГИ ЗАМОНАВИЙ ЎҚУВ АВТОДРОМИ ҚУРИБ БИТКАЗИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши тасарруфидаги Поп туман Ўқув спорт техника клуби негизида янги замонавий “Ўқув машқ майдони” (АВТОДРОМ) барпо этилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тантанали тадбирда “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Поп туман ҳокимлиги, Қуролли Кучлар вакиллари, Маданият ва “Ватанпарвар” ташкилоти ходимлари, ўқувчи ва спортчи ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар иштирок этдилар.
Мажмуа Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг “Автомототранспорт воситаларида амалий машғулотларни ва имтихонларни ўтказишга мўлжалланган ўқув автодромига қўйиладиган талабларни тасдиқлаш тўғрисида” ги 27-сон буйруғи талаблари асосида “А”, “В”, “ВС” тоифаларга тайёрлаш, шунингдек, “С”, “ВЕ” “ДЕ”, “СЕ” тоифаларга қайта тайёрлаш бўйича тўлиқ жиҳозланди.
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday