Чортоқ туман прокурори З.Бойзоқов томонидан туманда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, хорижий инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш борасидаги ишларни жадаллаштириш юзасидан муайян ишлар амалга оширилмоқда .
Жумладан, тумандаги “Chartak mineral water” қўшма корхонаси томонидан Россия Федерациясининг "Optimtrade plyus" МЧЖ билан ҳамкорликда йиллик қуввати 30 млн. литр маъданли сув ишлаб чиқариш лойиҳаси ўрганилди.
Аниқланишича, ушбу қиймати 16,5 млн. АҚШ доллари бўлган лойиҳани ишга тушириш орқали 25 та янги иш ўринлари яратиш ҳамда йиллик 300 минг АҚШ доллари миқдорида экспорт амалга оширилиши кутилмоқда.
Ўрганиш якунида, масъулларга лойиҳа эгалари, шунингдек, хорижий инвесторлар билан мунтазам алоқада бўлиш ва уларнинг фаолиятида юзага келадиган муаммоларни "Тез ёрдам" усулида ҳал этиб бориш юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берилди.