Posts filter


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.09.2024 йилдаги “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги ПФ-143-сонли Фармони ижроси юзасидан Чортоқ тумани прокурори З.Бойзоқовга бириктирилган “Истиқлол” МФЙда яшовчи 5 та оилаларнинг яшаш ва оилавий шароитлари ҳамда эҳтиёжлари ўрганилди.

Ўрганишда аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.


Учқўрғон туман прокурори томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2025 йилдаги "2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1-сонли қарори ижроси юзасидан “Боғкўча”, “Узункўча”, “Навбаҳор”, “Норин”, ва “Истиқлол” маҳаллалари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектлар яъни, маҳалла еттилиги томонидан йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди.

Туман прокурори томонидан муҳокама йиғилишида ижтимоий профилактикани амалга ошириш, ёшлар, аёллар ва ишсизлар томонидан, шунингдек оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этиладиган жиноятларни олдини олишда маҳалла еттилиги ҳар бир вакилининг вазифалари ва уларнинг ижросига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Масъулларга аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Жойларда тадбиркорлар билан юзма-юз учрашган ҳолда уларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, қўллаб-қувватланса, бандлик масаласини ҳал қилиш учун имкониятлар янада кўпаяди. “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури ҳам айни шу масалалар ечимига хизмат қилади.  

Вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи А.Каримов Косонсой туман прокурори К.Аскаров билан биргаликда тумандаги “ТЕРРИ ЖАР” МЧЖ фаолияти билан танишди. Ушбу МЧЖ томонидан худуддаги ишсиз аёл ва эркакларни иш билан таъминлаб фуқароларни доимий даромад манбаига эга бўлишига эришилди.

Туман прокурори махсулотлар билан танишиб чиқиб, бу махсулотларни қушни давлатларга экспорт қилиш таклифини киритиб, тадбиркор олдига қўйган режалари билан қизиқиб, бу йўналишни ривожланиши учун тадбиркор билан елкама-елка туриб доимо ёрдамга тайёрлигини билдирди.


Чуст туман прокуратураси, ички ишлар ва бошқа масъул ташкилотлар билан хамкорликда туман ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобидаги шахслар иштирокида учрашув ўтказилди.

Учрашувда назорат остидаги шахслар муаммолари тингланиб, ушбу муаммоларни бартараф этиш юзасидан манзилли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 03 январь кунги "2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1-сонли Қарорининг мазмун моҳияти йиғилиш иштикорчиларига тушунтириб ўтилди.


Чортоқ туман прокуратураси томонидан Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича штаб йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда энергия ресурсларини иқтисод қилиш, узлуксиз етказиб бериш ҳамда юзага келаётган муаммоларни тезкорлик билан ҳал қилиш ва энергетика хавфсизлигини таъминлаш, энергия ресурсларини талон-торож қилинишига қарши курашиш борасида тегишли кўрсатмалар берилди.


Янги Наманган тумани прокурори фуқаролар муаммоларини ўрганди

Янги Наманган туманида аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам бериш мақсадида навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди. Бу галги қабул туманнинг “Маънавият” маҳалласида бўлиб ўтди. Унда туман прокурори масъул раҳбарлар ҳамроҳлигида маҳаллий аҳоли билан учрашди.

Мулоқот давомида фуқаролар томонидан соғликни тиклаш учун ордер бериш, имтиёзли кредит олиш, бандликка кўмаклашиш, фарзандларини боғчага жойлаштириш каби масалалар кўтарилди. Ҳар бир мурожаат бўйича прокурор масъулларга тегишли топшириқлар бериб, уларнинг ижроси назоратга олинди.

Бундай сайёр қабуллар аҳоли муаммоларини жойида ҳал этишга хизмат қилиб, фуқароларнинг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамламоқда.


Forward from: Test
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Академиядаги ноёб имкониятлар

(Ролик мотивация)


Forward from: Test
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Меҳмонларнинг Академия ҳақидаги фикр-мулоҳазалари
(Ролик-интервью)


Forward from: Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali
#Diqqat

Tergov faoliyati yo'nalishida harbiylashtirilgan o‘qishga qabul qilish bo‘yicha e’lon


O‘zbekiston Respublikasi Huquqni muhofaza qilish akademiyasi bitiruvchilarga ofitserlik unvoni berilib, davlat organlarida tegishli lavozimlarga tayinlanadi.

Batafsil👉 https://IIBB/E'lon2


| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |


Forward from: Huquqni muhofaza qilish akademiyasi | The Law Enforcement Academy | Правоохранительная академия
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#талабалар_медиа_лигаси
#қабул_2025
#видео

Ёшлар Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясини танлайди!

Академиядаги ноёб имкониятлар

Академия бакалавриати талабалари томонидан тайёрланган видеоролик


📣Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Twitter | You Tube


Forward from: Huquqni muhofaza qilish akademiyasi | The Law Enforcement Academy | Правоохранительная академия
#эълон
#бакалавриат
#қабул_2025

Академия бакалавриати “Тергов фаолияти” йўналишига қабул эълон қилинади
https://proacademy.uz/uz-cyr/news/view?alias=2261

Объявляется прием в бакалавриат Академии по направлению «Следственная деятельность»

https://proacademy.uz/ru/news/view?alias=2261

📣Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Twitter | You Tube


Forward from: Huquqni muhofaza qilish akademiyasi | The Law Enforcement Academy | Правоохранительная академия
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#брифинг
#бакалавриат
#қабул_2025

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бакалавриати “Тергов фаолияти” йўналишига қабул эълон қилинади

📣 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Twitter | You Tube



13 last posts shown.