Чортоқ тумани 2-сектор ҳудудидаги “Мустақиллик” МФЙда кўп қаватли уйлар олдидаги бўш турган 0.15 га ер майдонига “Менинг боғим” лойиҳаси бўйича турли ҳил мевали, манзарали кўчатларини экиш ҳамда яшил қопламали майдон барпо қилиш режалаштирилган бўлиб, туман прокурори З.Бойзоқов томонидан лойиҳа асосида олиб борилаётган ишлар ўрганилди ва прокуратура ходимлари билан бирга кўчат экиш ишларида қатнашилди.