#BU_MUHIM
НАМАНГАНДА ҚИШ МАВСУМИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ УЗВИЙЛИГИДА МУАММО БЎЛМАЙДИМИ?
Сифатли ва узлуксиз электр энергиясини етказиб бериш, тармоқни модернизация қилиш куз-қиш мавсумини беталафот ўтказишда муҳимдир.
Ҳозирда Наманган вилоятидаги 614 мингдан ортиқ аҳоли хонадонлари ва 31 мингдан зиёд улгуржи истеъмолчилар 35-110 кВ кучланишли 210 та подстанция, 7 минг 397 та трансформатор пункти ҳамда 22 000,5 км узунликдаги 0,4-110 кВли узатиш тармоқлари орқали қувват билан таъминлаб келинмоқда.
– Қишда электр таъминотида узилишлар бўлишига йўл қўймаслик мақсадида ҳар қачонгидан кўра пухта тайёргарлик кўрилди, бунинг учун давлат дастурлари ва жамиятимиз маблағлари ҳисобидан етарли ресурслар ажратилди, – дейди “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Наманган филиали директори Адҳамжон Қорабоев. – Айниқса, совуқ ёки ёғингарчилик кунларида юкланиш билан ишлаши кутилаётган 37 та трансформатор катта қувватлисига алмаштирилиб, 366 мВА қўшимча қувват захираси яратилди.
⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24