Namangan24.uz| Расмий канал

@namanganim24 Like 0
Is this your channel? Confirm ownership for additional features

namangan24.uz порталининг расмий канали.
Наманган ва дунё ҳақида ишончли хабарлар!
АОКА - ОАВ гувоҳнома №1357
👉 t.me/namanganim24
Cайт👉 www.namangan24.uz
Фейсбук👇 https://www.facebook.com/groups/38986525
Реклама ва мурожаатлар учун:
👉 @OqilxonDadaboyev
Channel's geo & Language
Uzbekistan, Uzbek


Channel's geo
Uzbekistan
Channel language
Uzbek
Category
News & Mass media
Added to index
22.01.2019 01:52
advertising
TGStat Bot
Bot to get channel statistics without leaving Telegram
SearcheeBot
Your guide in the world of telegram channels
TGAlertsBot
Monitoring of keywords in channels and chats
3 738
members
~1.9k
avg post reach
~25.1k
daily reach
~14
posts per day
51%
ERR %
43.16
citation index
Forwards & channel mentions
318 mentions of channel
11 post mentions
371 forwards
Shopirlar ✅🚗
8 Jul, 19:45
WWW.ZAMON.UZ
14 Jun, 21:38
CHORTOQLIKLAR
2 Jun, 21:13
CHORTOQLIKLAR
1 Jun, 12:27
Channels quoted by @namanganim24
Jamoatchilik fikri
14 Jul, 09:57
Alimoff
13 Jul, 18:33
12 Jul, 17:16
Xushnudbek.uz
6 Jul, 20:12
Huquqiy axborot
2 Jul, 21:34
1 Jul, 11:59
Huquqiy axborot
30 Jun, 18:44
Huquqiy axborot
28 Jun, 16:09
Huquqiy axborot
23 Jun, 18:40
21 Jun, 18:27
NamMTI - 24
19 Jun, 15:28
Rasul Kusherbayev
15 Jun, 19:05
15 Jun, 09:51
Salomatlik saboqlari
13 Jun, 07:08
Madad news
12 Jun, 15:08
Ta`lim xabarlari
10 Jun, 19:32
Uzbekistan Airways
8 Jun, 18:06
Xushnudbek.uz
5 Jun, 12:42
Oqilxon.uz
28 May, 17:55
Talaba Yoshlar
28 May, 11:20
Talaba Yoshlar
28 May, 11:20
Recent posts
Deleted
With mentions
Forwards
#ГАЗЕТАЛАР_ШАРҲИ
“НАМАНГАН ҲАҚИҚАТИ”: ЯНГИЧА ФИКР, ЯНГИЧА МАЗМУН!

📰 “Наманган ҳақиқати” газетасининг 2020 йил 15 июлдаги 51-сонида:

🗞 Шахсий жавобгарлик ҳар бир раҳбар фаолиятининг одатий қоидасига айланиши шарт

🗞 Одил судловни таъминлаш устувор бўлиши керак

🗞 Она тили ҳақида ўйлар: Миллат маданиятининг ўзаги

🗞 Инсон ҳаёт гултожи: Устапочча (публицистика)

🗞 Наманганда ноқулай рақиб ҳам ожиз қолди

🗞 Мушоҳада: Қайси китобни ўқияпсиз?

🗞 Имкони йўқ илтимос

каби қизиқарли ва долзарб мавзулардаги мақолаларни ўқийсиз.

🗞 Керакли газетангизга обуна бўлишни унутманг!

🌐 namangan24.uz сайтини кузатиб боринг!
Каналимизга уланиш:
👉 @namanganim24 👈
Read more
КОРОНАВИРУСДАН САҚЛАНИШ УЧУН НИМАЛАР ҚИЛМОҚ КЕРАК?

✅ Энг аввало, уйда қолинг! Заррият бўлмаса, кўчага чиқманг! Карантин қоидаларига риоя этинг! Кўчага чиққанда албатта ниқоб (маска) тақинг! Одамлар билан ижтимоий масофани сақлашни унутманг!

✅ Зарурат бўлмаган тақдирда оммавий тадбирларда иштирок этишдан имкон қадар чекланинг!

Қўлларни тез-тез, яхшилаб совун билан ювинг ва спиртли дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланинг!

Фаразандларингизнинг қўл ювишини доимий назоратга олинг!

✅ Юз-кўзингизни нотоза қўл билан ушламанг!

✅ Уй ҳайвонларини боқишда, асрашда гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинг!

✅ Одамлар олдида йўталганингизда ёки аксирганингизда оғзингиз ва бурнингизни дастрўмол, салфетка ёки букилган тирсагингиз билан тўсинг!

✅ Шамоллаш ёки грипп аломатлари бор одамлар билан яқин, юзма-юз мулоқот қилишдан чекланинг!

✅ Овқатланишда яхшилаб пиширилган, асосан қайнатилган ва қовурулган таомлардан истеъмол қилинг, истеъмол қилинаётган гўшт ва сут маҳсулотларининг яхшилаб пишганлигига ишонч ҳосил қилинг!

Иситма, йўтал ва нафас қисиши ҳолатлари пайдо бўлганда дарҳол шифокорга мурожаат қилинг!

☑️ Энг асосийси, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинг!

☎️ Агарда сизда "COVID-19" коронавирус инфекцияси ва у билан боғлиқ вазият юзасидан савол туғилса, Соғлиқни сақлаш вазирдиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг (71) 276-49-66 ва Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг коронавирусга қарши курашиш штабининг (69) 234 08 31 телефон рақамларига мурожаат қилинг!

#uydaqoling
#ниқобтақинг
#масофасақланг

🌐 namangan24.uz сайтини кузатиб боринг!
Каналимизга уланиш:
👉 t.me/namanganim24 👈
Read more
#OB_HAVO
БУГУН ҲАРОРАТ +37 ДАРАЖАГАЧА ИСИЙДИ

🌤 Бугун - 2020 йил 15 июль, чоршанба куни Фарғона водийси, хусусан Наманган вилояти ҳудудларида ҳаво кам булутли бўлади. Асосий ҳудудларда ёғингарчилик кузатилмайди.

🌡 Ҳаво ҳарорати кундуз куни максимал +37 даражагача иссиқ, кечаси +24 даражагача илиқни ташкил этади.

💨 Шамол ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади.

📝 Наманган вилояти гидрометорология бошқармаси.

🌐 namangan24.uz - ишончли хабарлар сайти!
Каналимизга уланиш:
👉 @namanganim24 👈
Read more
ПРЕЗИДЕНТ ҲОКИМЛАР ВА СЕКТОР РАҲБАРЛАРИНИ ҚАТТИҚ ОГОҲЛАНТИРДИ (видео)

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев барча вилоят ҳокимларини ва тўртта сектор раҳбарларини жиддий огоҳлантирди:

Қанча маблағ керак бўлса, берамиз. Лекин дори воситалари қимматлашса, одамларимизнинг норозилигига олиб келади. Ана шуни қаттиқ назоратга олиш керак.

🌐 namangan24.uz - ишончли хабарлар сайти!
Каналимизга уланиш:
👉 @namanganim24 👈
Read more
#BILGANINGIZ_FOYDA
ХОРИЖДАГИ ВАТАНДОШЛАРНИ ОЛИБ КЕЛАДИГАН ЧЕРТАР-РЕЙСЛАР ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

✈️ Хориждаги фуқароларни олиб келиш учун 13-19 июль кунлари режалаштирилган чартер рейслар рўйхати эълон қилинди.

🛫 Бошқа давлатларда қолиб кетган ватандошлар Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ қуйидаги чартер рейслар орқали олиб келинади:

🛬 13 июль. Сеул – Тошкент – Сеул (Asiana Airlines)
🛬 13 июль. Тошкент – Москва – Тошкент (Uzbekistan Airways)
🛩 14 июль. Варшава – Тошкент – Рига (SmartLynx Airlines)
🛩 15 июль. Москва – Тошкент – Москва (Ural Airlines)
🛩 16 июль. Истанбул – Тошкент - Истанбул (Turkish Airlines)
🛬 16-17 июль. Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент (Uzbekistan Airways)
🛬 19 июль. Тошкент – Владивосток - Тошкент (Uzbekistan Airways)

🌐 namangan24.uz - ишончли хабарлар сайти!
Каналимизга уланиш:
👉 @namanganim24 👈
Read more
"ШУМ БОЛА"НИ ХОТИРЛАБ (видео)

😢 Бугун - 2020 йил 14 июль куни ўзбек санъати оғир жудоликка учради. Ўзининг бетакрор роллари билан кино ва театр ихлосмандларининг юрагидан жой олган моҳир санъаткор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурайим Абдуваҳобов 57 ёшида вафот этди.

🎞 1963 йил 8 августда Тошкент шаҳрида туғилган таниқли актёр "Шум бола", "Суюнчи", "Муҳаббат синовлари", "18-квадрат", "Ада эмас, дада", "Осий банда", "Пойга", "Сўнгги нафасимгача" каби фильмлари, "Шайтанат" сериали ҳамда "Чимилдиқ", "Андишали келинчак", "Ўзбекча рақс" сингари спектакллардаги ижроси билан машҳурликка эришган.

📹 Ушбу видео-лавҳа орқали Абдурайим Абдуваҳобов ижросидан баҳраманд бўласиз.

🤲 Санъаткоримизни Аллоҳ раҳматига олсин. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

🌐 namangan24.uz сайтини кузатиб боринг!
Каналимизга уланиш:
👉 @namanganim24 👈
Read more
ПРЕЗИДЕНТИМИЗ КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИГА ОИД МУҲИМ ТОПШИРИҚЛАР БЕРДИ

🇺🇿
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун - 2020 йил 14 июль, сешанба куни ўтказилаётган видеоселектор йиғилиши аввалида мамлакатимиздаги эпидемиологик вазиятга алоҳида тўхталиб ўтди.

🦠 Коронавирус билан зарарланишнинг олдини олиш, касалликни эрта аниқлаш, симптомсиз ва енгил кечаётган беморлар билан олиб борилаётган даволаш ва назорат тадбирларини амалга оширишда янги стратегияларни қўллаш зарурлиги қайд этилди.

🌡 Амалдаги тест-таҳлил топшириш жараёнини қайта кўриб чиқиб, аҳоли учун қулай тизимни ишлаб чиқиш топшириғи берилди.

🌐 namangan24.uz сайтини кузатиб боринг!
Каналимизга уланиш:
👉 @namanganim24 👈
Read more
#SALOMATLIK_SABOQLARI
ШОЛҒОМ БЎЙ ЎСТИРАДИ!

🍍 Шолғом шарбати мунтазам ичиб турилса, соч тўкилиши, шамоллаш, теридаги яра ва ёриқлар, уйқусизлик, бронхит, астма, гастрит, экзема каби дардлардан қугулиш мумкин.

🍹 Бу шарбатни озроқ шакар билан аралаштириб, оч қоринга ярим пиёладан ичилади. Шарбатида докани намлаб оғриётган жойларга кўйиш мумкин. Шолғом шарбати ревматизмда ҳам қўл келади. Бунинг учун овқатлар орасида ярим пиёладан ичиш лозим.

🍍 Ёш болалардаги тиш қорайиши, рахит касаллиги, бўй ўсмаслигида шолғом ширасини наҳорда 2 ош қошикдан 1 ой давомида ичириш, ярим ойлик танаффусдан кейин даволанишни яна такрорлаш керак. Томоқ оғриғида шолғом шарбатида оғизни чайиш асқатади.

🍹 Бу шарбатни меъёридан кўп ичсангиз, кўнгил айниши, қорин оғриғини орттириб олишингиз мумкин.

📝 Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

🌐 namangan24.uz сайтини кузатиб боринг!
Каналимизга уланиш:
👉 @namanganim24 👈
Read more
#TABASSUM
АКАХОНЛАРИМ (видео)

🎭 Вой мани Акахонлариииим... 🤣

📹 Таниқли сўз устаси Искандар Хамроқулов бошчилигидаги "Ажабханда" ҳажвий кўрсатувидан ажойиб томоша! Албатта, кўринг!

😂 Кулинг, умрингиз узун бўлади.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

🌐 namangan24.uz сайтини кузатиб боринг!
Каналимизга уланиш:
👉 @namanganim24
Read more
Наманган вилояти молия бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Батафсил ўқиш: 👇👇👇
https://www.namangan24.uz/itisodiyot/namangan_viloyati_moliya_bosharmasiga_yangi_rahbar_tayinlandi.html

🌐 namangan24.uz – ишончли хабарлар сайти!
Каналимизга уланиш:
👉 t.me/namanganim24 👈
#QAYROQI_FIKR 👇

📌 Аллоҳнинг ёпилмас эшиклари турганида одамларнинг эшикларига эҳтиёжингиз қолмасин!

📝 Устозлар ўгитидан

🌐 namangan24.uz сайтини кузатиб боринг!
Каналимизга уланиш:
👉 @namanganim24
#RASMIY_XABAR
НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА ҲУДУДЛАР КЕСИМИДА КОРОНАВИРУС БИЛАН БОҒЛИҚ СЎНГГИ ВАЗИЯТ ҚАНДАЙ?

🦠 Наманган вилоятида 2020 йил 14 июль ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияга чалинган беморлар сони +15 нафарга ошиб, 442 кишига етди.

💉 Янги қайд этилган касаллик
Наманган шаҳри, Чортоқ, Уйчи, Тўрақўрғон ва Поп туманлари яшовчи карантинга олинган фуқаролар ва аҳоли орасида аниқланди.

🧪 Эътиборлиси
, вилоятимизнинг чўлқувар замини - Мингбулоқ тумани коронавирусдан ҳоли бўлган мусаффо ҳудуди бўлиб турибди.

👏 Қайд этиш жоиз, тожли вирусга чалинган беморлардан 314 нафари (даволаниш кўрсаткичи 71 фоиз) соғайди. Таассуфки, вилоятимиздан 4 киши тожли вирус сабабли вафот этган. Ҳозирда шифохонада 124 нафар бемор даволанмоқда.

💥 Ушбу инфографикада Наманган вилояти ҳудудларида пандемия билан боғлиқ ҳақиқий ҳолат билан танишасиз.

#uydaqoling
#ниқобтақинг
#масофасақланг

🌐 namangan24.uz - ишончли хабарлар сайти!
Каналимизга уланиш:
👉 @namanganim24 👈
Read more
Forwarded from: Jamoatchilik fikri
#OB_HAVO
БУГУН ЮРТИМИЗДА ҲАВО КАМ БУЛУТЛИ БЎЛАДИ

🌤 Бугун - 2020 йил 14 июль, сешанба куни Фарғона водийси, хусусан Наманган вилояти ҳудудларида ҳаво кам булутли бўлади. Асосий ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.

🌦 Куннинг иккинчи ярмида вилоятимизнинг айрим тоғли ва тоғ олди жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

🌡 Ҳаво ҳарорати кундузи максимал +37 даражагача иссиқ, кечаси эса +19 даражагача илиқни ташкил этади.

💨 Шамол шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Кечга яқин 13 метр/секунд тезликда булут ости шамоллари эсиши мумкин.

🌦 14-15 июль кунлари кутилаётган локал (маҳаллий) ёмғирлар муносабати билан Фарғона водийсининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

📝 Наманган вилояти гидрометорология бошқармаси.

🌐 namangan24.uz - ишончли хабарлар сайти!
Каналимизга уланиш:
👉 @namanganim24 👈
Read more
#OILA_DAVRASIDA
ТАРБИЯЧИЛАР ВА ОТА-ОНАЛАР УЧУН!

👨‍👩‍👧‍👦 Оиладаги муҳит ота-она ўз маъсулиятини ҳис қилиши билан барқарор бўлади. Болаларнинг одобли бўлиб улғайиши учун ота-она билан бир қаторда маҳалла-куй ҳам катта ибрат мактабидир.

👫 “Қуш уясида кўрганини қилади”, деб бежиз айтмаган доно халқимиз. Фарзанд тарбиялаётган ота-она ҳар бир ҳаракати, юриш туриши, муомаласи, бошқалар билан ўзаро муносабатида олижаноб фазилатларни намоён эта билиши керак.

🎤 “Ёш ота-она китоби” номли услубий қўлланма асосида олиб борилаётган туркум аудио дарсининг илк мавзуси: “ОДАМ МАЪНАВИЯТИ ГЎДАКЛИКДАН ШАКЛЛАНАДИ” деб номланади.

🎙 Ушбу аудио дарсни педагогика фанлари доктори, профессор Муҳаммаджон Қуронов олиб боради.

🎧 Оила-аъзоларингиз билан тингланг!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

📝 Наманган вилояти Мактабгача таълим бошқармаси ахборот хизмати.

🌐 namangan24.uz сайтини кузатиб боринг!
Каналимизга уланиш:
👉 @namanganim24 👈
Attached file
Read more
#SPORT_TAYM
ЎЗ УЙИДА "ҚИЗИЛҚУМ"НИ ЮТГАН "НАВБАҲОР" 3-ЎРИНГА КЎТАРИЛДИ (видео)

⚽️ Бугун - 2020 йил 13 июль, душанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасида 9-тур ўйинлари давом эттирилди.

🏟 Ўз майдонида Навоий вилоятининг "Қизилқум" клубини қабул қилган "Навбаҳор" жамоаси азалий ноқулай рақиби устидан битта тўп эвазига ғалаба қозонди.

🥅 50-дақиқада Азим Аҳмедов томонидан пенальтидан урилган гол "Навбаҳор"нинг 1:0 ҳисобидаги муҳим ғалабасини таъминлади.

👏 Ушбу ютуқдан кейин "Лочинлар" Суперлига жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олишди.

📹 Мазкур видео-лавҳада учрашувда киритилган голни шоҳиди бўласиз.

🌐 namangan24.uz сайтини кузатиб боринг!
Каналимизга уланиш:
👉 @namanganim24 👈
Read more
#ОИЛА_ДАВРАСИДА
ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА МУҲИМ ЕТТИ ТАВСИЯ

1️⃣ Бир бирига солиштириш. Болани бир бирига солиштириб, ажратиш унинг ҳаётини расво қилади.

2️⃣ Жисмоний қўполлик, уриш ёки қўпол, уят сўзларни ишлатиш. Булар боланинг ўзига бўлган ишончини йўқотади.

3️⃣ Масхаралаш. Доим масхара қилинган бола ўзини ҳурмат қилмайдиган бўлиб қолади.

4️⃣ Ортиқча эркалатиш. Кўп эркалатилган, талтайиб кетган бола масъулиятсиз бўлиб қолади.

5️⃣ Ортиқча тергаш. Доимий назорат ва ортиқча изоҳ талаб қилиш бошқалар фикрини қабул қилиш хусусиятидан маҳрум этади.

6️⃣ Бепарволик. Боланинг дардига қулоқ солмаслик, у билан мулоқотга вақт ажратмаслик ундаги хотиржамлик ҳис туйғусини барбод қилади.

7️⃣ Шижоатлантирмаслик. Етарли рағбатлантирилмаган бола янгилик яратишдан, ижод қилишдан маҳрум бўлиб қолади.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

🌐 namangan24.uz сайтини кузатиб боринг!
Каналимизга уланиш:
👉 @namanganim24
Read more