2011 йиллар терма жамоасининг Арманистонга кетаётган таркибини кўрдим.
МЧС ҳам ёрдам бера олмайди агар рақиб жиддий бўлса. Ярим йил ўтиб таркиб кескин ўзгариб кетади. Ўшанда шу постни эслатаман.
Таркибни немис мутахассиси тузибди. Ҳеч қачон тузук немис фонд орқали ишга келмайди. Яхши мутахассисга доим тўғридан-тўғри шартномалар чиқади.
Энг қизиғи бу ишларни ўзимизнинг мутахассислар билан амалга оширса бўлади. Кечаги Осиё Кубогини ҳам ўзбек мураббийи билан ютдик.
851 маротаба буларга айтяпман, академиялар учун ҳам терма жамоа шакллантирларинг деб. Уларни ўзига мос ўйинлар қилиш деб.
Асосий терма жамоада эса энг кучлиги ўйнаши керак.
Келаси йил 2011 лар ўзбек мураббийини ўзига қолади дейишяпти. Унгача чет элнинг хўрозқандини шимиб турайлик.
@Nadirkhuja