Насиб қилса битта битта учирамиз.
2017 йил яхши ният билан болалар клубини очдим. Ҳа, айнан очдим. Керак жойда мақтанишни ҳам киши билиши керак. Болалар футболида виждонан ишладим.
Бугун Лазиз Мирзаев “Локомотив” билан хайрлашиб, “Леганас” сафига бориб қўшиляпти.
Бу футболчини тарбиялашда жуда кўпчилик меҳнат қилди. Вақт бўлиши билан бу ҳақда кичик репортаж тайёрлайман. У 12 ёшида футболни ташлаб юборган пайти Дилшоднинг отаси қайтиб олиб келгани-ю, Жаҳонгир ака билан уни турли терма жамоаларга тайёрлаганимиз ва Нуралиевнинг илтимоси билан “Локо”га ўтиши, Тўлабекни молиявий қўллаши, ЖЧда Англия дарвозасига гол уриб, бугун Гайрат Хасбиулин орқали Испанияга йўл олиши ўртасида қилинган меҳнат жуда катта бўлди.
Бу видеога эса 9 йил бўлди.
Топиш тутушим яхшиланган сари бу каби ўйинчиларни кашф қилиш йўлида меҳнат қилавераман. Февраль ойида Истанбулда катта учрашувим бор. Туркия бозоридаги энг катта футбол агентлигининг бошлиғи билан учрашув. Бизда истеъдодлар тиқилиб ётибди. Фақат майдонда имкон берадиганлар жуда жуда кам.
Суратдаги таркиб 2018 йилги. Шу жамоадан 5 нафари U-17 ЖЧ да тўп тепдилар.
@Nadirkhuja