Forward from: SHOM.UZ
Анор донасидек сочилди бир йил -
Лаҳзалар оқдилар мужда ахтариб.
Бугун янги йилнинг остонасида
Тишланган олмадек турибман ғариб.
Қадаҳ сўзи айтар жилвагар ҳаёт,
Бир четда мунғайиб турар орзулар.
Уларнинг исмини унутаёздим,
Менга ишонади боладек улар...
Чақилган ёнғоқдек омонат тақдир -
Йилларим - аразда қолган изларим.
Товонда дунёни тушунаяпман,
Фақат товонимда қолди ҳисларим...
Бувимнинг қумғони каби эскирдим,
Янги йил, янгироқ ғам борми бошга?
Тишланган олмадек турибман ғариб -
Нима ҳам қилардим байрамдан бошқа?!
Анор донасидек сочилди бир йил...
Истеҳзо аралаш жилмаяр тақвим.
Умр бу - орзулар ёққан оловда,
Чарсиллаб ёнмоқлик ва турмоқлик жим...
Шуҳрат ОРИФ
@shomuz - Yo‘limiz bir!
Лаҳзалар оқдилар мужда ахтариб.
Бугун янги йилнинг остонасида
Тишланган олмадек турибман ғариб.
Қадаҳ сўзи айтар жилвагар ҳаёт,
Бир четда мунғайиб турар орзулар.
Уларнинг исмини унутаёздим,
Менга ишонади боладек улар...
Чақилган ёнғоқдек омонат тақдир -
Йилларим - аразда қолган изларим.
Товонда дунёни тушунаяпман,
Фақат товонимда қолди ҳисларим...
Бувимнинг қумғони каби эскирдим,
Янги йил, янгироқ ғам борми бошга?
Тишланган олмадек турибман ғариб -
Нима ҳам қилардим байрамдан бошқа?!
Анор донасидек сочилди бир йил...
Истеҳзо аралаш жилмаяр тақвим.
Умр бу - орзулар ёққан оловда,
Чарсиллаб ёнмоқлик ва турмоқлик жим...
Шуҳрат ОРИФ
@shomuz - Yo‘limiz bir!