Ижтимоий тармоқларда, хусусан "Бухара Инфо" ва "Потребитель Бухара" телеграмм каналларида тарқатилган хабарларга кўра, куни кеча ёмғирли об-ҳаво оқибатида Бухоронинг тарихий маркази (Эски шаҳар) қисмида жойлашган "Самарқанд дарвоза"си маданий мерос объекти ҳудудига тўпланган ёмғир сувлари Бухоро вилояти Маданий мерос бошқармаси, Бухоро шаҳар ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида тезкор тартибда бартараф этилди.
Ўз ўрнида маълум қилнадики, бу йўналишда Бухоро тарихий марказида инфратузилма ва муҳандислик коммуникация тармоқлари фаолиятини яхшилаш, аҳоли ва сайёҳлар учун қулай шарт-шароитлар яратишга доир вазифалар асосида бир қатор маданий мерос объектлари жойлашган ҳудудларда ёғингарчилик сувларини қочириш бўйича лойиҳалаш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Бухоро вилояти Маданий мерос бошқармаси матбуот хизмати