В древнем городище Пайкент обнаружены новые археологические предметы — древнее оружие и другое снаряжение, изготовленное из металлаКак сообщает «Хабар.уз», эти предметы найдены в результате археологических исследований, проведенных на руинах Пайкента.
Древнее городище Пайкент расположено в Каракульском районе Бухарской области, на протяжении многих лет изучается археологами Института археологии Академии наук Узбекистана и Бухарской экспедиции Российского Государственного Эрмитажа.
По словам реставратора Бухарского государственного музея-заповедника Дильмурода Холова, среди находок — кинжалы разных размеров, фрагменты масок, наконечники луков и стрел, фрагменты воинских доспехов, а также металлические кольца, использовавшиеся в рукопашном бою.
«Они датируются I веком до нашей эры и I веком нашей эры. Эти уникальные предметы были обнаружены во время археологических раскопок к югу от храма, относящегося к сакскому и массагетскому периодам. «Эти орудия считаются самой древней коллекцией металлического оружия, когда-либо найденной в Средней Азии», — говорит Д. Холов.
— — —
«Хабар.уз»: Пойкент харобаларидан қадимий ашёлар топилди
Пойкент харобаларида олиб борилган тадқиқотлар натижасида металлдан ясалган қадимий қуроллар ва бошқа жиҳозлар топилди.
Бухоро вилояти Қоракўл тумани ҳудудида жойлашган бу маскан узоы йиллардан буён Ўзбекистон Фанлар Академияси Археология институти ва Россия давлат Эрмитажининг Бухоро экспедицияси археологлари томонидан щрганиб келинади.
Бухоро давлат музей – қўриқхонаси реставратори Дилмурод Холовнинг билдиришича, топилмалар орасида ҳар хил ўлчамдаги ханжарлар, ниқоб бўлаклари, камон найзаси учлари, аскарлар совутидан парчалар, қўл жангги чоғида ишлатиладиган металл узуклар бор.
«Улар эрамиздан аввалги I аср ва эрамизнинг I асрига тааллуқлидир. Бу ноёб буюмлар саклар ва массагетлар даврига оид ибодатхона жанубида олиб борилган археологик қазишмалар чоғида аниқланди. Бу жиҳозлар воҳамиз, умуман, Ўрта Осиёдан топилган энг қадимий металл қуроллар жамланмаси саналади», – дейди Д.Холов.
Қайд этилишича, топилмалар орасида оловни ташишга мўлжалланган, дея фараз қилинаётган капгир, ҳали нималиги аниқланмаган доирасимон жиҳоз ва қўнғироқ ҳам бор. Қўнғироқ ибодатхона учун мўлжалланган бўлиб, юзаси металлдан, ичи рангли металлдан, тилчаси суякдан иборат.
Ҳозир топилмаларни консервациялаш, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
«Халқ сўзи» нашрининг ёзишича, асрлар давомида ер қаърида ётган топилмаларни асл ҳолига келтириш машаққатли ва серхаражат бўлиб, айни вақтда реставраторлар ҳомийлик ёрдамига муҳтож.
Пойкентдан 2000, 2016 ва 2017 йилларда олиб борилган археологик қазишмалар чоғида ҳам қадимий қуроллар топилган.
🕌 Бухоро-и Шариф, Куббат ал-Ислам
https://t.me/mybuhara