Яйловлар энди 49 йилгача ижарага берилади
Энди бўш турган яйловлар ҳам назоратга олинади. Бунда яйловларни ижарага бериш учун яйлов хўжаликлари, ривожлантириш бошқармаси, республикаси комиссияси ташкил қилинади. Яйловлар 49 йилгача ижарага берилади.
Жумладан, Ветеринария қўмитаси муассислигида Қорақалпоғистон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарё яйлов хўжаликлари (ҳудудий яйлов хўжаликлари) ташкил этилади.
Ҳудудий яйлов хўжаликларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан яйловлар берилади. Улар эса ижарага бериш вазифаси билан шуғулланади.
Яйлов ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва уларни муҳофаза қилиш, қоракўлчилик, тери ва жун саноати соҳаларини янада ривожлантириш бўйича республика комиссияси ҳам тузилади.
Яйловлар чорвачилик ва бошқа хўжаликларга Республика комиссиясининг қарорига асосан тўғридан-тўғри ижарага берилиши мумкин.
2025 йил 1 декабргача яйловлардан самарали фойдаланишни назарда тутувчи “E-yaylov” электрон платформаси ишга туширилади.
Telegram | Facebook | YouTube