РивоятБир қари чол битта нон ўғирлагани учун маҳкамага жазолагани олиб келинди.
Чол айбига иқрор бўлди. Ўғирлик қилганини инкор қилишга ҳаракат ҳам қилмади. Лекин айтдики: «Очликдан ўлай дедим». Шунинг учун...
Шунда қози:
-Ўғирлик қилганингни тан олдинг. Энди мен сенга 10$ жарима соламан. Яна шуни биламанки, сенда 10$ тугул, 1$ ҳам йўқ. Чунки ўғирликни йўқчиликдан қилгансан. Ўша 10$ ни мен тўлайман, деди.
Йиғилганларнинг барчаси жим бўлиб қолишди. Улар қозининг ўз чўнтагидан 10$ чиқариб, чол бериши керак бўлган жаримани тўлаганига гувоҳ бўлишди.
Қози йиғилганларга қараб:
-Сизлар ҳам 10$ дан ташлашга маҳкумсиз! Чунки сизлар фақирлар нон ўғирлашга мажбур бўлаётган шаҳарда яшамоқдасизлар!!!
Мажлисда 480$ йиғилди. Қози йиғилган пулларни олиб чолга берди.
Имом Шаъровий раҳматуллоҳи алайҳ: «Агар сен мусулмонлар юртида бирор камбағални кўрсанг, албатта ўша ерда унинг молини ўғирлаган бой борлигини билгин"-деган...
Telegram |
Facebook |
YouTube