❓ Иш жойида жароҳат олганда нима қилиш керак?
Иш жараёнида ҳар хил кутилмаган ҳодисалар бўлиб туриши табиий ҳол. Агар сиз иш жойида жароҳат олган бўлсангиз, зудлик билан қуйидаги чораларни кўришингиз керак:
🚑 Дастлабки чоралар:
◦ Зудлик билан шифокорга мурожаат қилинг ёки тез ёрдам чақиринг;
◦ Шифокорга жароҳат ишлаб чиқаришда/иш жараёнида/қурилишда олинганини айтинг;
◦ Ҳодиса ҳақида иш берувчига хабар беринг
📇 Сизнинг ҳуқуқларингиз:
◦ Тезкор тиббий ёрдам бепул;
◦ 100% ҳақ тўланадиган касаллик варақаси (агар расман шартнома билан ишласангиз);
◦ Даволаниш харажатларини қоплаш иш берувчи ҳисобидан бўлади;
◦ Ногиронлик бўйича суғурта тўловлари.
⚠️ Унутманг:
◦ Барча тиббий ҳужжатларни сақланг;
◦ Бахтсиз ҳодиса тўғрисидаги далолатнома нусхасини олинг;
◦ Ёрдам кўрсатилмаса, меҳнат инспекциясига қўнғироқ қилинг;
◦ Даволаниш харажатларини қайд қилиб боринг.
Аллоҳ ҳаммамизни кўнгилсиз ҳодисалардан асрасин!
t.me/musofirlar