❗️5 февралдан бошлаб Россияда "режим высылки" тартиби кучга киради.Тартибга кўра, Россияда бўлишини қонуний равишда рўйхатдан ўтказмаган барча хорижликлар назорат қилинадиган шахслар реестрига киритилиши шарт. Улар Россиядан чиқариб юборилмагунча (депортация қилинмагунча ёки мустақил равишда тарк этгунига қадар) ёки мамлакат ҳудудидаги ҳуқуқий мақоми ҳал этилгунга қадар ушбу рўйхатда қолади.
Реестрга киритилган назорат остидаги шахсларга нисбатан қуйидаги чекловлар қўйилади:
— яшаш жойини ёки турган жойини ички ишлар органининг рухсатисиз ўзгартириш;
— Россия ичида бошқа регионга кўчиб ўтиш;
— кўчмас мулк ва транспорт воситаларини олиш, ушбу мулкни давлат органларида рўйхатдан ўтказиш.
Бундан ташқари, бундай шахсларга транспорт воситаларини бошқариш, никоҳ тузиш, юридик шахс ташкил этиш, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, банк ҳисобварағини очиш ва бошқа банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқидан фойдаланишда чекловлар қўйилади.
Ноқонуний муҳожирларга фақат мажбурий тўловларни тўлаш учун пул ўтказмалари бўйича молиявий операцияларни амалга оширишга, шунингдек, жўнаб кетгунга қадар яшаш харажатлари учун тўлов қилишга ҳамда 30 минг рублдан кўп бўлмаган пул ўтказишга рухсат берилади.
5-февралдан бошлаб мигрантларни суд қарорисиз полиция ўзи мустақил депортация қилиши мумкин. Депортация қилинадиган фуқаролар назорат қилинадиган шахслар реестрига киритилади. Рўйхатдаги хорижликларга ноқонуний хизмат кўрсатган фуқаролар – 5 минг, мансабдор шахслар – 50 минг, юридик шахслар – 500 минг рублгача жаримага тортилади.
Ҳурматли мусофир юртдошлар! 5 февралдан бошлаб ўз ҳуқуқий мақомингизни тўғрилатиб олинг! Бунга имкон бериб турганда фойдаланиб қолиш керак!👉 t.me/musofirlar