Никоҳ ибодатдир!
Оила мустаҳкамлиги мавзусида кўп ва хўб гапирилди ва гапириляпти. Лекин оилалардаги муаммоларнинг кўлами ортса ортяптики, камаймаяпти.Назаримиздан четда қолаётган яна қандай масалалар бор?
Бу мавзуда назаримиздан четда қолаётган масалалар, жиҳатлар анчагина. Мен ҳозир уларнинг биттаси ҳақида – энг долзарби ҳақида қисқа тушунча бериб ўтишим мумкин.
Бир ҳақиқатни унутмаслигимиз керак – ўртадаги мавзу оддий мавзу эмас. Ўртадаги мавзу – ибодат мавзуси.
Оила қуриш ибодатдир. Мазҳаббошимиз имом Аъзам Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ «Никоҳ ибодатдир», деб ҳукм ҳам чиқарганлар. Демак, оила энг аввало ибодат экан.
❔Ҳар қандай ибодатнинг энг биринчи шарти нима?
❔Ибодатни Аллоҳ буюрганидек, Аллоҳ қандай амр этган бўлса, шундай адо этиш, тўғрими?
👉 Масалан, дунёнинг тўртта тарафи бор: шарқ, ғарб, жануб, шимол. Лекин намозни истасак шарққа қараб, истасак шимолга қараб ўқий олмаймиз, чунки Аллоҳ таоло намозни фақат қиблага қараб ўқишни буюрган.
👉 Масалан, «Мен ҳозир пешин намозини таҳоратсиз ўқийман, шунга қарор қилдим», дея олмаймиз, чунки Аллоҳ таоло намозни фақат таҳорат билан ўқишни буюрган.
👉 Масалан, «Мен аср намозини эрталаб, ишга боришдан олдин ўқиб оламан, чунки менга шуниси қулай», дея олмаймиз, чунки Аллоҳ таоло ҳар бир намознинг вақтини белгилаб берган, намоз ўша вақтида ўқилиши шарт.
👉 Худди шунга ўхшаб, оила масаласида ҳам кўнглимизга келганини қилишга, оилада ўзимиз истагандай йўл тутишга, ўзимизга қулай бўлган қоидаларни яратиб олишга, «Оилада фақатгина менинг айтганим бўлади», дейишга ҳаққимиз йўқ. «Мен оиламда кўнглимга келганини қиламан», «Мен ўз оиламда ўзим истаганимдек яшайман, менга ҳеч қандай қонун-қоидаларнинг кераги йўқ», дейишга ҳам ҳаққимиз йўқ, чунки оила масаласида Аллоҳ таоло бизга белгилаб берган қатъий қонун-қоидалар бор.
❔Қуръонни қўлга олиб, бир текшириб кўринг-чи, намозга, закотга оид оятлар кўпмикан ёки оилага оид оятларми?
Аллоҳ таоло бизга Қуръонда қандай рукуъ қилишни, қандай сажда қилишни батафсил ўргатмаган. Лекин оилага тааллуқли ҳамма масалаларни батафсил ўргатган. Оилага тааллуқли ҳамма масалалар бўйича батафсил кўрсатмалар берган.Нима учун?
Чунки
✅ оила Аллоҳнинг бандалари кўпаядиган маскандир;
✅ оила Аллоҳнинг бандалари улғаядиган маскандир;
✅ оила Аллоҳнинг бандалари таълим-тарбия оладиган маскандир.
Энди айтинг-чи, иблис эътиборсиз қолдирадиган бирорта ибодат борми? Йўқ. У бирорта ибодатни беэътибор қолдирмайди. Оиланинг ибодат эканини, никоҳга ибодат деб ҳукм чиқарилганини жуда яхши билади. Шунинг учун ҳам оилаларни асло ўз ҳолига қўймайди. Доим нима биландир фитна қилади. Айниқса, ёшлардан кўзини узмайди. Ёш қизларни турмушга чиқишдан, ёш йигитларни уйланишдан тўсиш учун ҳаракат қилади, чунки одам болаларининг оила қурмаслигини истайди. Мабодо оила қурса ҳам, кўп бирга яшамасин, ажралишсин деб, оилаларнинг бузилиб кетиши учун қўлидан келган ишни қилади. «Мабодо ажраштириб юбора олмасам ҳам, ҳаётларини заҳар-заққумга айлантирайин, эркак ишхонадан чиқиб, уйига боргани безилласин, аёлнинг эрини кўргани кўзи қолмасин, булар бир-бирини тириклайин еб яшасин», дейди.
✍️ Дилфуза Комил,
илмий журналист, миянинг маънавий
фаолияти бўйича фан оммалаштирувчиси
Давоми бор, кейинги саҳифаларимизни кузатиб боринг
@Muslimaatuz