“Ким олади-ё, шугинани-ё – 2025” танловига
Шеърий-фельетон
МЕДИЦИНА ҚУЛАДИ
Эълон қилгум оммага,
Тегишлимас ҳаммага.
Врачлар кўпдир ҳалол,
Ишонасиз бемалол.
Қўштирноқдаги доктор,
Афсуски, жуда кўпдир.
Тегса, тегмаса кори,
Ёзар уч вароқ дори.
Гўё ғамингни ейди,
УЗИга тушинг, дейди.
ЭКГ нарги ёнда,
Чиқимдир ҳар томонда.
Навбатингиз кутасиз,
Кўригидан ўтасиз.
Қўшни хонада Рентген,
Тушасиз ундан кегин.
Топширасиз анализ,
Аниқ бўлармиш ташҳис.
Томир, бармоғингдан қон,
Аста пучаяр катмон.
Четникимиш аппарат,
Аппаратга минг раҳмат!
Пул тўласанг – яхшисан,
Беморларнинг нақшисан.
Шартми, шунча текшириш?
Мақсадми “соққа” қилиш?
Ўқиган ахир нақдга –
Шартнома контрактга.
Пулни керак қайтариш,
Шифокорда кўп ташвиш.
Бу гаплар эмас ҳазил,
Доктор беради манзил.
Аптекага чопасан,
Дориларин топасан.
Ўша жойдаги малҳам,
Яхши эмиш жуда ҳам.
Қолгани “туфта”роқмиш,
Малҳами сохтароқмиш.
Уч жойда ташҳис уч хил,
Безовта сизда кўнгил...
Роддомдаям шу ташвиш,
Мақсад – беморни шилиш.
Ғинг десанг, бас, “Чорамиз –
Бемор қорнин ёрамиз!”
То шунгача боришар,
Нарх белгилаб тортишар.
Гўё ғамингиз ейди,
“Бола кўндаланг” дейди,
Ақча узатсанг соғлом ~
“Касал” хотин, бола ҳам.
Ҳар томонга чопасан,
Айтганини топасан.
Қуруқ суҳбат – бир тийин,
Қийин, касалга қийин.
Чиниқасан пишасан,
Анча пулга тушасан.
Камбағал касал бўлса,
Қийналмас, тезроқ ўлса.
Бу ғалат мусобақа,
Мақсад – орттириш соққа.
Борми қилар назорат,
Булар одатий ҳолат.
Оғрисанг, Тўрамирзо,
Ўшаларга тўй, мазза.
“Бер-бер”дан бўлиб безор,
Кўплар табибга чопар.
Медицина қулади,
Иши тушган билади.
Тўрамирзо ОРИПОВ.
Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
Шеърий-фельетон
МЕДИЦИНА ҚУЛАДИ
Эълон қилгум оммага,
Тегишлимас ҳаммага.
Врачлар кўпдир ҳалол,
Ишонасиз бемалол.
Қўштирноқдаги доктор,
Афсуски, жуда кўпдир.
Тегса, тегмаса кори,
Ёзар уч вароқ дори.
Гўё ғамингни ейди,
УЗИга тушинг, дейди.
ЭКГ нарги ёнда,
Чиқимдир ҳар томонда.
Навбатингиз кутасиз,
Кўригидан ўтасиз.
Қўшни хонада Рентген,
Тушасиз ундан кегин.
Топширасиз анализ,
Аниқ бўлармиш ташҳис.
Томир, бармоғингдан қон,
Аста пучаяр катмон.
Четникимиш аппарат,
Аппаратга минг раҳмат!
Пул тўласанг – яхшисан,
Беморларнинг нақшисан.
Шартми, шунча текшириш?
Мақсадми “соққа” қилиш?
Ўқиган ахир нақдга –
Шартнома контрактга.
Пулни керак қайтариш,
Шифокорда кўп ташвиш.
Бу гаплар эмас ҳазил,
Доктор беради манзил.
Аптекага чопасан,
Дориларин топасан.
Ўша жойдаги малҳам,
Яхши эмиш жуда ҳам.
Қолгани “туфта”роқмиш,
Малҳами сохтароқмиш.
Уч жойда ташҳис уч хил,
Безовта сизда кўнгил...
Роддомдаям шу ташвиш,
Мақсад – беморни шилиш.
Ғинг десанг, бас, “Чорамиз –
Бемор қорнин ёрамиз!”
То шунгача боришар,
Нарх белгилаб тортишар.
Гўё ғамингиз ейди,
“Бола кўндаланг” дейди,
Ақча узатсанг соғлом ~
“Касал” хотин, бола ҳам.
Ҳар томонга чопасан,
Айтганини топасан.
Қуруқ суҳбат – бир тийин,
Қийин, касалга қийин.
Чиниқасан пишасан,
Анча пулга тушасан.
Камбағал касал бўлса,
Қийналмас, тезроқ ўлса.
Бу ғалат мусобақа,
Мақсад – орттириш соққа.
Борми қилар назорат,
Булар одатий ҳолат.
Оғрисанг, Тўрамирзо,
Ўшаларга тўй, мазза.
“Бер-бер”дан бўлиб безор,
Кўплар табибга чопар.
Медицина қулади,
Иши тушган билади.
Тўрамирзо ОРИПОВ.
Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali