АҒДАРИЛГАН ЧУМОЛИ ВА ХОТИНБОЗ ХЎРОЗ
ёхуд баъзи теледастурларга ўхшатма
Ассалому алайкум! Эфирда бахтсиз ҳодисалар шарҳи билан «Ошқовоқ» информацион дастури. Студияда бошловчилар Майна Чайнаева ҳамда Тўтибой Лўттибоев.
Дастуримизни дастлаб ижтимоий тармоқларни ларзага келтирган фожиадан бошлаймиз. Махсус мухбиримиз воқеа жойидан хабар қилади.
МУХБИР: Қиш ғамини ейиш мақсадида бир дона буғдойни орқасига қараб тортиб кетаётган чумоли куни кеча соат тахминан 10 лар атрофида тўйимли тушликдан сўнг маза қилиб сигарет чекаётган айиқнинг орқасига келиб урилган ва мувозанатини йўқотиб, ағдарилиб кетган. Шундай катта тўқнашувни айиқ мутлақо сезмаганлиги боис интервью беришдан бош тортди ва лўнда қилиб «Кўзига қараб юрса ўладими?», деди.
Зарб натижасида чумолининг орқа ўнг оёғи бироз тирналган. Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича терговга қадар суриштирув ишлари бошланди.
Аммо бу ерда баъзи саволлар пайдо бўлади. Хўш, ўрмондаги нуфузли идоранинг бошлиғи бўлмиш айиқ тушлик таомни ўз пулига олганми ёки бирор шўринг қурғурни қон қақшатганми? Бизнингча, бу саволга жавоб топиш учун хизмат текшируви ўтказиш керак. Яна бир гап. Чумолига биринчи ёрдам кўрсатган шифокор чигиртканинг айтишича, унинг жароҳати ўтган йиллардан қолган бўлишиям мумкин. Чунки бунақа ағдарилишлар унинг ҳаётида жуда кўп бўлган. Шунинг учун барча жониворлардан катта ҳайвонлар атрофида орқаси билан юрмасликларини сўраб қоламиз.
Олашақшақ Ўпкаев, Тошбақа Тўнкаев, махсус «Ошқовоқ» дастури учун.
БОШЛОВЧИЛАР: Дастуримизни яна бир фожиа тафсилоти билан давом эттирамиз. «Эр-хотиннинг уриши – дока рўмолнинг қуриши», дейдилар. Ҳозир шу ҳақда.
МУХБИР: Бугун эрталаб хотинбоз хўроз ўзининг жуфти ҳалоли бўлмиш 25 нафар жўжанинг онаси Макиёнойни ҳақорат қилгани ҳақида шов-шувли хабар тарқалди. Биз зудлик билан воқеа жойига етиб келиб, ўрганишга киришдик. Бизнинг келганимиздан довдираб, даҳшатга тушиб қолган мутасаддилар шу заҳоти бирин-кетин атрофда пайдо бўлишди. Қош-кўзлари бўялиб, сузилиб турган оласигирнинг айтишича, Макиёной хўрознинг қирқинчи хотини экан. У кейинги пайтларда эрига мунтазам равишда хиёнат қилиб, уяли телефонда қўшниси Бабақбой билан «сирлашиб» тураркан. Хўроз уларни «шакаргуфторлик» қилаётганда, ётоқда ушлаб олиб, ҳақоратлаган ва қирқ биринчи хотининикига кетиб қолган. Ҳозирда бу воқеа бўйича суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Хўрознинг талаби билан жўжаларнинг оталигини аниқлаш бўйича ДНК текшируви ҳам тайинланган. Жанжалнинг қандай якун топгани ҳақида кейинги дастурларимизда хабар қиламиз.
Қурбақа Қуриллаев, Тошбақа Чуриллаев, махсус «Ошқовоқ» дастури учун.
БОШЛОВЧИЛАР: Дастуримизни шу ерда якунлаймиз. Чунки сизни олдинда «Қўшнисига ўхшаган болалар» номли 2000 қисмдан иборат ажойиб сериал кутиб турибди. Саломат бўлинг!
Дастурни ёзиб олувчи: Ёр МУҲАММАД.
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali