🌟🌷Сиз бор учун
Сиз эр йигит,сиз шер йигит,
Одам Ато зурриёди,
Дунёларга довруғ солган,
Темурбеклар авлоди,
Юртим Лочин, Бургутлари
тинмас, толмас қаноти,
Осойишта олар нафас,
ҳур Ватан, сиз бор учун,
Ҳар гўшаси тортар ҳавас,
гул, чаман, сиз бор учун..
"Ватан" деган қўрғонига,
жонин тиккан посбонлар,
Эл тинчлиги, бахти учун
мудом кўкси қалқонлар,
Аҳдга содиқ, сарҳадларда
ҳушёр, жасур ўғлонлар,
Дуо қилар онажонлар,
ҳотиржам, сиз бор учун,
Кўнглимиз тўқ, ҳурлигимиз
мустаҳкам, сиз бор учун..
Онасига, опа, сингил,
ёрига суянган тоғ,
Фарзандига пок ният-ла,
меҳр-ла, яратар боғ,
Доим ҳаёт йўлимизни
ёритиб турган чироқ,
Яшаяпмиз тафтингизда,
тинч-у шод,сиз бор учун,
Ҳавф-у хатар, ёмонликлар
бизга ёт, сиз бор учун..
Азизларим, сиз юртимнинг
шаҳзода, султонлари,
Яратгандан сўраб, дейман,
омон бўлсин жонлари,
Бошимизга тож ҳамиша
ор-у номус, шонлари,
Ёнимизда юринг ҳар он,
бизлар бор,сиз бор учун,
Қалбимизда шукрона-ю,
ифтиҳор, сиз бор учун..
Муножот Каримжон қизи ✍
Сиз эр йигит,сиз шер йигит,
Одам Ато зурриёди,
Дунёларга довруғ солган,
Темурбеклар авлоди,
Юртим Лочин, Бургутлари
тинмас, толмас қаноти,
Осойишта олар нафас,
ҳур Ватан, сиз бор учун,
Ҳар гўшаси тортар ҳавас,
гул, чаман, сиз бор учун..
"Ватан" деган қўрғонига,
жонин тиккан посбонлар,
Эл тинчлиги, бахти учун
мудом кўкси қалқонлар,
Аҳдга содиқ, сарҳадларда
ҳушёр, жасур ўғлонлар,
Дуо қилар онажонлар,
ҳотиржам, сиз бор учун,
Кўнглимиз тўқ, ҳурлигимиз
мустаҳкам, сиз бор учун..
Онасига, опа, сингил,
ёрига суянган тоғ,
Фарзандига пок ният-ла,
меҳр-ла, яратар боғ,
Доим ҳаёт йўлимизни
ёритиб турган чироқ,
Яшаяпмиз тафтингизда,
тинч-у шод,сиз бор учун,
Ҳавф-у хатар, ёмонликлар
бизга ёт, сиз бор учун..
Азизларим, сиз юртимнинг
шаҳзода, султонлари,
Яратгандан сўраб, дейман,
омон бўлсин жонлари,
Бошимизга тож ҳамиша
ор-у номус, шонлари,
Ёнимизда юринг ҳар он,
бизлар бор,сиз бор учун,
Қалбимизда шукрона-ю,
ифтиҳор, сиз бор учун..
Муножот Каримжон қизи ✍