МУНОЖОТ ШЕЪРИЯТИ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Quotes


Азиз мухлисларим! Ушбу каналда Муножот Каримжон қизи Сизларни ўзининг кўнгил гулзорига таклиф этади.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Quotes
Statistics
Posts filter


🎧Саодат асри қиссалари
🎙3-Аудиокитоб, 128-қисм

"Ухуд жангидан кейинги воқеалар ривожи
..."
•┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
https://t.me/munojotsheriyati


🎧Саодат асри қиссалари
🎙3-Аудиокитоб, 127-қисм.

"Ухуд жанги ниҳоясига етди..."
•┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
https://t.me/munojotsheriyati


🎙АУДИО КИТОБ📚
     (М у т о а л а а)


📚


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌟🌷Бугун 9-Май, "Хотира ва қадрлаш куни!"

💖🕊Бу нурли байрам барча юртдошимга, жумладан, мен учун азиз ва қадрли бўлган инсонларим: меҳрибоним Онажонимга, жигарларимга, яқинларим, фарзандларим ва набираларимга, дўсту қадрдонларимга, узоқ-яқиндан ижодимни кузатиб, мени қўллаб юрган барча яхшиларимга муборак бўлсин!

🌺🌿Ушбу 👆 гўзал тарона ҳамда энг самимий тилакларим сизлар учун, азизларим!
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида соғ ва омон бўлинг! 🤲
Байрамингиз қутлуғ бўлсин!
•┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
https://t.me/munojotsheriyati


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
💐🕊Хотира абадий, инсон ёди муқаддас!
Ўтганларни унутманг!
Тирикларни борида қадрланг!
•┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
https://t.me/munojotsheriyati


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔥"Ғанимат..."

🎤Юлдуз Усмонова ижросида.
•┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
https://t.me/munojotsheriyati


🔥🍂Одамзод ўлмаса...

Одамзод ўлмаса , нима бўларкин,
Гул каби сўлмаса, нима бўларкин,
Энди ҳаловатга етдим, деганда,
Паймона тўлмаса, нима бўларкин?!

Меҳнат роҳатини кўрса, бўлмасми,
Эъзоз-у ардоқда юрса, бўлмасми,
Кексалик гаштини сурса, бўлмасми,
Одамзод ўлмаса, нима бўларкин?!

Армон нималигин билмай, яшаса,
Қадамини тетик, бардам ташласа,
Ҳаёт йўлларига бахтлар тўшаса,
Одамзод ўлмаса, нима бўларкин?!

Наҳот, ўлим деган дардга чора йўқ,
Қачон бу тупроқнинг кўзи тўяр, тўқ,
Бўлмаса қанийди, ажал деган ўқ
Одамзод ўлмаса, нима бўларкин?!

Афсуслар нафасинг симириб ётар,
Айрилиқ ҳанжари кўксингга ботар,
Йиллар ўтган сайин соғинчи ортар,
Одамзод ўлмаса, нима бўларкин?!

Бевафо дунёнинг ажаб ишлари,
Баҳор, ёзи қисқа, узун қишлари,
Юракни парчалар армон тишлари,
Одамзод ўлмаса, нима бўларкин?!

Аччиқ ўйинлари бор дунё экан,
Азиз жон қўлида хор дунё экан,
Дил эса дийдорга зор дунё экан
Одамзод ўлмаса, нима бўларкин?!

Вафо қилиб умр, бахтиёр, шодон,
Мурод-мақсадига етиб, ҳар инсон,
Юз ёшлардан ошиб, юрса соғ-омон,
Одамзод ўлмаса, нима бўларкин?!.

Муножот Каримжон қизи ✍


🔥


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔥"Унутмоқ осонмас..."

🎤Сардор Мамадалиев ижросида.
•┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
https://t.me/munojotsheriyati


❤️‍🔥🕊Отамни қўмсаб

Қани эди дунёлари вафо қилганда,
Соғинган кўзларим қувончдан кулса.
Бизларни эркалаб, дуолар қилиб,
Онамнинг ёнида, Отам ўтирса..

Афсус, тақдир шафқат қилмаскан гоҳо,
Юракка армонлар ўтин соларкан.
Соғинч оташида  бағринг ёнганда,
Ширин хотиралар малҳам бўларкан..

Хушсурат чеҳрингиз кўзим ўнгида,
Ўша меҳр балқиб турган нигоҳлар.
Сиз бебаҳо Ганжим қалбим тўрида,
Яшайман,ёнимда бордай ардоқлаб..

Улуғ айёмларда капалак бўлиб,
Бошимдаайланиб қутлайсиз доим.
Азиз Отажоним, руҳларингиз шод,
Жойларингиз Жаннат бўлсин, Илойим...

Муножот Каримжон қизи ✍


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


🔥Армоним, Отам!

💖🌷Дадажоним, азиз қиблагоҳим, суянган тоғим, тожу давлатим, шоним-шавкатим!

💐🌿Сиз ҳамон ўша нурли сиймонгиз, ўша қайноқ  меҳрингиз, ўша ёқимли овозингиз ила ҳар оним, ҳар нафасимдасиз!..

🌟🌷Падари бузрукворим, ёрқин хотирангиз ҳамиша қалбим тўрида!
Илоҳим, руҳингиз шод, жойингиз Жаннат бўлсин! 🤲
(Муножот Каримжон қизи)


🌹🕊Яхшилик қолсин
(Хотира ва Қадрлаш кунига)

Меҳр - кўнгилларни боғловчи кўприк,
Оқибат - қалбларни ёритган чироқ.
Қадр - шу кўприкнинг олмос устуни.
Хотира - ўтганлар руҳига, ардоқ...

Кўҳна дунё турар жойидан жилмай,
Борлиқни  бағрига олиб... Кузатиб...
Келар, кетаверар одамзод тинмай,
Дунё қолаверар, бизни узатиб...

Ватан озодлиги, эл тинчлиги деб,
Қурбон бўлди бунда, нечалаб жонлар.
Улар сабаб янги авлодга насиб,
Бугун бахтли даврон, гўзал замонлар...

Қанча жанг-у жадал, қанча талотўп,
Ларзага солди бу она заминни.
Неча навқиронлар шаҳид бўлди хўб,
Тотиб улгурмасдан бахтни таъмини...

Ўша қаҳрамонлар, мардлар туфайли,
Бугун юрт осмони сокин, мусаффо.
Шарафга бурканган номлар ўчмайди,
Миннатдор авлодлар ёдидан асло...

Инсон хотираси азиз, муқаддас,
Яхшилар элининг қалбида яшар.
Буюк келажакка ибрат ҳар нафас,
Эзгу ишларини унутмас башар...

Шу ёруғ кунларга етганлик ҳаққи,
Тириклар авайланг бир-бирингизни.
Доим юксак тутинг яқинлар қадрин,
Қизғанманг улардан ҳеч меҳрингизни...

Меҳр-у муҳаббатга тўлсин юраклар,
Одамийлик ҳаёт гултожи бўлсин.
Нур таратсин бизлар юрган йўлаклар,
Ортимизда фақат яхшилик қолсин!..

Муножот Каримжон қизи ✍


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔥"Это, праздник ~ День Победы! "
•┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
https://t.me/munojotsheriyati


🌟🕊Кетсак...

Ўтганлар ёдини юракда сақланг,
Тириклар борида қадрига етинг!
Марҳумлар ҳақига тиловат айлаб
Тирикларни йўқлаб, бахтиёр этинг!

Бу дунё омонат, дийдор ғанимат,
Шуни унутмайлик азизим, ҳаргиз.
Йўқолмасин қадр, меҳр, оқибат,
Кетсак, ортимизда қолсин яхши из...

Муножот Каримжон қизи ✍.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


💐АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! 💐

🌤🌷Хайрли Жума тонги, азиз Ватандошим!
9 - Май, "Хотира ва Қадрлаш куни" ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги барчангизга муборак бўлсин!

🌟🔥Аллоҳ шу ёруғ кунлар ва эл-юрт тинчлиги учун жонини фидо қилган жасур инсонларни раҳмат, охиратларини обод қилсин! 🤲

💖🌿Илоҳим, заминимиз тинч, осмони тиниқ, ёнимизда бор бўлган барча азиз инсонларимиз доимо соғ-омон бўлсинлар! 🤲
Байрамингиз муборак бўлсин!
•┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
https://t.me/munojotsheriyati



20 last posts shown.