ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Сизни асабий ва руҳан оғир кун кутмоқда. Шу сабабли энергия заҳирангиз кунни муносиб ўтказиш учун етарли бўлиши талаб этилади. Кўпчилик бугун оёғингиздан чалишга уриниб кўради. Сўз берманг. Асосийси, ўзингиз қўл урмаган айбларни бўйнингизга олманг. Молиявий муаммолар кун охирига қадар ҳарқалай бартараф этилади. Аммо йирик харидларга асло йўл берманг. Куннинг иккинчи ярмида жанжалли лаҳзаларни бошдан кечиришингиз кутилади. Кечқурун тоза ҳаво сайрига чиқишни унутманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)
22 декабр куни сиз билан мулоқот қиладиганларга ҳар жабҳада ўзингизни ҳақ ҳисоблашга урина бошлайсиз. Янги танишувлардан воз кечинг. Улар мустаҳкам дўстлик ришталарини боғлашга ярамайди. Бугун саломатликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳар қандай кўринишдаги амаллар муваффақият келтиради. Йога билан шуғулланинг, саунага боринг. Агар бел ва оёқларингизда кучли оғриқни ҳис этаётган бўлсангиз, дарҳол мутахассисга учрашингиз керак. Уқалаш муолажалари ҳам бу масалада катта ёрдам бериши мумкин.
ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)
Харидларни амалга ошириш истагида юрганлар учун бугунги кун жуда қулай ва омадли кечади. Истаган, орзуингиздаги буюмни сотиб олсангиз, кайфиятингиз кўтарилади. Саломатликка келсак, ошқозон ичак йўлларида муаммо туғилиши мумкин. Сабаби, сиз нуқул йўл-йўлакай, кўча таомларини чала-чулпа истеъмол қилишдан нарига ўтмасдингиз. Кечқурун оила қурмаганлар хурсанд бўлаверсин. Романтик учрашувга чиқишингиз кутилмоқда. Омад сизга ёр бўлсин!
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)
22 декабрда шу даражада югур-югурларингиз кўп бўладики, африкалик пойга усталари ҳам сизни кўришса, хижолатдан лаб тишлаган бўлишарди. Лекин шунга яраша кўплаб ишларни қойиллатасиз. Тадбиркор бўлсангиз, янги ҳамкорлар билан иш бошлашга ҳам улгурасиз. Муҳаббатда ҳам сизни мукофотлар кутади. Бахтлиликда, омадлиликда сизга етадигани бўлмайди. Жуфтингизнинг қадрига етинг. Уни беҳуда ранжитманг. Кечқурун тадбиркорларнинг киссаси пулга тўлиши мумкин. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!
АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)
Кунингиз чалкашликлардан иборат бўлиши мумкин. Аммо сиз бу тўр исканжасидан безиён чиқа олишингизга кафолат бор. Ўзингизни йўқотмасангиз, асабийлашмасангиз бас. Атрофингизда кун давомида позитивга тўла одамларгина бўлишини таъминлашга ҳаракат қилинг. Улар янги, сердаромад иш топишингизда асқотиши эҳтимолга яқин. Сафарга отланиш, романтик танишувлар, кино ёки театрга тушиш бугун хайрли кечади. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилманг. Ухлашдан олдин сут ёки қатиқ ичсангиз, тушларингиз ҳам тотли кечган бўларди.
ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)
22 декабр куни биринчи бўлиб зарарли одатларни ташланг. Балки улар сони камчиликни ташкил этар. Аммо зарарли одатлар нол натижа кўрсатишига эришишингиз керак. Кайфиятингизда ҳам позитивлик деярли кўзга ташланмаяпти. Бировлардан қарз олган бўлсангиз, бугундан қолдирмай эгаларига қайтаришингиз зарур. Янги йилга деб аёллар ва қизлар гардеробини янгилаш ҳаракатига тушсалар ҳам зиён қилмайди. Дўкон айланишга, кийимлар танлашга эринманг. Сурункали хасталикка дучор бўлганлар эҳтиётини қилсинлар.