Мунажжимлар башорати


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Энг аниқ кунлик мунажжимлар башорати бизнинг каналимизда! Буржлар хақида қизиқарли маълумотлар ва тавсияларни кузатиб боринг.

Админ👉 @acroc

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Эрталабданоқ энг муҳим ишларни бажаришга киришасиз. Шу ишлар қанча тез ва сифатли бажарилса, даромади ҳам шунча бўлади. Кун давомида профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингиз доирасида қўшимча билимлар олишингизга, курсларга қатнашингизга тўғри келади. Кўпчилик кечга қадар турли манзилларга бориб келиши кутилади. Шу югур-югурлар сизга моддий фаровонлик тақдим этади. Кечқурун ёқимли харидларга қўл урасиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

27 январ куни фақат янги ишларга қўл уришингиз тавсия этилади. Майда-чуйда ишлардан чарчагансиз. Шунинг учун иложи борича катта ишларга қўл уринг. Тушдан кейин кимдир сизга сердаромад ишда ҳамкорлик таклиф қилиши мумкин. Дарров рози бўлинг. Бундай ишлар ҳар куни ҳам кўндаланг бўлавермайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Бугун бировларни ранжитмасликка ҳаракат қилинг. Кўча таомининг яқинига ҳам йўламанг. Заҳарланишингиз хавфи бор.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Куннинг биринчи ярмида ҳар жиҳатдан сизга мос, ҳамфикр, қизиқарли инсонлар билан танишувларни бошдан кечирасиз. Ишларингиз юришиш палласига кириши ҳам шундан бошланади. Оиласиз бўлсангиз, ишларингиз шунчалар кўп бўлишига қарамай, учрашувга боришга ҳам улгурасиз. Тадбиркорлар янги бизнес келишувни имзолаб, қўшимча даромадга эга бўлишади. Саломатлигингизни асранг. Кун мобайнида кайфиятингиз илкис тушиб кетиши, қон босимингиз сакраш эҳтимоли бор.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

27 январда нима ишингиз бўлса, яқин дўстлардан бири ёрдамга келади. Шу ёрдам натижасида кайфиятингиз ҳам юқори чўққиларда бўлади. Моддий аҳволингиз кечга бориб яхшиланади. Аммо шахсий ҳаётингизда жанжалли вазиятлар юзага келиши мумкин. Баъзи ишларда омадсизликка юз тутишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Асабларни асранг. Эмоцияга эрк бериб қўйманг. Киссавурлар таъқибида қолишдан сақланинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Кунингиз қувончли лаҳзаларга бой ўтади. Дам олишга ҳам, ишлашга ҳам алоҳида вақт топа оласиз. Одамлар билан мулоқотда тингловчи ролини ўйнаганингиз маъқул. Шуниси тинчроқ. Шунда иш ҳам, шахсий ҳаёт ҳам меъёрида бўлади. Спорт, ёга билан шуғулланиш, сурункали хасталикларга қарши муолажалар олиш муваффақиятли кечади. Фақат хасталикка таслим бўлмасангиз бас, ҳаммаси яхши бўлади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

27 январ куни асосий вақтингиз ўзга ҳудудларга бориш, иш битириш учун елиб-югуришдан иборат бўлади. Бундан ташқари, кимлардир ёрдам сўраб мурожаат этади. Уларнинг ҳам кўнглини қолдирмай дейсиз. Рўзғордаги буюмлар, жиҳозларнинг баъзилари бузилиши кутилади. Кечқурун йирик харажатларга тушишингиз эҳтимоли бор. Муҳаббатда ҳаддингизни билинг. Тақиқланган амаллардан тийилинг.


ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун рақобатчилар кутилмаганда йўлингизга кўндаланг бўлади. Ваҳоланки, уларни сиз ҳеч қачон ўзингизга рақобатчи деб ҳисобламагансиз. Шахсий бизнесингиз бўлса, айрим пули борларни ўз томонингизга оғдириш учун имконият туғилади. Молиявий муаммоларни бартараф этишда ҳам сезиларли даражада мушкулотларга дуч келишингиз мумкин. Кечки пайтга бориб яқин дўстларингиздан бири сизга янги ғояни таклиф этади. Ўйлаб кўринг, маъқул келса, ҳамкорлик қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

27 январда нимаики ишга қўл урманг, тезкорлик талаб этилади. Қайсарликдан нари бўлинг. Агар иш бажаришда кимдир сиз билан пойга ўйнашни ихтиёр этса, имкон беринг. Барибир тезкорликда сизга етадигани бўлмайди. Кун давомида яқиндагина дўстлашган ҳамкасб билан орангизга совуқчилик тушиши мумкин. Сиз бу одамнинг фақат пул, шахсий манфаати йўлида дўст тутинишини англаб етасиз. Кечқурун сафарга отланасиз ва сафар сиз учун омадли кечади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Шахсий бизнеси борлар учун бизнесни янада тараққий эттириш йўлида янги имкониятлар эшиклари очилади. Бундан унумли фойдаланиш ёки ўтказиб юбориш ўзингизга боғлиқ. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингиз доирасида малакани ошириш учун семинарларда, тренингларда иштирок этишингиз керак бўлади. Оиласизларнинг айримлари кечқурун азалий орзуларидан бири бўлмиш романтик учрашувга чиқишади. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

27 январ куни миянгизда буюк режалар тинчингизни бузиб турган бўлса-да, маълум муддатга ишқий саргузаштларга берилишингиз кутилмоқда. Билинг, ишқий саргузаштлар вақтинчалик машғулот. Буюк режаларни адо этилишсиз қолдиришингиз ҳаётдаги энг жиддий хатоингизга айланиши мумкинлигини унутманг. Тадбиркорларнинг хорижлик ҳамкорлар билан бирга амалга оширадиган ишлари муваффақият келтиради. Агар сизга куннинг иккинчи ярмида олис сафарга отланишни таклиф этишса, бажонидил рози бўлинг. Бу сафар сизга моддий тўкинлик келтиради. Овқатланишда режимга амал қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Кунингиз фавқулодда фаолликда ўтади. Ҳеч ким сизга халал бера олмайди. Тўхтатиб қола билмайди. Шахсий муаммоларингиз ҳақида нотанишларга, дўст бўлмаган одамларга гапириб ўтирманг. Нотанишлар билан мулоқотда жуда эҳтиёт бўлинг. Кечқурун олис сафарга жўнаб кетишингиз эҳтимоли бор. Сафар сизга фақат муваффақият ва мўмай даромад ҳадя этмоқчи. Фақат серқатнов йўлларда эҳтиёткорликни қўлдан берманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

27 январда моддий аҳволингиз билан боғлиқ шахслар иштирокида жиддий муаммолар ҳақида маслаҳатлашишингиз лозим бўлади. Иш бажаришда тезкорлик бўйича барчани ортда қолдирасиз. Лекин пул билан боғлиқ ишларни адо этишда таваккалчиликка йўл қўйманг. Бу сизни инқирозга юз туттиради. Кечқурун оилангиз даврасида дам олинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, ўз вақтида муолажалар олишни унутманг.


ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Кунингиз сохта хушомад ва ёлғонларга қоришиқ кечиши кутилмоқда. Улар ҳаётнинг турли жабҳаларида юз кўрсатади. Хавфли вируслар ва шамоллашдан фаол терапия сизга катта ёрдам беради. Молиявий масалада қайғу чекмасангиз ҳам бўлади. Сиз муаммоларни бир зарбадаёқ жой-жойига қўя оласиз. Заҳирадаги пулларни сарфлашга тўғри келса, тафаккурга суянинг. Шундай суянингки, инқироз соя солмайдиган бўлсин.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

26 январ куни тақдир сизга бир неча кутилмаган совғаларни ҳадя этади. Кун давомида ҳар қандай хавфни илғашингиз билан дарҳол режаларни ўзгартиришга ҳаракат қилинг. Қўшимча даромадли иш излаётган бўлсангиз, олдин бу ишни атрофлича ўрганиб чиқишингиз тавсия этилади. Интернетдаги кўп маош таклиф қилинадиган ишларга қараб ҳам қўйманг. Ҳаммаси ёлғонга қоришиқ. Кечқурун айримларнинг хонадонига меҳмонлар ташриф буюриши, айримлар эса олис сафарга отланишлари мумкин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Қалбингиздаги шубҳалар ва тушкунликлар сизни эмоционал жиҳатдан абгор этиб қўйиши мумкин. Шунинг учун имкон доирасида ҳазил-мутойибага кенг ўрин беринг. Режаларингиз, ички сирларингизни бошқаларга гуллаб қўйманг, кўз тегади. Муҳаббатда сиздан ҳазил-мутойибага мойиллик ва тажриба талаб этилади. Оиласиз бўлсангиз, тажрибангиз етарли бўлмаса, тажрибаси борлардан маслаҳат сўранг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

26 январда ўз муаммоларингиз, хаёлларингиз денгизига шўнғийсиз. Шу қадар чуқур шўнғийсизки, ишхонангиздаги раҳбарлар ва ҳамкасблар ҳам буни тез илғашади. Билинг, сиз иш жойингизда фақат иш ҳақида ўйлашингиз, муаммоларни бартараф этишда фаоллик кўрсатишингиз керак. Молиявий муаммоларни бартараф этишда деярли тўсиқларга учрамайсиз. Лекин сал бўшашсангиз, вазият буткул бошқа тарафга ўзгариб кетиши ҳеч гап эмас. Шубҳали лойиҳаларга таваккал пул тикманг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Эмоционал ва ижодий жиҳатдан бугун юқори чўққиларда бўлишингиз кутилмоқда. Ишларни шу қадар тез адо этасизки, барчани ҳайратдан ёқа ушлашга мажбур эта оласиз. Молиявий масалада ҳам прогресс кўзга ташланади. Асосийси, бўшашмаслик, ўз куч ва имкониятларингизга ишонишингиз керак. Оиласизлар муҳаббатда ишонч масаласига алоҳида эътибор беришлари керак. Бўлғуси жуфтингизни янада чуқурроқ ўрганинг. Бу келажакдаги ҳаётингизда асқотади. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, дориларни ўз вақтида ичинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

26 январ куни ишда, муҳаббатда ва шахсий ҳаётда бой тажрибангизни ишга солинг. Бу молияда ҳам керак бўлади. Яхши таниш бўлмаганлар билан камроқ мулоқот қилинг. Баъзилар куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига жўнаб кетиши мумкин. Бироқ сафар сизни чарчатишдан бошқасига ярамайди. Илож қанча. Буни иш деб қўйишибди. Раҳбарларнинг буйруғини муҳокама қилиб бўлмайди. Худо қувват берсин!


ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун беихтиёр болаликка қайтишдан, болаликда эшитган эртакларни эслаб қолишдан сақланинг. Реал ҳаёт эртак эмас. У бошқача тусда давом этади. Масалан, моддий аҳволингизни яхшилаш учун орзулар эмас, балки ақл билан содир этилган ҳаракатлар ёрдамига таянишингиз керак. Бир қоп пул ҳеч қачон ғойибдан бошингизга тушмайди. Ташқарида ҳаво совуқ бўлса-да, тез-тез чиқиб тоза ҳаводан нафас олишингиз тавсия қилинади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

26 январда омад сари талпинишда давом этасиз. Лекин ҳушёр бўлмасангиз, у сиздан дафъатан юз ўгириб кетиши ҳам ҳеч гап эмас. Нимаики ишга қўл урманг, ўз кучингизга қаттиқ ишонинг. Кун давомида жуда қизиқарли бир машғулот топиб олишингиз кутилади. Бу машғулот чарчаган лаҳзаларингизда кўмак бериши мумкин. Оила қурмаганларнинг баъзилари интернет орқали хорижлик инсон билан танишиб қолишлари кутилади. Эҳтиёт бўлинг. Ҳалитдан сирингизни бой бериб қўйманг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Кунингиз ёрқин ҳодисалар ҳамда лаҳзаларга бой бўлади. Улар шахсий ҳаётингиз ва моддий аҳволингизга ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Куннинг иккинчи ярмида яқин дўстлардан бири билан кўришиб қолишингиз ёки саёҳатга отланишингиз мумкин. Агар истакларингиз кучли бўлса, эзгу мақсадларга ҳам шунча тез етишасиз. Фақат кучингизни ақл билан сарфланг. Ёлғонларга чув тушиб қолишдан сақланинг. Одам кўп тўпланадиган жойлардан ўзингизни олиб қочинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

26 январ куни чин кўнгилдан дам олишингиз қийин. Негаки, рўзғор ташвишлари дам олишга қўймайди. Қолаверса, харажатларингиз ҳам кўпчиликни ташкил этиши мумкин. Шамоллаб қолишни хоҳламасангиз, профилактика амалларига алоҳида эътибор қаратинг. Шахсий ҳаётингизда туб бурилиш юзага келиш эҳтимоли бор. Бу жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан ўзаро муносабатларингизга қайсидир жиҳатдан таъсир кўрсатиши турган гап. Саломатлигингизни асранг. Грипп юқтиришдан сақланинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Дўстларингиз, қариндошларингиз бугун сизни нима биландир хурсанд қилишлари кутилмоқда. Бир дунё ёқимли хабарлар эшитасиз. Яқин келажакда оилангизда тантаналар ташкил этиш, саёҳатга чиқишни режалаштирасиз. Муаммолардан ташвиш чекманг. Улар тез фурсатда бартараф этилади. Муҳаббатда хаёлпарастликдан воз кечиб, масалага реал кўз билан боқинг. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Кечқурун тоза ҳавода кўп вақт пиёда сайр қилинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

26 январда иш ва оилангиздан бирини танлашингизга тўғри келади. Тўғри, иккаласи ҳам сиз учун муҳим. Аммо бугун муваффақиятга эришиш учун оила ёки иш билан кўпроқ машғул бўлишингиз талаб этилади. Қариндошлар билан муносабатларда кутилмаган драма юзага келиши мумкин. Ён беринг. Муаммоларни барибир ёлғизликда бартараф эта олмайсиз. Кечқурун спиртли ичимликлар истеъмолидан тийилинг. Ичкилик ҳеч кимга яхшилик келтирмайди.


ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун харажатларингиз керагидан кўпроқ, даромад эса аксинча керагидан камроқ бўлади. Агар сунъий тарзда харажатларни камайтирсангиз, шубҳасиз пулни тежаб қолган бўлардингиз. Коммунал тўловлардан қарзларингизни ҳам айнан бугун тўлаб қўйишингизга тўғри келади. Агар пулингиз етмаса, яқинларингиздан қарз олинг. Олис сафар, зиёфатлар ва дўстлар билан учрашиб суҳбат қуришдан бугунча воз кечинг. Кечқурун оила даврасида дам олинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

25 январ куни муаммо пайдо қилиш бўйича сизга етадигани бўлмайди. Лекин бундай қобилиятнинг боридан йўғи яхши. Билинг, бу одатни дарҳол ташламасангиз, атрофдагиларга жиддий зиён етказиб қўйишингиз мумкин. Рўзғор юмушларини ҳам йўл-йўлакай адо этиб кетишингиз талаб этилади. Қайсидир рўзғор техника воситасини ўзингиз тузата билмасангиз, устасини чақиринг. Токи шунинг орқасидан ҳам оилангизда нотинчлик юзага келмасин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Кунингиз оғир кечади. Дўстлар ёки ҳамкасблар айби билан чигал вазиятларга тушиб қолишингиз кутилади. Сизга ҳар жабҳада мустақил бўлиш тавсия қилинади. Шахсий автомобили борлар таъмир учун анча-мунча пул сарфлашларига тўғри келади. Узоқ манзилга кетаётганда, автомобил бузилиш хавфи бор. Кечқурун имкониятингиз кўтарса, кичик оилавий байрам уюштиринг. Бу яқинларингиз билан муносабатлар жипслашувига сезиларли таъсир кўрсатади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

25 январда ҳар бир тийинни тежаб ишлатинг. Бусиз инқирозга юз тутишингиз ҳеч гап эмас. Заҳира билимлар, ҳаётий тажрибангиздан келиб чиқиб ишларни режалаштиринг. Шунда хатога йўл қўймаслигингиз учун кафолат ортади. Ўзингиз билан бирга ишлайдиганларнинг кўнглини чўктирманг. Оиласизлардан кимдир эҳтирослар қулига айланиб қолиши мумкин. Қайғу чекманг, бу қуллик сизга бахт ҳадя этмоқчи. Кун давомида бунга ўзингиз гувоҳ бўласиз. Шундай инсон билан учрашасизки, у ҳам анчадан бери фақат сиз ҳақингизда ўйлаб юрган бўлиб чиқади. Қандай бахт!

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Ўтмишдаги кўнгилсиз вазиятларни ёдга олиб қайғуга ботишингиз ҳеч қайси қолипга сиғмайди. Оптимистга айланинг. Дунёга реал кўз билан боқинг. Шахсий бизнесига эга дўстларимиз ҳисоб-китобда зинҳор адашмасинлар. Муҳим ҳужжатларга имзо қўйишда сергакликни қўлдан берманг. Кечқурун узоқ вақт пиёда сайр қилишингиз тавсия қилинади. Саломатлигингизни сақланг. Асабларни эҳтиёт қилинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

25 январ куни нотаниш одамлар билан мулоқот қилишингизга тўғри келса, сирларингизни тўкиб солишдан сақланинг. Ички сирларни ўзингиздан бошқасига ишонманг. Молиявий муаммолар бугун сизга итоат этишдан бўлак йўл топа олмайди. Лекин тақдир берганига шукр қилинг. Ундан ортиғига эга бўлиш учун ўзингизни беҳуда уринтирманг.


ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бировга қуруқдан қуруқ ваъда бериб кейин унутишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Ваъда бердингизми, албатта устидан чиқинг. Кўзингизга жуда майда кўринган ишларни ҳам бажонидил, ўзгача ҳавас билан адо этинг. Молиявий масалада ҳаммасини яхшилаб таҳлил қилинг. Шунда кейинчалик инқирозга юз тутмайсиз. Оиласизлар муҳаббатда бўлғуси жуфтига ўзининг садоқатини ва туйғулари ҳаққонийлигини амалда исботлашлари зарур. Йўқса, бўлғуси жуфтингизнинг ишончини тўлиқ қозона олмаслигингиз мумкин.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

25 январда мақсадга етиш йўлида сизни жиддий мушкулотлар кутиб туради. Тадбиркорлар ҳамкорлари билан баҳслашиши, бошқалар жуфти ёки бўлғуси жуфти билан келишмовчиликларга бориши мумкин. Молиявий инқироздан чиқиш учун қарз олиш ёрдам бермайди. Пулларингиз йўқ эмас, бор. Лекин оз. Шунга яраша оз бўлса ҳам улар ўзингизники. Кечқурун айримлар сафарга отланишлари эҳтимолга яқин. Сафар тақдирингизда туб бурилиши ясаши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Эрталабдан хонадонингизда турли можаролар пайдо бўлиши кутилмоқда. Шунинг дастидан сафар, иш юзасидан учрашувларни ортга суришингизга тўғри келиши мумкин. Аммо қайғуга ботманг. Иш, учрашувлар қочиб кетмайди. Кечқурунга бориб сурункали хасталиклар қўзғалиш эҳтимоли бор. Айниқса, ортиқча жисмоний зўриқишлар, совуқ ҳавода кўп туриб қолиш, компютер қаршисида узоқ вақт қолиб кетиш сурункали хасталиклар қўзғалишига сабабчи бўлади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

25 январ сиз учун енгил кечмайди. Оиласизлар танлагани ҳақида ёқимсиз бир хабар эшитади ва шу нарса орангизда жанжални келтириб чиқаради. Тушкун кайфият эса қиладиган ишингизга ҳам салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Оилалилар фарзанлларнинг ўқиши, тарбиясига алоҳида эътибор қаратиб қўйишлари тавсия қилинади. Куннинг иккинчи ярмида баъзи дўстларимиз яқин манзилга сафар қилишлари кутилади. Кечқурун овқатланиш режимини бузмаган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда эҳтиёт бўлинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун ўзингиз учун ҳашамат яратинг. Ишда, шахсий ҳаётда, ҳатто, кўчада ҳам ўз ҳашаматингизга эга бўлинг. У ҳар жабҳада омад сизга кулиб боқишини таъминлайди. Совуқда узоқ қолиб кетишдан, жанжаллардан қочинг ва овқатланиш режимига қатъий амал қилинг. Ҳар қандай хато иммунитетингиз тушиб кетишига сабаб бўлиши мумкин. Жисмоний меҳнат билан бугунча шуғулланмай туринг. У саломатлигингизга салбий таъсир кўрсатади. Эҳтиёт бўлинг. Ёши улуғ, хаста қондошлардан хабар олинг. Савобга эга бўлинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

25 январда ёлғиз қолинг. Гарчи ишингиз фаол суҳбатлар билан боғлиқ бўлса-да, мулоқотни минимум даражагача камайтиринг. Муҳаббатда мустақил бўлишга ҳаракат қилинг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизни ҳам шунга ўргата боринг. Узоқ қариндошлар билан бугун юз кўришмаганингиз маъқул. Аччиқ-тирсиқ гап-сўзлар пайдо бўлиб кайфиятингизни бузиши мумкин. Сурункали хасталикка йўлиққанлар дориларини ўз вақтида ичсалар фойдадан холи бўлмайди.


ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

24 январда ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам қатъий графикка амал қилсангиз, тақдирнинг ғазабидан қутулиб қолган бўлардингиз. Айниқса, шахсий ҳаётда ҳар бир ҳаракатни режа асосида содир этишингиз талаб қилинади. Жуфтингиз билан мулоқотда ўзингизни тутишингизга эътибор қаратинг. Ишда эса раҳбарларингиз бажарган ишларингиздан камчилик топиш эҳтимоли йўқ эмас. Бардам бўлинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Ишхонангизда бемалол ишлашингиз учун халал бераётган вазиятлар қисқа фурсатда барҳам топади. Йўқ, сиз кимнингдир устидан ҳеч кимга арз қилмайсиз. Раҳбарларнинг ўзи сезиб қолиб, сизга халал бераётганларни жойига ўтқазади. Жуфтингиз билан муносабатларда гўё игнанинг устида юришингизга тўғри келади. Илгаригидек хоҳлаган ишингизни қилишингизга жуфтингиз изн бермайди. Бу яхшиликка албатта. Кечқурун мўмай даромадга эга чиқишингиз мумкин. Аммо қимматбаҳо буюмлар сотиб олишдан тийилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

24 январ куни ўқотар буржи вакилларини муҳим учрашувлар ва жиддий танаффуслар кутиб туради. Лекин шуларни деб айрим нарсалардан воз кечишингизга тўғри келади. Тайёр туринг. Молия масаласи ҳам гўё туман орасида қолиб кетгандек эди. Кимлар биандир узоқ вақт суҳбатдан кейин бу муаммо ҳам ўз ечимини топади. Асосийси, майда ишлардан ҳам қочманг. Уларни ҳам астойдил чин кўнгилдан адо этинг. Кам бўлмайсиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугун эзгу мақсадларга эришишни истасангиз, тўғри иш тутинг, тўғри қадам босинг. Шахсий ҳаётда кутилмаган бир вазиятга дуч келишингиз кутилади. Аммо ташвиш чекманг. Бу вазият яхшилик учун хизмат қилади. Хасталикка чалинганлар учун муолажалар ҳам муваффақиятли якун топади. Фақат иммунитетни мустаҳкамлаш учун анча-мунча тер тўкишингизга тўғри келади. Омад сизга ёр бўлсин!

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

24 январда ишхонангиздаги раҳбарлар зиммангизга янги вазифаларни юклаши кутилмоқда. Раҳбарлар билан бу мавзуда баҳслашишингиз бефойда. Чунки ўша вазифалар сизга наф келтиради. Кимлардандир қачонлардир қарз олган бўлсангиз, бугундан қолдирмай узиб қўйишингиз керак бўлади. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан ўзаро муносабатларда ишонч ва меҳр-оқибатни биринчи ўринга қўйинг. Шу нарсалар муносабатларингизни янада мустаҳкам торттиради.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Ниятлар, орзу-умидлар сиздан анча узоқдалигига қарамай, барибир йўлга отланасиз. Йўлингизда жиддий тўсиқлар бор. Улардан сакраб ўтишнинг ўзи бўлмайди. Матонат керак. Айниқса, тадбиркорларга оғир бўлади. Рақобатчилар ҳаддидан ошган, виждонини сотиб бўлса ҳам сизни инқирозга учратиш пайида куйиб-ёнади. Куннинг иккинчи ярмида яқинларингиз ҳақида қайғуринг. Кечки пайт қаршингизда гўё янги дунё юз кўрсатади. У омад ва даромад деганидир. Омадингизни берсин!


ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

24 январ куни ҳаётингизда ғалатомуз ҳодисалар, худди мистикага ўхшаш воқеалар юз бера бошлашига гувоҳ бўласиз. Агар ишларингизда унум кўзга ташлана қолмаса, дарҳол ишлашдан тўхтаб, пича нафас ростлаш учун вақт ажратишингизга тўғри келади. Бугун касбингиз юзасидан қўшимча билимлар олиш, малакани ошириш хайрли кечади. Муҳаббатда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан ўзаро муносабатлар бузилишига, жанжаллар келиб чиқишига йўл қўйманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Ишхонангиздаги ҳамкасбларга бугун сира тушуна олмай ҳалак бўласиз. Уларнинг ҳар бири ўзини раҳбардек тута бошлайди. Бўш келсангиз, буйруқ беришдан ҳам қайтишмайди. Ҳатто, бир оғиз гап гапиришга навбат беришмайди. Балки бу ҳам яхшиликкадир? Индамасдан зиммангиздаги вазифаларни адо этаверинг. Шундан фойда. Муҳаббатда айрим кўнгилсизликлар кузатилиши мумкин. Оила қурмаган бўлсангиз, масалани кўндаланг қўйинг-у, тўйни тезлаштиринг. Қачонгача романтиканинг ортидан қувлаб вақт ўтказасиз? Тўғри эмасми? Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиш тунги уйқусизликдан ҳам асрайди.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

24 январда саломатлигингиз билан боғлиқ муҳим бир қарор чиқаришингизга тўғри келади. Бир врач касалхонага ётишингиз лозимлигини айтса, бошқаси уйда даволанган маъқул деб ҳисоблайди. Нима қилиш керак? Ишни йиғиштириб қўйиб даволаниш керак. Шундан бошқа йўл йўқ. Бугун ҳар қандай кўринишдаги сафарлар, янги танишувларни бошқа кунга қолдиринг. Асабни эҳтиёт қилинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Бугун куннинг биринчи ярмидаёқ ҳолдан тойдирадиган даражадаги сафарларни бошдан кечиришингиз кутилмоқда. Улардан воз кечишингиз тавсия этилмайди. Сафар давомида моддий манфаат кўрасиз. Шуни унутманг. Муҳаббатда оила қурмаганлар унутилмас саргузаштларни бошдан кечиришади. Саргузаштлар ўзингизга бўлган ишонч ҳиссини орттириб, ёқимли туйғулар ҳадя этади. Кечқурун оилавий бўлиб қайсидир дўстингизникига меҳмонга боришингиз эҳтимоли бор.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

24 январ ҳам ижод, ҳам молияда унумли кечади. Шон-шуҳрат сизга ошно тутинади. Ўзингизни еттинчи осмонда парвоз қилиётгандек енгил ва бахтиёр ҳис этасиз. Аммо ёнингизда сизнинг ҳисобингиздан яшашни истовчилар пайдо бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Харажатларни қаттиқ назоратда ушланг. Муваффақиятларингиз ҳақида ҳеч кимга гапирманг. Оила даврасида худди латифани эслатувчи қизиқ бир ҳодиса содир бўлиши мумкин. Оқшомингиз мароқли кечсин!

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Паризод буржи остида таваллуд топганлар нима биринчи-ю, нима иккинчи даражали эканини англаб етишлари лозим. Айнан шундай йўл тутган ҳолда ёқимсиз шахслар билан мулоқотга нуқта қўйиш ва тадбиркор бўлсангиз, фойдали шартномаларни имзолаш мумкин. Саломатлигингизга алоҳида эътибор қаратинг. У аъло даражада эмас. Айримлар аллергиядан безовталаниши кутилади. Сурункали хасталикка учраган бўлсангиз, дориларни ўз вақтида ичишни унутманг.


ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

23 январда қандайдир шахсий ишларни бажариш учун давлат идораларига югуришингиз кутилмоқда. Ҳужжатларни эрталаб яна бир кўздан кечириб олишни унутманг. Айримларнинг саломатлиги панд бериши, касалхонама-касалхона чоп-чоплардан бўшамаслиги мумкин. Фақат ўзингиз ўзингизга табиблик қилиш фикридан йироқ бўлинг. Овқатланиш рационингизга сут маҳсулотларини ҳам қўшишингиз тавсия қилинади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Кунингиз безовталиклар билан бошланишига қарамай, ҳар жабҳада ижобий натижаларга эришишингиз тайин. Тадбиркорлар ҳам фойдали келишувларга эришади. Молиявий муаммолар ҳам муваффақиятли ҳал бўлади. Қимматбаҳо буюмларга ружу қўйманг. Инқирозга юз тутасиз. Олис сафарга чиқишдан ҳам сақланишингиз сўралади. Оилавий ҳаётингизда ёрқин ҳодисалар юз бериши кутилмоқда. Омад сизга ёр бўлсин!

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

23 январ куни шахсий ҳаётингизни ёрқин нурлар билан безатиш ўз қўлингизда. Бунинг учун бекорга асаб, вақт сарфлаб ўтиришингиз ҳам шарт эмас. Эмоцияни назоратда тута билсангиз бас. Тадбиркорлар жуда ноқулай шароитларда муҳим ҳужжатларга имзо чекиши мумкин. Эҳтиёткор бўлинг. Кечқурун хонадонингизга азиз меҳмонлар ташриф буюради. Бир-биридан ёқимли хабарлар эшитасиз. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугун эрталабдан кайфиятингиз позитив кечади. Фақат орадан маълум вақт ўтгач, кимлардир кайфиятингизни бузиши мумкин. Бу бир тарафдан қараганда, танқидга ҳам ўхшаб кетади. Уёқда раҳбарлар ишингиздан камчилик топиб сизни танқид қила бошлаши ортиқча. Оилалилар бугун ўзларини бошқа пайтлардагига нисбатан бахтлироқ ҳис эта бошлашади. Бунга арзирли сабаб бор албатта. Айримларнинг хонадонида чақалоқ йиғиси жаранглаши кутилмоқда.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

23 январда моддий аҳволингиз хавф остида қолиши мумкин. Ўтмишда қолиб кетган қарзларингизни тўлаб қўйишингизга тўғри келади. Бу ҳам кайфиятингизни бир пул қилиши эҳтимолдан холи эмас. Муҳаббатда оиласизлар турли дашномлар эшитишга мажбур бўлишади. Аммо дарров қочиб қолишга уринманг. Бунинг ўрнига бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларни мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлинг. Афсусланмайсиз.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Бугунги кунингиз ёқимли ва қувончларга бой кечиши кутилади. Кўп вақтингизни ишончингизни оқлашга арзийдиган одамлар билан мулоқот қилиб ўтказасиз. Режим сиз учун бир хил. Ишлаш, овқатланиш ва спорт билан шуғулланиш. Агар шу режимга қатъий амал қилсангиз, ҳаммаси яхши бўлади. Ўзингизга нисбатан қаттиққўл бўлинг. Саломатлигингизда муаммо пайдо бўлса, сизга фақат врач ёрдам бера олади.


ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

23 январ куни ўтмишдаги хатоликларни такрорлаб қўймаслик учун вазиятга итоат этишингиз керак бўлади. Характерингизни, ҳаётингизни ўзгартириш пайти етган. Кайфиятни кўтарадиган амалларни адо этишга ҳаракат қилинг. Муҳаббатда жиддийлик кетмайди. Бироз ҳазилга мойил бўлишингиз тавсия этилади. Жуфтингиздан имконсиз нарсаларни талаб қилманг. Айримлар куннинг иккинчи ярмида мигрен ва шамоллашдан безовта бўлишлари мумкин. Олдини олинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Бугун оқимга қўшилиб оқишдан сақланишингиз керак. Акс ҳолда оқим сизни муваффақиятсизликлардангина иборат манзилларга олиб кетиб қолиши ҳеч гап эмас. Молиявий муаммоларни жуда катта тезликда, аммо ўзингизни қўлга олган ҳолда бартараф этишингиз керак. Жуфтингиз билан келишмовчиликлар юзага келган бўлса ҳам хотиржамликни қўлдан берманг. Ҳаммаси яхши бўлади. Хунук хаёллар миянгизга яқин келишига йўл қўйманг. Кечқурун баъзилар хизмат сафарига жўнаб кетиши кутилади.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

23 январда куннинг ярмини дам олиш, янги куч йиғишга бағишлашингиз тавсия қилинади. Қолган қисмини спорт машғулотларига бахшида этсангиз, фойдадан холи бўлмайди. Ўзингизни жисмонан енгил ҳис этиш учун шунга арзирли таомлар истеъмол қилишингиз керак. Ёғли, углеводга бой маҳсулотлардан воз кечинг. Меваларни кўпроқ истеъмол қилинг. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Кечқурун ёлғиз қолинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Шу кунга қадар амалга ошмай келган режаларингиз худо хоҳласа бугун албатта амалга ошади. Омад сиз томонда. Агар молиявий муаммоларнинг айримларини кеча ижобий ҳал эта олмаган бўлсангиз, бугун яна ҳаракат қилиб кўришингиз тавсия этилади. Йирик лойиҳаларга қўл урганларни ҳам худо дар қўймайди. Хизмат сафарига жўнаб кетишдан тийилинг. Бугунги ҳаво сафарбоп бўлиб чиқмаслиги мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

23 январ куни янги муаммоларга дуч келмаслик учун жуда сергак, эҳтиёткор бўлишингиз талаб этилади. Олдингизга улкан мақсадларни сира ўйланмасдан қўяверинг. Бу келажак учун пойдевор вазифасини ўтайди. Кечқурун телефон орқали шов-шувли бир хабар эшитишингиз мумкин. Бу хабар кайфиятингизга керагидан ҳам ортиқроқ позитив бағишлайди. Овқатланиш режими, меъёрларини бузманг. Асосийси, бугун ҳеч кимни ранжитманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Таваккалчиликка амал қилиб катта ишларга пул тикишдан тийилишингиз лозим бўлади. Бу ҳаракатингиз сизни инқирозга юз туттириши ҳеч гап эмас. Хобби, дўстлар билан мулоқот учун вақтни қисқартиришингизга тўғри келади. Бу нарсалар бугун сизни ишдан чалғитади. Оиласизлар ҳали ўзи учун бўлғуси жуфт танламаган бўлса, бугундан умид қилаверсалар бўлади. Уйда узоқ ўтириб қолмасангиз бас. Хаста қондошлар ҳолидан хабар олинг. Қўшимча савобга эга бўласиз.


ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Ўзингиз кутган натижаларга эришиш йўлида истеъдодингизнинг борини намойиш этиш имконига бўласиз. Бу ишни техника билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишда ҳам амалга оширишингиз мумкин бўлади. Бугун ҳар қандай турдаги хасталикларга қарши олинадиган муолажалар муваффақиятли якунланади. Ақл билан ўйлаб топилган парҳез ҳам ортиқча вазндан халос бўлишда, ҳам гастритни йўқ қилишда муҳим аҳамиятга эга.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

22 январ куни ишхонадаги ҳамкасбларни иш масаласида қувиб ўтиш учун ўзингизга ишонч ҳиссидан унумли фойдаланинг, фаол бўлинг. Кимларнингдир ёрдамига таянишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Молиявий муаммоларни бартараф эта олмаслигингиз мумкин. Лекин қайсидир дўстингиз сиздан олган қарзини қайтариб, пулсиз қолишдан қутқаради. Шундай экан, бугун йирик харидлар, кўнгил ёзишлар ҳақида ўйлаб ўтирмасангиз ҳам бўлади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун барча мураккаб масалаларни тинчлик йўли билан ҳал этишингиз тавсия қилинади. Бақир-чақир, ултиматум билан узоққа бориб бўлмайди. Бундай йўл тутиб одамлар билан тил топишишингиз мушкул кечади. Молиявий муаммолар ҳарқалай силлиқчасига бартараф этиладиган бўлиб турибди. Шунисига ҳам шукр. Оилалилар бугун вақт топиб фарзандлар тарбияси билан шуғулланишса ҳам ёмон бўлмайди. Айниқса, улар мактаб ёшида бўлса, бир назоратдан ўтказиб қўйиш зиён қилмайди.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

22 январда оилалиларнинг айримлари жуфтининг ўтмиши билан боғлиқ бир воқеадан хабар топади-ю, рашк ўтида куйиб-ёна бошлайди. Лекин билинг, рашк, ўтмиш муносабатларга нуқта қўйиш учун асос бўла олмайди. Ишхонада сизга қачонлардир ўзингиз ёрдам берган инсон кўмак бериши кутилади. Қайтар дунё-да, тўғрими? Ишингиз билан боғлиқ малакани ошириш ҳам бугун омадли кечади. Саломатлик ҳақида ҳам қайғуринг. Усиз мақсадларга эришиб бўлмайди.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун янги танишувлар ташкил этиш, одамлар билан қайноқ суҳбатлар уюштириш муваффақият келтиради. Аммо келажак ҳақида олдиндан бир тўхтамга келманг. Бугунингиз билан яшанг, эртага худо пошшо. Яқиндагина янги ишга ўтганлар ҳаётида ажойиб бир воқеа содир бўлади. Сизга раҳбарлар юқори лавозим таклиф этишмоқчи. Кечки пайт киссавурлар, ҳасадгўйлар, иккиюзламачилар таъқибидан сақланинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

22 январда баъзи дўстларимиз компютер қаршисида узоқ вақт ўтириб қолишдан сақланишлари керак бўлади. Ундан кўра кўчага чиқинг-у, жонли мулоқотларга зўр беринг. Ишхонадаги ҳамкасблар билан тиллашинг. Бу сизга сўзсиз фойда беради. Компютер эса зиёндан бошқасига ярамайди. Кун давомида бировларнинг ишига аралашишдан сақланинг. Жанжаллар келиб чиқиши мумкин. Айниқса, бировларнинг даромади билан қизиқишингиз умуман тавсия этилмайди.


ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Кунингиз югур-югурлар, қўнғироқларга шошилинч жавоб беришлар ва муаммоларни бартараф этиш ниятида куйиб-пишишлар билан ўтади. Ишхонангиздаги вазият ҳам сиз мўлжаллагандан буткул бошқача тус олиши мумкин. Тадбиркорлар молиявий операцияларда шерикчилик қиладиганлар билан музокараларни ҳам бугун куннинг иккинчи ярмида ташкил этишади. Тадбиркор бўлмаганларга эса моддий жиҳатдан яқин танишлар ёрдам беради. Шахсий бизнеси борларнинг иши юришади. Молиявий тўкинликка эришасиз.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

22 январда вақтингизни беҳуда ўтказманг. Беҳуда вақт ўғирлайдиган ҳаракатлардан воз кечинг. Хаёлингизда ва кундалик графигингизда тартиб ўрнатиш пайида бўлинг. Айримлар техника билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш ҳаракатида бўлади. Гриппга қарши профилактика ишларини ташкил этиш бугун муваффақиятли кечади. Кечқурун оилангиз даврасида вақт ўтказасиз. Тоза ҳаво сайрини ҳам унутиб қўймаслигингиз тавсия қилинади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Тадбиркорлар, шахсий бизнесига эга дўстларимиз бугун эрталабдан ишда муваффақиятларга эриша бошлашади. Муҳим ҳужжатлар билан ишлаш жараёнида жуда эҳтиёт бўлинг. Спорт мусобақаларида иштирок этадиганлар бўлса, улар муваффақият қозонишади. Шахсий автомобили борлар бугун сафарга чиқмай қўя қолганлари маъқул. Серқатнов йўлларда ҳалокат юз бериши эҳтимолга яқин. Овқатланиш режимини бузманг ва меъёрни билинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

22 январ куни анчадан бери келиша олмаётган одамлар яна сизга зуғум ўтказа бошлаши мумкин. Улар билан жанжаллашишдан фойда чиқмайди. Сукутга толинг ёки уларнинг гапини эшитмагандек жим ўтиб кетинг. Иш жойини ўзгартирадиган ва янги уйга кўчиб ўтиш ҳаракатида бўлганларга бугун омад кулиб боқади. Барча ишлар сиз режалаштиргандек кечади. Молиявий муаммолар ҳам бугун сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Саломатлигингизни кўз қорачиғидек эҳтиёт қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун ҳеч ким билан овозингизни кўтарган ҳолда мулоқотга киришманг. Агар шу йўл билан бошқаларга нисбатан кучлилигингизни исботлаш ниятида бўлсангиз, хато қиласиз. Шахсий ҳаётда арслон буржида туғилганлар ораторлик ва етакчилик истеъдоди пайдо бўлганини ҳис эта бошлашади. Оилали бўлсангиз, жуфтингизга ҳам баъзи масалаларда росмана оратор ва етакчи сифатида таъсир ўтказа оласиз. Кечқурун олис сафарга отланишингиз кутилади. Сафардан асло бош тортманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

22 январда бир олам янги ахборотларга эга бўласиз. Айниқса, шахсий бизнеси борлар учун бу ахборотлар сув ва ҳаводек зарур. Кун давомида саломатлигингиз ёмонлашиши мумкин. Аммо ўзингизга ўзингиз табиблик қилишдан сақланинг. Албатта врач қабулига боринг. Оиласизлар куннинг иккинчи ярмида бўлғуси жуфтини учратиб қолишлари кутилади. Бу инсон айни сиз орзу қилгандек мулойим ва шинаванда бўлиб чиқади. Бахтли бўлинг! Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатликларига алоҳида эътибор қарацинлар.


ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун кайфиятингизга, вазиятга қараб иш тутишдан тийилинг. Балки тақдир сизга қайсидир маънода шафқацизлик қилар, аммо баъзан шафқацизлик ҳам муаммоларни дадил бартараф этишда асқотади. Сиз бугун янги ғоялар асосида ўйлаб топилган янги ишлар билан банд бўлишга ҳаракат қилинг. Кун давомида юрак ва бўғимлар билан боғлиқ сурункали хасталикка дучор бўлганлар албатта профилактикага эътибор қаратишлари керак.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

21 январда вазият чигаллашиб кетмаслиги учун бир қатор машғулотлар, истаклардан ўзингизни тийишингиз талаб этилади. Агар юксакларга парвоз қилишни хоҳласангиз, хоҳишлар ёрқин бўлиши лозим. Уларга ғубор аралашишига зинҳор йўл қўйманг. Муҳаббатда оиласизлардан кимдир албатта бугун бўлғуси жуфтини учратади. Фақат илк танишувдаёқ ҳазил-мутойибага кенг ўрин бериб қўйманг. Олдин у инсонни яхшилаб ўрганинг. Балки ҳазилни хушламас. Тўғри эмасми?

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Агар профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажариш жараёнида юқори лавозимдаги шахслар маслаҳат берса, сира аччиқланманг. Бу сизга фақат фойда беради. Раҳбарлар топширган муҳим вазифаларни муддатидан олдин уддалаб олқиш олинг. Мабодо шахсий бизнесингизни очиш ниятида бўлсангиз, олдин ишончли шериклар топиб олинг. Оилалиларга бугун кечқурун фарзандлари бир олам қувонч ҳадя этиши мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

21 январ куни яқиндагина янги жамоага келиб қўшилган бўлсангиз, ўрганиб кетишингиз пича мушкул бўлади. Бундай ҳолат ҳаммада ҳам бўлиши мумкин. Бардош керак холос. Беҳудага асабийлашмай десангиз, эмоцияга эрк берманг. Пул масаласида бугун ўтган кунлардагига нисбатан камроқ омад кулиб боқади. Заҳирадаги пуллар билан чекланиб туринг. Харидларга ҳам ниҳоятда тежамкорлик билан ёндашинг. Кечқурун саломатлик ҳақида қайғуринг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Кунингиз мустақил фикрлаш, ишлаш билан ўтиши кутилмоқда. Сиздан бажарадиган ишингизга ижодий ёндашишгина талаб этилади. Худди шу нарса кутилган натижаларга эришишда ёрдам беради. Аёллар, қизлар куннинг иккинчи ярмида косметолог ва диетолог кабинетига бир мўралаб ўтишлари тавсия этилади. Агар терингизда муаммо бўлса, ёки ортиқча вазндан халос бўла олмаётган бўлсангиз, албатта мутахассисга кўринишингиз шарт. Улар сизга ҳеч бўлмаганда қимматли маслаҳатларини беришади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

21 январда жуда меҳрибон, жонкуяр инсон билан дўстлашиб қолишингиз кутилади. У сизга яқин келажакда кўп масалаларда яқиндан ёрдам бериши мумкин. Бугун хизмат сафарига чиқиш, табиат қўйнида дам олиб қайтиш ва курсдош-синфдошлар билан учрашиб суҳбат қуриш хайрли кечади. Кечқурун олисда яшовчи қариндошлардан бири ҳақида хушхабар эшитасиз.


ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Барча муҳим ишларингизни тушга қадар адо этиб улгуришга ҳаракат қилинг. Ишхонадаги раҳбарлар сизга ўта масъулиятли бир вазифани ишониб топшириши мумкин. Оиласизлар куннинг иккинчи ярмида ажойиб бир инсон билан танишиб қолишлари мумкин. Бу танишув келгусида муҳаббатга айланиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Миянгизда фавқулодда пайдо бўладиган тушкун хаёлларни шу заҳоти ҳайдаб солишга ҳаракат қилинг. Бу саломатлик учун жуда муҳим аҳамиятга эга.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

21 январда вужудингизда ҳақиқий ҳашамат ва кучни тўлақонли ҳис этиш учун вазиятни назорат остида ушлашингиз керак. Ижодкорлар илҳом қидиришга тушган бўлса, уни табиат қўйнидан, яхши ва шинаванда одамлар орасидан ва яқин ўтмишдан топишлари мумкин. Бугун жамоавий ишгина сизга кутилган даромадни ҳадя этади. Моддий кўмакни яқин қариндошлардан ҳам кутсангиз бўлади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бекорга вақтингизни ва кучингизни йўқотишгагина арзийдиган ишлардан юз буринг. Саломатлигингизни сақланг. Бунақанги ишлар саломатликка ҳам кушанда ҳисобланади. Куннинг иккинчи ярмида янги танишувларни бошдан кечирасиз. Бу танишувлар сизга гармония ҳадя этади. Кечки пайт айримлар яқин дўсти билан суҳбатлашиб ўтириб, фавқулодда касбини ўзгартириш ҳаракатига тушиб қолиши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутманг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

21 январ куни ёқимлидан-да ёқимлироқ совға кутиб туради. Агар етарлича эътиборли бўлсангиз, ҳаётингизга янги ғояларни сингдира оласиз. Бу ғоялар эса фақат яхшилик учун хизмат қилади. Кун давомида сизни кўра олмайдиган бир кимса билан баҳслашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Агар уни айланиб ўта олсангиз, албатта омадга эришган бўлардингиз. Кечқурун пул билан боғлиқ сафарга отланишингиз кутилади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун сизга худойимнинг ўзи қисқа фурсатда мўмай даромад келтирадиган иш ҳадя этади. Бу ишни уддалагач, нафақат ёқимли харидларни амалга оширишингиз, балки бир қисмини заҳира пулларга ҳам қўшиб қўйишингиз мумкин бўлади. Тушдан кейин айримлар хизмат сафарига жўнаб кетиши мумкин. Лекин сафарга шахсий автомобилингизда борманг. Серқатнов йўлларда жиддий хавфга дуч келишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун хонадонингизга олисда яшайдиган қариндошлар меҳмон бўлиб келиши кутилмоқда.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

21 январ куни дам олишга биринчи навбатда вақт ажратинг. Йўқ, олдин қолган-қутган ишларни ими-жимида уддалаб қўйинг-да, янги ишга чалғимай туриб дам олинг. Саломатликка эътибор қаратинг. Омадгагина ишониб қолмасдан, организмингизни турли усуллар ёрдамида чиниқтиринг. Сурункали хасталикка учраган бўлсангиз, профилактика сиз учун ҳар куни керак. Кечқурун сизга кимлардир маоши кўп иш таклиф этиши мумкин. Олдин яхшилаб бу ишни ўрганиб чиқинг. Шундан кейин ҳам маъқул топсангиз, розилик билдиринг.


ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бўлар-бўлмас ишларни деб заҳирадаги кучингизни сарфлаб қўйманг. Ҳали олдинда сизни буюк ишлар кутиб турибди. Улар катта куч талаб қилади. Буюк истакларингиз бўлса, ўзингиз ҳаракат қилиб уларни рўёбга чиқариш пайига тушинг. Шахсий ҳаётда жуфтингиз ё бўлғуси жуфтингиз билан жиқиллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун китоб мутолааси кўпроқ фойда беради.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

20 январ куни бошқаларга ҳар жабҳада ёрдам қўлини чўзишингизга тўғри келади. Шунинг натижасида ҳам хуш кайфиятга, ҳам атрофдагилар билан илиқ муносабатларга эга бўласиз. Тушдан кейин азалий орзуларингиздан бири ушалиш палласига киради. Куннинг иккинчи ярмида айримлар киссавур ёки ҳасадгўй таъқиби остида қолиши мумкин. Эҳтиёт бўлинг. Кечқурун сизни нуфузли зиёфатга таклиф этишмоқчи. Сўнгги модадаги кийимларингиз бўлса, албатта ўшаларни кийинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Ҳаётнинг ҳар жабҳасида атрофингиздагилар билан муносабатларингиз тобида бўлади. Бугунги кундан унумли фойдаланган ҳолда бугун оилавий тарзда табиат қўйнига чиқиб дам олсангиз ҳам ортиқчалик қилмайди. Пулларингиз тез тугаб қолмаслиги учун харидларни камайтиришингиз керак бўлади. Тежамкор бўлмасангиз, эзгу ниятларга етишингиз ҳам мушкул бўлиб қолади. Кечқурун баъзилар бош оғриғидан безовталанишлари мумкин. Шамоллаш белгиси бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

20 январда олий маълумотли ва бой тажрибага эга дўстларимиз омадга осонлик билан эриша олишади. Тадбиркорлар хориж фирмаларидан бири билан узоқ муддатли шартнома имзолашлари ҳам бугунга тўғри келади. Кимлардир куннинг иккинчи ярмида янги квартирага кўчиб ўтиш ҳаракатига тушади. Молиявий масалада ҳам омадингиз чопади. Бадавлат ва ҳотамтой бир инсон билан танишиб қоласиз.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Муваффақиятга эришиш йўлида классик усулларга мурожаат этинг. Токи ўзингиз биринчи бўлиб ҳаракат бошламас экансиз, муваффақият жойида қотиб тураверади. Ишлаш экан деб жонни жабборга беришингиз шарт эмас. Жисмоний зўриқишларсиз пул топсангиз ҳам бўлади. Айримлар кун давомида томоқ оғриши, нафас йўллари, ўпка хасталиниши хавфи остида қолишлари кутилади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Кечқурун жуда кўп вақтдан бери кўришмаган одам билан учрашишингиз мумкин.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

20 январ куни оиласизларнинг тўй қилиш арафасида турган вакиллари ниҳоят шубҳа ва иккиланишларни четга суриб амалий ишга ўтишлари талаб этилади. Анчадан бери қалбингиз тубида беркитиб келган эзгу мақсадингиз бугун кечки пайт ҳақиқатга айланиши мумкин. Муҳаббатда омадингиз чопади. Мураккаб вазиятлардан ҳам осонликчасига чиқиб кета оласиз.


ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун ҳар жабҳада интизомли бўлинг ва ишларни пухта режа асосида амалга оширинг. Агар атрофдагилар билан орангизда йўқ жойдан муаммо чиқиб келишини истамасангиз, шу тавсияларга албатта амал қилинг. Мукофот пули олишни бугунгамас, ойнинг охирига мўлжаллайверинг. Қўй буржи остида туғилган аёллар куннинг биринчи ярмида врач қабулига чиқиб келишса, фойдадан холи бўлмасди. Айниқса, сурункали хасталикка чалинганлар албатта врач кўригига боришлари керак.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

20 январда анчадан бери яқинларингиздан бири билан жанжаллашиб келган бўлсангиз, албатта ярашиш учун имкон туғилади. Бундан ташқари, сизнинг ишончингизни қозонган одам билан ҳамкорлик қилишда давом этасиз. Муҳаббатда тортинчоқлик сизга фақат зиён етказади. Кўнглингизда борини жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизга очиқ баён қилишга уялманг. Кечқурун узоқ вақт пиёда тоза ҳавода сайр қилинг. Ухлашга ётишдан олдин енгил ҳазм бўлувчи таом истеъмол қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Ўзингизга илгаригидан-да қаттиқроқ ишонишга ҳаракат қилинг ва энг яхши фазилатларингизни атрофдагилар билан ўртоқлашинг. Шунда сизни илғашади, олқишлашади ва кимлардир сизга сердаромад иш таклиф этади. Нафас йўллари ва юрак қон-томир билан боғлиқ хасталикларни даволаш бугун хайрли ўтади. Оилалиларни эса кечқурун омад ва қувончли лаҳзалар кутиб туради. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

20 январ куни ҳар қандай кўнгилсизликлардан сизни Яратганнинг ўзи ҳимоя қилади иншооллоҳ. Бундан ташқари, бадавлат кимсалар ҳам сизни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаши кутилади. Бугун барча муаммолар хамирдан қил суғургандек енгил бартараф этилади. Йўл-йўлакай учрайдиган майда кўнгилсизликларга эса эътибор бериб ўтирманг. Бугун малака ошириш, тадбиркорлар учун ҳамкорлар билан учрашиш муваффақиятли кечади. Кечқурун қўшимча даромад келтирадиган иш топишингизга тўғри келади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Агар солиқ инспекциясидан қарзингиз бўлса, бугун тўлаб қўйишни унутманг. Кейин муаммо чиқиб қолиши ҳеч гап эмас. Агар тафаккурни ишга сола билсангиз, молиявий муаммоларни ҳам ўз фойдангизга бартараф эта оласиз. Шахсий бизнеси борлар бугун катта «мол»га катта пул тиксалар, афсусланмайдилар. Кечқурун уйингизга олисда яшайдиган қариндошларингиз меҳмон бўлиб келиши мумкин. Шу сабаб бўлиб кайфиятингиз янада кўтаринки тусга кириши эҳтимолдан холи эмас.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

20 январда ҳар қандай вазиятда ҳам хотиржамликни, бардошни қўлдан бой бермаслигингиз тавсия қилинади. Сал бўшашсангиз, ўзингиз учун ортиқча муаммо орттириб олишингиз мумкин. Атрофдагилар билан илиқ муносабатдасиз, шуни бугун ҳам сақлаб қолиш пайида бўлинг. Ҳеч ким билан бўлар-бўлмас нарсани деб баҳслашманг. Хасталиклар сизни четлаб ўтади. Бироқ жисмоний машқлар бажаришни канда қилманг. Кечқурун узоқ вақт пиёда тоза ҳавода сайр қилинг.


ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Эрталабдаёқ барча режа ва истакларингизни тартиб билан адо этишни бошланг. Бир қадам ҳам ортга чекинишни ўйламанг. Қандай тўсиқларга дуч келманг, уларни енгиб ўтинг. Пул кетидан қувманг. Харидлардан сақланинг. Ёнингизда бор маблағнинг бир қисмини яхши кунларга деб сақлаб қўйинг. Бугун профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингиз бўйича малака ошириш муваффақиятли кечади. Бугун дўстман деганларга ҳам жиддий эътибор беринг, дарров уларнинг ваъдаларига ишониб қўйманг. Чув тушиб қолишингиз хавфи бор.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

19 январ куни нимани орзу қилган бўлсангиз, худонинг ўзи етказади иншооллоҳ. Оила қуришга улгурмаган бўлсангиз ҳам бугун орзуингиздаги инсонни учратиб танишасиз. Орангизда ажойиб бир муҳаббат романи пайдо бўлади. Ишхонангиздаги юмушларга нисбатан янада эътиборли бўлишингиз тавсия қилинади. Агар иш бажариш усулларингиз эскирган бўлса, янгилаш ҳаракатига тушинг. Кечқурун жуда ёқимли бир хабар эшитасиз.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугунги кунингиз сиздан матонат ва бардош талаб қилади. Чунки кун давомида мураккаб вазиятларга тушиб қолишингиз мумкин. Ишингиз ҳам енгил кечмайди. Сал бўшашсангиз, муваффақиятга учрашингиз тайин. Ҳар бир эшитган янги хабарни назоратдан ўтказинг, билим олиш, малака оширишдан пулни аяманг. Ишда юксак мақсадларни олдингизга қўйинг. Муҳаббатда оилалилар ҳам, оиласизлар ҳам тафаккурга суяниб иш кўришлари керак. Соғлиғингиз бугун панд бермоқчи эмас.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

19 январда ишда ҳамкасблар ёки дўстлар ёрдам таклиф қилса, зинҳор бош торта кўрманг. Ғурур ўз йўлига. Лекин бугун ёлғизликда муваффақият қозона олмайсиз. Агар тажрибангиз кам бўлса, молиявий муаммоларни бартараф этишда ҳам ўзгалардан албатта ёрдам сўранг. Йўқса инқирозга юз тутасиз. Инқироз шу қадар катта бўладики, анча пайтгача ўзингизга кела олмай хуноб бўлишингиз турган гап. Баъзи дўстларимиз сурункали хасталикдан безовта бўлишлари мумкин.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Одамлар билан мулоқотда, айниқса, янги ишга келган ходимлар билан суҳбатларда эътиборли ва дилгир бўлинг. Ҳар бир гапирган гапингизни ўйлаб тилингизга кўчиринг. Кимлар биландир жанжаллашиб қолишингиз эҳтимолдан холи эмас. Серқатнов йўлларда ҳам эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Башарти шахсий автомобилингиз бўлса, сизни ўша автомобилда хизмат сафарига жўнатишлари мумкин. Йўлга чиқишдан олдин машинангизни яхшилаб текширувдан ўтказиб олинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

19 январ куни асосий ишдан чалғишингиз учун баҳона ва сабаблар етарли бўлади. Дўстлар билан учрашишни, суюкли инсонингизни кўришни хоҳлаб қоласиз. Молиявий масалада аввал ҳуқуқшунос билан албатта маслаҳатлашиб олинг. Кечқурун интернет орқали ўзингиз учун ёқимли хабар эшитишингиз кутилмоқда. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.


ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Муаммо ҳамда кўнгилсизликлардан ҳимояланиш учун бугун кафолат деган нарсага эътибор қаратишингиз керак. Агар муҳим ишларингиз бўлса ҳам уларни вақтинча четга суриб қўйинг. Молиявий аҳволингизни яхшилаш масаласида ҳам ҳалоллик ва тўғри сўзлаш орқали ҳаракатлар содир этинг. Дўстлар билан илиқ муносабатлар, ширин суҳбатлар ҳам иш юзасидан янги ғоялар, режалар ўйлаб топишингизга сабабчи бўлади. Жамиятдаги авторитетингизни мустаҳкамлайди. Саломатликка эътиборсизлик қилиб қўйманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

19 январда жисмоний зўриқишлар меъёридан ошиб кетмаслиги учун иш графигингизни яна бир бор кўздан ўтказиб олинг. Акс ҳолда соғлиғингизга путур етиши ҳеч гап эмас. Молиявий муаммоларни бартараф этишда муваффақиятлар кўзга ташланмайди. Шунинг учун йирик харидлардан воз кечиб туришингизга тўғри келади. Оилангизда айрим қондошлар сизни ўзининг бўлар-бўлмас ҳатти-ҳаракатлари билан боши берк кўчага олиб кириб қўйиши мумкин. Эҳтиётингизни қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Эрталаб ой охиригача оилавий ғазнангизни тузиб, ҳисоблаб чиқинг. Бу нарса сизни бўлар-бўлмас харидларга қўл уришдан сақлайди. Кимдир саёҳатга отланишни ихтиёр этса, бугундан қулайини топа олмайди. Моддий аҳволингизни яхшилаш, рўзғордаги муаммоларни ижобий ҳал этиш учун алоҳида вақт ажратинг. Муҳаббатда бугун оиласизларни ўта жиддий синовлар кутиб туради. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда жуда эҳтиёт бўлинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

19 январ куни кайфиятингиз байрамона тусда бўлади. Қаршингиздаги барча ёқимсиз манзараларга кўз юмиб кетишни хоҳлаб қоласиз. Маънавий жиҳатдан мукаммаллик сари интилинг. Шу мавзудаги адабиётларни мутолаа қилинг. Айримларга куннинг иккинчи ярмида қўшимча даромад берувчи қизиқарли иш таклиф этишлари мумкин. Муҳаббатда оила қурмаганлар вазиятга қараб иш тутишлари талаб этилади. Кечқурун овқатланиш режимини яна бир карра эсга олинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Куннинг биринчи ярмида ўта ноқулай ва ёқимсиз вазият қаршингизда кўндаланг бўлиши мумкин. Бу вазиятга қараб туриб яқин ўтмишдаги муаммолар ҳолва эканини тушуниб етасиз. Муҳаббатда аввалги хатоликларни такрорлаб қўйишдан сақланинг. Ёлғиз бўлсангиз, бўлғуси жуфтингизни ҳар жиҳатдан ўрганиб чиқинг. Ҳар бир гапини атрофлича таҳлил қилинг. Эмоцияга қул бўлиб қолманг. Эҳтиросларни жиловга солинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

19 январда жиддий одамлар билан мулоқотда бўлган ҳолда ўзгалар муаммоларини бартараф этиш ниятида елиб-югурасиз. Лекин билинг, югур-югурларнинг барчаси беҳуда. Пулнинг дастидан яқинлардан бири билан жанжаллашиб қолишингиз кутилади. Улардан ҳеч нарсани илтимос қилманг. Уларнинг кўмагига суяниб қолманг. Кечқурун фавқулодда бошқа шаҳарга сафар қилишингиз эҳтимоли бор. Йўлларда эҳтиёт бўлинг. Тоза ҳавода кўпроқ вақт сайр қилинг. Кўча таомини истеъмол қилманг.


ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Оила қуришга улгурмаганлар бугун куннинг биринчи қисмида севган инсони билан учрашиб гаплашишлари мумкин. Ниҳоят орзулар юз кўрсатади. Сиз идеалингиздаги инсон билан яна учрашиб, ширин суҳбатлар қуриш имконига эга бўласиз. Агар куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига боришингизга тўғри келса, бош тортманг. Сафар сизга моддий манфаат келтиради. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, эҳтиёткорликни қўлдан берманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

18 январ куни дам олиш деган атамани тилга ола кўрманг. Иш кўп, сиз берилиб, жон-жаҳдингиз билан киришмасангиз, бу ишларни якунига етказа олмайсиз. Дўстлардан бири фавқулодда қўнғироқ қилиши натижасида ишлардан маълум муддатга четлашингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Аммо шундай ҳодиса юз берса, бугун раҳбарлар кўзига кўринмай қўя қолинг. Оилалилардан кимдир жуфтининг қариндошлари билан рўзғор масаласида жанжаллашиб қолиши мумкин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугунги кунингиз таассуротларга, сайр-у саёҳатлар ва қувончли лаҳзаларга бой бўлади. Хурсанд бўлишингиз учун сабаб керагича топилади. Шундай экан, йўл-йўлакай учрайдиган майда кўнгилсизликларни назарга илмай ўтиб кетсангиз ҳам ярашади. Тадбиркорларнинг баъзилари кечки пайт хориж сафарига отланиши кутилмоқда. Иммунитетни кўтариш учун халқона усуллардан фойдаланинг. Пиёз, саримсоқ иммунитетни кўтаришда жуда қўл келади. Ҳасадгўйлар назарига тушишдан сақланинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

18 январда анчадан бери илк бор муаммоларингиз осонликчасига бартараф этила бошлайди. Кайфиятингиз кўтаринки кечади. Агрессия яқинингизга ҳам келмайди. Аммо молиявий масалада инқирозлардан қочиб қутулиб бўлмайди. Ҳар қандай турдаги харидлардан бугун воз кечинг. Кечқурун рўзғор ташвишлари ҳамда саломатлигингизни мустаҳкамлашга эътибор қаратинг. Ухлашга ётишдан олдин сут маҳсулотларинигина истеъмол қилинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун нафақат тақдир сизга йўллайдиган яхшилик-у ёмонликларни, характерингиздаги салбий ва ижобий жиҳатларни ҳам тарозига сола кўринг. Посанги тенглигини таъминланг. Эмоцияга эрк берманг. Акс ҳолда атрофдагиларнинг сизга нисбатан шубҳаси ортиши ҳеч гап эмас. Кечқурунга яқин муҳаббатда оиласизларни қизиқарли ҳодисалар кутиб туради. Кутилмаган совға кутаверинг. Аёллар ва қизларнинг турмуш қурмаганлари эса турмуш қуриш ҳақидаги таклифни ҳам айнан кечқурун эшитишлари ҳақиқатга яқин.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

18 январ куни ўзингизни тутиш масаласига эътиборли бўлинг. Бунга кўп нарса боғлиқ. Агар агрессия, жаҳл ва инжиқликларни бас қилмасангиз, яқинларингиз ёрдамидан умид қилмай қўя қолинг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиздан кечки пайтга яқин танқидий фикр эшитишингиз эҳтимоли бор. Аслида сизнинг айбингиз кўпроқ. Шундай экан, ён бериб қўя қолишингизга тўғри келади


ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Кунингиз ёрқин ҳодисалар ва учрашувларга бой бўлиши кутилмоқда. Уларнинг барчасини Оллоҳнинг ўзи сиз учун йўллаган бўлса ажаб эмас. Эмоциялар чек-чегарали, кайфиятингиз энг юқори чўққиларда бўлади. Лекин иш ҳақида унутиб қўйманг. Йўқса бошқалардан ортда қоласиз-у, даромаддан маҳрум бўласиз. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши мумкин. Кимнингдир ишини битириб бергансиз-у, миннатдорчилик сифатида пул беришса керак. Тоза ҳавода сайр қилишни ҳам эсдан чиқарманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

18 январ сиз учун шошқин кечади. Иш кўп, вақтида адо этиб улгуриш лозим. Яқинларингиз бир тарафдан шошилтириб, учрашишни талаб қилишади. Шундай экан, эрталабдаёқ ишларингизни пухта режа қолипига солинг. Шундай режа тузингки, шошқинлик ҳаддидан ошмасин. Тадбиркорлар ҳам бугундан кўп нарса умид қилсалар бўлади. Фойдали шартнома имзолаш, юридик масалаларни ҳал этиш ва молиявий жиҳатдан аҳволни янада яхшилаш айни тадбиркорлар учун. Саломатликни асранг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Анча вақтдан бери амалга ошмай қолиб кетган ишларни бугун бажариб якунлашингизга тўғри келади. Шунинг учун иш орасида узоқ танаффусларга йўл қолдирманг. Тушгача барча ишларни адо этишга ҳаракат қилинг. Муҳаббатда ёлғон ва сохта хушомадларга ён беришдан эҳтиёт бўлинг. Оилали бўлсангиз, жуфтингиз ва бошқа яқинларингизни ёнингизга олиб, куннинг иккинчи ярмида оилавий байрам уюштиринг, табиат қўйнига чиқиб дам олинг, кўнгил ёзинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

18 январ куни кўнгли қораларнинг ўзингизга қарши ҳаракатларидан сақланинг. Улар нафақат бегоналар, балки қариндошларингиздан бири бўлиб чиқиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Шундоқ ҳам шаънингизга тез-тез ёғдириб туриладиган нотўғри, ноҳақ танқидлардан чарчагансиз. Буниси ортиқча. Ёмонликлардан нари бўлишнинг ягона қулай йўли бу ёлғиз қолишдир. Хоббингиз бўлса, ёлғиз қолинг-да, у билан бирга вақт ўтказинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун кучингизни минималдан ҳам минималроқ миқдорда сарф қилинг. Чунки бугун муҳим қарорлар қабул қилинадиган, буюк ишларни амалга оширадиган ва фаол мулоқот қиладиган кун эмас. Ундан кўра майда-чуйда ишлар билан андармон бўлинг, рўзғор икир-чикирларини ҳал қилинг. Айниқса, оилали бўлсангиз, бу сиз учун жуда керак. Фарзандлар тарбиясига алоҳида эътибор қаратинг. Уларнинг қизиқарли машғулотлар билан банд бўлишини таъминланг. Кечқурун овқатланиш режимига амал қилинг. Тоза ҳаво сайрини унутманг. Кун мобайнида кўпроқ пиёда юринг. Асабийлашишдан нари бўлинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

18 январда чигал вазиятга тушиб қолишингиз кутилади. Шу вазиятга тушишингизга сабабчи бўлган ишни бажарганингиз учун афсус чека бошлайсиз. Айримларга кимлардир туҳмат қилиб ҳам туриб олиши эҳтимолга яқин. Ачинарлиси, бу вазиятлар иш жойингизда юзага келади. Қўшимча даромаддан бугунча умид қилманг. Ёнингизда борига шукр қила туринг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатлигини мустаҳкамлаш ҳақида кўпроқ ўйласинлар. Дориларни вақтида ичсинлар.

20 last posts shown.