ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)
21 декабрда нимаики ишга қўл урсангиз, албатта муваффақият қозонасиз. Лекин одамларга нисбатан ўта бардош билан муносабат юритинг. Бугун сизга жисмоний зўриқишлар қатъиян тақиқланади. Фақат гимнастика билан чекланинг. Аёлларга косметик салонларга бориб келиш жуда фойдали кечади. Истасангиз, кун бўйи дўкон айланиб ёқимли харидларни амалга оширишингиз мумкин. Пулларингиз етарли. Камайиб ҳам қолмайди. Кечқурун ухлашга ётишдан олдин оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолидан тийилинг. Ошқозон ҳали сизга кўп керак бўлади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун ҳар қандай касб-ҳунарнинг бошини тутиб, уни чуқур ўрганишга киришсангиз ҳам кам бўлмайсиз. Ўткир зеҳнингиз янги касбнинг барча сир-асрорларини ўзида мустаҳкам сақлаб қола билади. Ижодкор бўлсангиз, иш бошлашга шошилманг. Бугун илҳом париларини тутишингиз анча мушкул кечадиган кўринади. Молиявий жиҳатдан аҳволингиз у қадар ачинарли кўринишда бўлмайди. Пулларингиз ҳамма нарсага етади. Овқатланганда жуда эҳтиёткор бўлинг. Агар шу кунга қадар тотиб кўрмаган овқатни ейишингизга тўғри келса, эҳтиётсизлик оқибатида аллергия орттириб олишингиз мумкин.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
21 декабр куни ўқотар буржи вакиллари нафақат сифатли иши учун мукофот пули олади, балки раҳбарлар зиммангизга бундан-да каттароқ, қизиқарлироқ лойиҳани илиб қўйишади. Бу лойиҳа вақти келиб ўзингизни ҳам қизиқтириб қолади. Спортзалда машқ қилишни режалаштирганлар машғулотлар вақтини камайтиришларига тўғри келади. Акс ҳолда жароҳат олишингиз мумкин. Бу саломатлигингизга салбий таъсир ўтказади. Шунинг натижасида янги хасталиклар пайдо бўлиб тинчингизни бузиши ҳеч гап эмас. Айримлар кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетиши кутилади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
Бугун мабодо ўзингизни омадсиз деб ҳисобласангиз, лотерея чиптаси сотиб олинг. Нафақат пул, балки кўчмас мулк ҳам ютиб олишингизга кафолат бор. Ишхонада эса қулоқларингизни динг қилинг. Фойдали хабарлар эшитишингиз эҳтимоли бор. Бу ахборот ҳам сизга қаердандир пул келтириши мумкин. Раҳбарлар билан баҳслашишдан сақланинг. Шунда мартабангиз ошиши ҳам ҳақиқатга яқин бўлади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!
ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)
21 декабр куннинг биринчи ярмида кўплаб янги танишувларни бошдан кечирасиз. Танишганларингиз ҳаётда фойдаси тегадиган одамлар бўлиб чиқади. Куннинг иккинчи ярмида пластик карточкангизга катта пул келиб тушиши кутилади. Пулларингизни эҳтиёт қилинг. Шахсий бизнес очмоқчи бўлганлар ҳуқуқшунос маслаҳатисиз бир қадам ҳам босмасликлари тавсия этилади. Аллақачон бу иш билан шуғулланишни бошлаганлар эса кечки пайт рақобатчилар билан жиқиллашиб қолишлари эҳтимолга яқин. Овқатланиш режимини бузманг. Меъёрни билинг.
БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)
Бугун амалга оширажак ишларни икки турга ажратиб олишингиз тавсия қилинади. Бирини кўнгил яйраши, илҳом олиш, иккинчисини даромад олиш учун. Ана шунда кунингиз қандай ўтганини пайқамай қоласиз. Асабийликлардан нари бўласиз. Айримлар куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига жўнаб кетади. Сафар сизга моддий манфаат келтиради, ишонаверинг. Аммо муҳаббатда ёқимли лаҳзалар кўзга ташланмайди. Яқин инсонингиз билан ўзаро муносабатларингиз чалкаш тус олади. Уни тартибга солиш учун эса вақт керак бўлади.