Шу кунларда Каримовнинг эски видеолари, расмларини кўп кўряпман. Қизиғи, аксарида бирорта ранжиган смайлик ҳам кўрмайсан киши. Кўпчилик лайклаб ётибди. Хўш, нега оломон уни соғинишмоқда? Соғинсангиз оломонсиз мен учун.
У даврда бирорта муаммо ҳақида билмасдик. Муаммо "йўқ" эди. Ҳар ер "жаннат". Халқ фақат яхши хабарларни эшитишга мослашганди. Ҳақиқат ёқмас, жирканардик, алдашларига ўргангандик. Ҳа, инсон энг камида ўзи тўқиган ёлғоннинг гадоси бўлади. Ишончингиз ва уларнинг ёлғони атрофида тўқилади деярли барчаси. Йиллар давомида ҳақиқат деб билгани ёлғон бўлиб чиқишини инсон тушуниб етиши қийин, тушунса ҳам тан олиши, вақт йўқотди ахир. Камига алдашлари, ҳисларини ўйнатишлари ёқадики...
Ҳозирчи? Қаерни қарама муаммо, танқид. Яхши хабар, постларга ҳам негатив фикрлар келиб қоляпти (ўзим ҳам бир-икки шундай қилдим беихтиёр). Аслида бу жамиятнинг аҳволига шуниси ярашади. Ози билан мақтаниш эмас. Қилиниши керак бўлгани кўп. Фақат давомий тўғирлаб кетиш керак. Янги ҳукумат бу йўлни танлаганда, Кореяда туриб бир-икки ўткир чиқишлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни кўриб, ҳайрон қолгандим, сиёсатдан озроқ билими бор одамдек. Чунки эски бошқарувни давом эттириш қулай эдида ҳар қанақасига.
Халқ эса юрти тинчлигидан хурсанд, муаммоси фақат битта - нисбатан ривожланган ҳудудга бориб пул жўнатиш, данғиллама тўй қилиш, қимматбаҳо монопол машина маркасидан олиш, қўшниникидан баландроқ уй қуриш. Соғлом бўлишинг учун пиёда юрганингга пул тўлайдиган, кўп китоб ўқисанг, машина миндирадиган, ақлли ва замонга мослашувчан солиқ тўловчилар керак бўлган давлат керакмас эдида. Шунга соғинишяпти улар, менимча.
👉
@Zafarello