Ўтганларни ёмонламанг...
🗣 Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ўтганларни сўкманглар. Чунки улар қилиб ўтган ишларига (яхши бўлсин, ёмон бўлсин) етиб бўлдилар (яъни, оқибатини билиб бўлдилар)", дедилар. (Имом Бухорий ривояти)
✍️ Ҳадис шарҳи:
Ислом дини мусулмонларнинг тирикларини ҳам, вафот этганларини ҳам обрўсини сақлашга қаттиқ эътибор қаратиб, сўкиш, ҳақорат билан уларга азият беришдан қайтаради.
Юқоридаги ҳадисда ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтганларни сўкишдан ва улар шаънига ёмон сўз айтишдан қайтаряптилар. Чунки улар содир этган ишлар ўтиб кетиб бўлди. Улар қилган яхши-ю ёмон ишларига етиб бўлишди. Аллоҳ таоло уларни амалларига яраша мукофотини ҳам белгилаб бўлди. Зеро, У зот ўзи хоҳлаган бандасини гуноҳлари сабаб жазолайди, хоҳлаганининг гуноҳларини кечиради. Шунинг учун вафот этган бир одамни узил-кесил бу жаннатий ёки бу одам дўзахий дейиш мумкин эмас. Сабаби, бундай ҳукм қилиш фақат Аллоҳ таолога хосдир. Аллоҳ таоло бу хусусиятни бирор кишига бермаган.
Имом Термизий Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ўтганларни сўкманглар, (бу ишингиз билан) тирикларга азият берасиз", дедилар.
Бу ҳадиси шарифда ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтганларни ёмонлик билан эслашдан қайтариб, бу иш яқинларига азият беришини айтмоқдалар. Уларни ёмонлик билан эслашдан қайтаришнинг ҳикмати шундаки, бу аввало тирикларнинг риоясини қилиш ва шу билан бирга жамиятни бир-бирига ғазабнок бўлиш ва душман бўлишдан сақлайди.
Ўтганларни яхшилик билан ёдга олиш эса Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам белгилаб берган ишдир.
Имом Насоий Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ўтганларни фақатгина яхшилик билан эсланглар", дедилар.
Бундан хулоса шуки, ўтганларни яхши сўзлар билан эслаш фазилатли амаллардан бири ҳисобланади.
Юрсунов Муҳаммад Юрсун, ҲИМ талабаси
t.me/muhaddisuz ✈️