Туғилган жойидан бошқа ерда вафот этиш фазли
🌙 Туғилган қишлоғи ё шаҳрида қўним топиш, албатта, кўпчиликнинг орзуси. Чунки ўз мозорида унга қадрли инсонлар бўлади. Лекин бу ҳиссиётга жуда ҳам берилиб кетиш шарт эмас. Зотан, ғарибликда вафот этишнинг ҳам ўзига хос фазли бор.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мадинада шу ерлик бир киши вафот этди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга жаноза ўқидилар ва “Қанийди у туғилган жойидан бошқа ерда вафот топганда!” дедилар. Саҳобалар: “Нега, эй Аллоҳнинг Расули?” дейишди. У зот: “Киши агар туғилган еридан бошқа жойда вафот этса, туғилган жойидан вафот этган жойигача бўлган масофа мислича жаннатда унга ер берилади” дедилар (Насоий ва Аҳмад ривояти).
Абдулбосит Абдулвоҳид
t.me/muhaddisuz ✈️